Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Себореяли (эритематоз) пўрсилдоқ ёки Сенир-Ашер синдроми 
кўпгина ҳолларда яққол кўринишдаги пуфакли тошмаларнинг 
бўлмаслиги кўринишида кечади. Касаллик кўпинча юз териси 
соҳаларидан бошланиб, сўнгра бошнинг сочли қисми, бўйин, кўкрак 
ва кўкрак соҳаларига, қўлларга тарқалади. Юзнинг ёноқ ва бурун 
усти териси соҳаларида, эритематоз-шишли асосда жойлашган 
қипиқ ва қатқалоқли тошмалар («капалак» белгиси) қизил югурик 
касаллигини, бошнинг сочли қисмида жойлашган тошмалар себо-
реяли экземани эслатади. Кўкрак ва курак соҳаларидаги пуфакли 
тошмалар атрофи қизаришли ҳошиялар билан ўралган бўлиб, 
эрозияларнинг қалин, сероз-йирингли қатқалоқлар билан қоплан-
ганлиги япроқсимон пўрсилдоқ касаллиги клиник белгиларини 
эслатади. Пуфакларга яқин бўлган соҳаларда Никольский белгиси 
мусбат кўринишда бўлиб, қатқалоқлар остидаги эрозиялардан 
олинган суртмаларда акантолитик ҳужайралар топилади. Касал-
ликнинг ушбу клиник тури билан оғиз ва жинсий аъзолар шиллиқ 
қаватлари камдан-кам ҳолларда зарарланади. Себореяли пўрсилдок 
касаллигининг кечиши учун қичишиш, ачишиш ва оғриқ каби 
белгиларнинг кузатилиши хос бўлади. 
Таққослов ташхиси. Чин пўрсилдоқ пуфакли яра касаллиги 
кўпгина унга ўхшаш бўлган тери касалликлари билан таққосланади 
ва улардан бир қатор клиник, лаборатор ўзгаришлар бўлиши билан 
фарқланади. 
Кўп шаклли экссудатив эритема касаллиги полиморф тошмалар 
тошиши билан кечиб, тошмалар асосан қўл-оёқларнинг ёзувчи 
юзаларида жойлашади. Пуфакли тошмалар билан бир вақтда 
қаварчиқ ва тугунчали тошмалар кузатилиб, уларнинг марказий 
қисмида «қуш кўзи» ни эслатувчи ботиқлик мавжуд бўлади. 
Никольский белгиси манфий бўлиб, муҳрсимон-суртмаларда 
текширувлар ўтказилганда эса акантолитик ҳужайралар топилмайди. 
Учуқсимон Дюринг дерматити касаллигида гуруҳ-гуруҳ ҳолида 
жойлашган полиморф кўринишда бўлган экссудатив тошма 
элементларининг кузатилиши, беморлар қон таҳлили ўтказилганда 
эозинофилия ҳолатининг мавжудлиги, Ядассон синамасининг 
мусбат бўлиши (50 % KJ малҳамига юқори сезувчанлик ҳолати) каби 
ўзгаришлар кузатилади. Токсидермиянинг пуфакли клиник шаклида, 


222 
касаллик ўткир бошланиб, тана ҳароратининг юқори бўлиши ҳамда 
умумий ҳолсизлик ҳолатлари кузатилади. Тез тарқалувчи эритемали 
асосда сероз ёки геморрагик суюқлик билан тўлган, юпқа қобиқли 
пуфакли тошмалар пайдо бўлади. Касалликнинг кечишида 
Никольский белгиси мусбат кўринишда бўлади, лекин эрозиялар 
тубидан акантолитик ҳужайралар топилмайди. 
Давоси. Чин пурсилдок пуфакли яра касаллиги турли клиник 
шаклларга эга бўлса ҳам келиб чиқишига кўра бир хил сабабларга 
эга, шунинг учун даволаш чораларида фарқланишлар бўлмайди. 
Касаллик ташхиси аниқлангандан сўнг даво чораларини эрта 
бошлаш муҳим аҳамият касб этади. Даволашда кенг қўлланилувчи 
глюкокортикоид препаратларини болаларга тавсия этилаётганда 
эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим. Бу вақтда дори воситасининг 
даволовчи ва минимал қувватловчи терапевтик дозаларини 
ҳисоблаш лозим. Преднизолон ёки урбазон дори воситаларининг 
бошланғич суткалик миқдори 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда 
10-20 мг дан, дексаметазон дори воситасиники эса 2-3 мг дан 
ортмаслиги лозим. Глюкокортикоид дори воситалари билан бир 
вақтда анаболик стероид дори воситалари (неробол, ретаболил) ҳам 
тавсия этилади. Микроэлементлар миқдорини сақлаб туриш 
мақсадида кальций глюконат, панангин, калий оротат каби дори 
воситалари 
қўлланилади. 
Глюкокортикоидларнинг 
организм 
иммунитети ҳолатига ва иккиламчи инфекциялар ривожланишига 
таъсир кўрсатиши мумкинлиги туфайли комплекс даво чоралари 
ўтказилиши жараёнида антибиотик ва иммуностимулятор дори 
воситалари қўлланилади. Эпидермисда регенерация жараёнларини 
жадаллаштириш мақсадида витамин дори воситалари комплекслари: 
аевит, кальций пантотенат, рибофлавин ва фолат кислоталари тавсия 
этилади. Беморлар овқатланиш рационидан углеводлар, ош тузи 
чекланиб, оқсил, витаминлар ва микроэлементларга бой бўлган 
таомлар тавсия этилади. Маҳаллий даволашда эрозияларга Алибур 
суюқлиги, 1-2 %ли пиоктанин эритмалари, метилен кўки, бриллиант 
яшили, фукорцин, Кастилляни суюқликлари тавсия этилиб, 
қатқалоқлар ҳосил бўлгач эса, глюкокортикоид малҳамларидан 
лоринден, гиоксизон, дермазолон, целестодерм, адвантан, бетновейт, 
дермовейт каби дори воситалари тавсия этилади. Иккиламчи 
инфекция қўшилган ҳолатларда эса даво жараёнида антибиотик 
малҳамлари қўлланилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling