Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Оддий (вульгар) пўрсилдоқ яра касаллигининг клиник шакли
касалликнинг бошқа шаклларига нисбатан кўпроқ учраб, 70% ҳолатларда кузатилади. Касалликнинг оддий пўрсилдоқ клиник шакли торпид кўринишида кечиб, кўпинча ёмон оқибатларга олиб келади. Касалликнинг ушбу клиник шаклида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларида теридаги тошмалардан аввалроқ пуфакли тошмалар пайдо бўлади, бундай ҳолат касалликка эрта ва тўғри ташхис қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шиллиқ қаватлардаги пуфакли тошмалар кейинчалик тезда ёрилиб, узоқ вақт давомида битмайдиган, эрозияли яраларга айланади. Силлиқ тери юзалари соҳаларида эса ҳеч қандай сабабсиз тўсатдан бир камерали пуфакли тошмаларнинг ҳосил бўлиши кузатилади. Пуфакли тошмалар майда ёки йирик (баъзан диаметри 10 см гача) ҳажмларда бўлиб, улар нотекис ёки ноксимон кўринишда, овал шаклда, устидаги қобиғи тезда юмшоқлашиб бўшашган ҳолатларга келади. Тошмалар таркибидаги суюқлик аввал сероз, кейинчалик эса геморрагик ёки иккиламчи инфекциялар қўшилиши натижасида йирингли кўриниш олади. Пуфакли тошмалар қобиғи 1-2 кун ичида ёрилиб, оч қизғиш рангли, сувланувчан эрозияларни ҳосил қилади. Эрозияли ўчоқлар атрофида янги пуфакли тошмаларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг 219 чегаралари кенгайиши оқибатида кенг қамровли зарарланган ўчоқлар юзага келади. Кейинчалик эса эрозияли тошма элементлари сероз-геморрагик ёки йирингли қатқалоқлар билан қопланади. Касаллик узоқ вақт давомида торпид равишда кечиши мумкин. Тошмалар аввал бошнинг сочли қисмларида, аёлларда сут безлари ости бурмалари соҳаларида кузатилиб, сўнгра эса беморлар бадан терисининг барча соҳаларига тарқалади. Оддий пўрсилдоқ пуфакли яра касаллиги хавфсиз ва хавфли кўринишларда кечади, хавфсиз кечишида касаллик ўз-ўзидан ёки стероид дори воситалари ёрдамида даволаниш натижасида эпидермис қавати ҳолати тикланиб, касалликнинг ремиссия кўринишига ўтиши кузатилади. Бунда беморларнинг умумий аҳволи ўзгармайди. Касалликни хавфли кўринишларда кечишида эса беморларнинг умумий аҳволи ўзгаради, уларда тез вақт ичида озиб кетиш, касалликни иккиламчи инфекциялар билан асоратлашиши, септик тана ҳароратининг кўтарилиши, буйрак, юрак ва ўпка аъзолари томонидан турли кўринишларда бўлган асоратлар кузатилади. Текширувлар натижасида ЭЧТ юқори бўлиши, эозинофилия ҳолати, натрий ва хлор ионлари миқдорининг ошиши, умумий оқсил, айниқса, гаммаглобулин ҳамда иммуноглобулинлар миқдорининг камайиши ҳолатлари қайд этилади. Пуфакли тошмалар атрофи ва улардан узоқда жойлашган, кўринарли соғлом тери соҳаларида Никольский белгиси мусбат кўринишда бўлади, шунингдек, беморларда Асбо-Гансен ва Шеклаков белгилари кузатилади. Эрозияли ўчоқлар тубидан олинган «муҳрсимон» суртмаларда акантолитик Тцанк ҳужайралари аниқланади. Терининг гистологик текширувлари натижасида, акантолиз жараёни туфайли эпидермиснинг ички қисмида пуфакли тошмаларни ҳосил бўлиши, уларни базал мембранасининг уст қисмида жойлашиши, дермада эса шиш ва периваскуляр маддаланиш белгиларининг ҳосил бўлиш ҳолатлари аниқланади. Бевосита иммунофлюоресценция текширув усули ўтказилганда эса эпидермис қаватининг ҳужайралараро соҳаларида катта миқдорда IgG ларнинг тўпланиш ҳолати кузатилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling