Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Дерматомиозит 
Терининг бириктирувчи тўқима касалликлари намояндаларидан 
яна бири дерматомиозит касаллиги ҳисобланади. Дерматомиозит 
касаллиги ўткир, ярим ўткир ва кўпинча сурункали кечадиган 
касаллик бўлиб, таянч тизими, силлиқ мушаклар ва тери соҳасининг 
яллиғланиши кўринишида кечади. Тахминан 25% ҳолатларда 
патологик жараён фақат мушак тизимларида чегараланади. Касаллик 
асосан 15 ёшгача бўлган болаларда кўпроқ учрайди. Қиз болалар 
ўғил болаларга нисбатан 2 баробар кўпроқ касалланадилар. 
Касалликнинг келиб чиқишида ўткир инфекция ва вирусли 
касалликлар муҳим ўрин тутади. Касалликнинг сабаби сифатида 


214 
стресс ҳолатлар, гиперинсоляция, совук қотиш, кимёвий ва оқсил 
дори воситаларини нотўғри белгиланиши ҳолатлари муҳим аҳамият 
эга. Касалликнинг асосида касалликка нисбатан бўлган ирсий 
мойиллик ҳолати ҳам ётади, деган фикрлар мавжуд. Касалликнинг 
вужудга келишида хавфли ўсмаларнинг пайдо бўлиши билан 
боғлиқлик аниқланган. 
Касаллик асосида имммунопатологик ҳолат ётади, бундай ҳолат 
беморларда мушак тўқимаси антигенларига нисбатан лимфоцитлар 
сенсибилизацияси ётишида намоён бўлади. Бундан ташқари му-
шакларда қон томирларининг яллиғланиши жараёнида иммункомп-
лекслар ўрни аниқланган. Дерматомиозит касаллиги билан 
хасталанган беморларда ушбу иммун комплекслар иммуноглобулин 
М ва G3d дан иборат кўринишда бўлиши қайд этилган. 
Мушаклардаги яллиғланиш ўзгаришлари ўчоқли хусусиятга эга 
бўлиб, эозинофил, плазматик ҳужайралар, гистиоцитлар ва лимфо-
цитлардан иборат яллиғланган инфильтратлардан ташкил топади. 
Бундай кўринишдаги инфильтратлар мушаклараро бириктирувчи 
тўқимада, кичик қон томирлар атрофида, жумладан, мушакларда 
периваскуляр кўринишларда жойлашади. Натижада мушак тола-
ларида вакуолли дистрофия ҳолати аниқланади, турли диаметрли 
кўп ядроли мушак толалари ва эндомизия ва перимизия 
фиброзининг кенгайиши кузатилади, охир-оқибатда мушак толалари 
атрофияланади. 
Дерматомиозит касаллигининг кечиши продормал, манифест ва 
дистрофик кўринишлардаги даврлардан иборат. Касаллик ўткир, 
ярим ўткир ва сурункали кўринишда кечади. Продормал даврида 
беморларда умумий ҳолсизлик, суяк, бўғимларда оғриқларнинг 
бўлиши, субфебрил ёки юқори даражадаги ҳарорат кўтарилиши 
кузатилади, кучли терлаш, бош айланиши, кўнгил айнаши каби 
белгилар намоён бўлади. Шундан кейин касаллик белгилари тери 
соҳаларида намоён бўлади. Бу белгилар шишган-эритематоз 
кўринишидаги ўчоқлар шаклида бўлади. Ўчоқларнинг чегаралари 
нотўғри шаклда бўлиб, кейинчалик уларнинг асосида геморра-
гиялар, пуфакчали, пуфакли ва қаварчиқли тошмалар кузатилади. 
Касаллик белгилари асосан кўз атрофида “дерматомиозит 
кўзойнаклари”, бурун эгари ва ёноқ соҳаларида “капалаклар” 
кўринишларида жойлашади. Ўчоқлардаги қизариш ва шиш ҳолати 
йўқолиб бориши жараёнида уларнинг ўрнида гиперпигментация, 


215 
атрофия ва телеангиоэктазиялар пайдо бўлади. Бемор болалар кафт-
товон фаланглари устида ва фалангалар ораси проксимал 
қисмларида баъзан атрофик чандиқлар бўлади, тирноқ юзаси 
гиперемияланади, бармоқ ёстиқчалари териси атрофияланади
ялтирок, шишган кўринишда, қизил, доимий қипиқланишлар 
(капилляритлар ҳисобига) кузатилади. 
Касалликда асосан мушак аъзолари зарарланганлиги учун 
мушакларда заифлик вужудга келиб унинг даражаси ортиб боради, 
бундай ҳолат бел соҳаси ва оёқ-қўлларда кўпроқ кузатилади, 
натижада беморлар ҳаракати чекланади, улар юра олмай қоладилар. 
Мушаклардаги ўзгаришлар чайнаш мушакларида, томоқ, ҳалқум ва 
бўйин мушакларида ҳам кузатилади, натижада беморлар овқат 
маҳсулотларини чайнай олмайдилар, овқат луқмаларини ютиш 
қийинлашади, афония белгилари намоён бўлади, беморлар 
каллаларини кўтара олмай қоладилар. 
Тери соҳаларидаги клиник кўринишлар ички аъзоларнинг 
касалланиши кўринишида кечади, дерматомиозит касаллиги билан 
хасталанган бемор болаларда артрит, полисерозит каби ўзгаришлар 
ва ички аъзолар томонидан висцирал касалликлар кузатилади. 
Кўпинча миокардиодистрофия, плевропневмония, интерстициал 
нефрит, асаб тизими тарафидан турли кўринишлардаги бузилишлар 
кузатилади, ҳароратнинг кўтарилиши, юрак фаолиятининг 
сустлашиши, қон айланишининг бузилиши каби ҳолатлар 
натижасида беморлар ногирон бўлиб қоладилар, ҳатто ўлим ҳолати 
ҳам кузатилади. 
Касалликка ташхис қўйилиши клиник белгилар ҳамда лаборатор 
текширувларга асосланади. Лаборатор текширувлар натижасида 
беморларда қон зардоби ферментлари (алдолаза, кератинфосфатаза, 
лактодегирогеназа, 
ишқорий 
фосфатаза, 
трансаминаза) 
фаоллигининг ошиши, С-реактив оқсили миқдорининг, кератин-
кератинли коэффициент нисбатининг ўзгариши ҳамда кератиноурия 
каби кўрсаткичлар кузатилади. Мушакларнинг некрози натижасида 
қонда таурин кислотаси миқдорининг ошиши кузатилади. 
Дерматомиозит 
касаллиги 
билан 
хасталанган 
беморларда 
лейкоцитоз, юқори СОЭ ва гипергаммаглобулинимия ҳолатлари 
қайд этилади. 
Дерматомиозит касаллиги билан хасталанган бемор болаларни 
даволаш мақсадида касалликнинг кечиш даражасини, оғирлигини 


216 
инобатга олган ҳолда индивидуал олиб борилади. Касалликни 
даволашда глюкокортикоид дори воситалари (преднизалон, 
гидрокортизон, триамциналон, урбазон) бемор болалар ҳар 1 кг тана 
оғирлигига нисбатан 10-5-2,5 мг миқдорларида белгиланади ва 
терапевтик самарага эришилгандан кейин эса уларнинг миқдори 
аста-секин камайтирилади, бундай ҳолат текширувлар асосида олиб 
борилади. Даволаш жараёнида калий, кальций препаратлари, 
А,В,С,Е,Р витаминлари тавсия этилади. Беморларга мушак-пай 
соҳаларида 
бўлиши 
мумкин 
бўлган 
тортишишларни, 
контрактураларни 
олдини 
олиш 
мақсадида 
физиотерапия 
муолажалари ва даволаш физкультураси тавсия этилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling