Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Склероатрофик лихен. Чегараланган склеродермия касаллиги-
нинг яна бир клиник шакли склероатрофик лихен ҳисобланади. 
Касалликнинг бу шаклида тери соҳаларида катталиги диаметри 5 мм 
бўлган, оқ қор рангидаги, атрофи пушти сирен рангли, кейинчалик 
эса кулранг тусини оладиган ҳошия билан ўралган доғли тошмалар 
кузатилади. Доғли тошмалар маркази кейинчалик ботиқланади, 
айрим вақтларда комедонлар кузатилади, кейинчалик эса атрофия 
жараёни ривожланади. Касалликнинг ушбу тури асосан қиз 
болаларда ва ёш аёлларда кўпроқ учрайди ва ўчоқларнинг 
жойлашиши асосан бўйин, юқори кўкрак қафаси соҳаларида ва 
жинсий аъзоларда кузатилади. 
Пазини-Пьеринини атрофодермияси. Касалликнинг яна бир 
клиник шакли Пазини-Пьеринини атрофодермияси унча кўп 
бўлмаган, жигарранг ва гулсафсар рангли катта ҳажмларда бўлган, 
ноаниқ чегарали доғли тошмаларнинг тошиши билан намоён 
бўлади. Касалликнинг бу шакли учун хос бўлган белги бу ўчоқларда 
қаттиқлашиш ҳолатининг узоқ вақт давомида бўлмаслигидир. 
Пазини-Пьеринини атрофодермияси плакчали склеродермиянинг 
атрофия тури бўлиб ҳисобланади. Алоҳида-алоҳида жойлашган 
ўчоқлар думалоқ овал шаклларида бўлиб, бир-бирлари билан 
қўшилганида чегаралари нотўғри шаклли кўринишларда бўлади. 
Бундай ўчоқлар маркази бироз чўккан шаклда, жигарранг ёки тўқ 
қизил рангларда бўлиб, уларда қон томирлар яққол кўриниб туради. 
Улар учун хос бўлган аломатлардан бири гиперпигментация 
ҳолатининг кузатилишидир. Ўчоқлар атрофидаги тери соҳалари 
ўзгармаган бўлади. Касалликнинг кечиши узоқ довом этиб, кўпайиб 
боради. Айрим ҳолатларда эса касаллик тўсатдан тўхтайди, 
кейинчалик ўчоқлардаги шиш ҳолати йўқолади, айрим ҳолатларда 
эса эпидермисни атрофияланиши кузатилади. 
Давоси. Склеродермия касаллигининг давоси асосан касаллик-
нинг ривожланишини тўхтатиш ёки секинлаштиришга, жараённи 
стабиллаштиришга, кейин эса клиник кўринишининг орқага 
қайтишига қаратилган бўлиши лозим. Шунинг учун даво чоралари 


212 
ўз вақтида тўлақонликда, патогенетик асосланган ҳолда кўпком-
понентли йўналишда олиб борилиши лозим. Даводан сўнг ижобий 
натижаларга эришиш учун давони касалликни клиник босқичларини 
инобатга олган ҳолда босқичма-босқич даво курслари тарзида 
ўтказилиши мақсадга мувофиқ деб топилади. Касалликни фаол 
босқичида, тарқоқ кўринишда ва яллиғланиш кўринишларида 
кечадиган ҳолатларида антибиотиклар пенициллин, тетрациклин, 
оксациллин, ампициллин, амоксициллин, пенициллинамин, макро-
лидлар қўлланилади. Жараённи тез тарқалишга ва ривожланишга 
мойил бўлган ҳолатларда эса кортекостероид дори воситалари 
тавсия этилади. 
Касалликнинг шиш билан кечадиган босқичида гиалуронидаза, 
лидаза, ронидаза, лонгидаза каби фермент дори воситалари мушак 
орасига юборилади ёки маҳаллий электрофорез ёрдамида 
аппликация қилинади. Чегараланган склеродермияни қаттиқлашган 
босқичларида эса асосан физиотерапевтик муолажалар-ультратовуш, 
массаж, 
ванналар, 
фонофорез, 
гидрокортизон, 
парафинли 
аппликациялар, балчиқ билан даволаш, даво гимнастикаси ва ҳ.к. 
лар ўтказилади. Микроциркуляция жараёнларининг бузилиш 
ҳолатларини инобатга олган тарзда, касалликнинг барча клиник 
шаклларида қон томирларини кенгайтирувчи дори воситалари 
(ксантинол никотинат, теоникол, компламин, никошпан, но-шпа, 
андекалин, пентоксифиллин, мильдронат, нифедипин) қўлланилади. 
Касалликнинг коплекс давосида албатта В, А, Е, С витаминлари 
ва никотин кислотаси қўлланилади. Касалликни даво самарасини 
олишда трофик жараёнларни яхшилаш хусусияти бўлганлиги учун 
биостимуляторлар (алоэ, шишасимон тана, йўлдош экстракти, 
спленин) кенг қўлланилади. Иммунологик жараёнларни коррекция 
қилиш мақсадида турли иммуномодуляторлар (тималин, тактивин, 
тимоптин, иммуномодулин) ва пироген дори воситалари тавсия 
этилади. 
Касалликни 
даволашда 
кальций 
моддасининг 
антогонистлари 
бўлмиш 
нифедипин, 
коринфар, 
стугерон, 
фенигидин, кальциград ретард кабиларни қўллаш натижасида 
кальций ионларининг миофибриллаларга кириши тўхтатилади, шу 
билан бирга эса миофибриллар АТФ зани камайтиради. Тўқима 
метоболизмини яхшилайдиган дори воситаларидан актовегин, 
медакассол, витаминлар ҳам кенг қўлланилади. 


213 
Сўнгги йилларда склеродермия касаллигининг давосида 
фотохимиотерапии (ФХТ) усули фотосенсибилизаторларни қўллаш 
орқали олиб борилмоқда, бунда УБН нурларини диапозони 320-400 
нм ни ташкил этади. Касалликни даволашда бальнео- ва физио-
терапия усулларининг аҳамияти катта. Жумладан, ультратовуш, 
Бернара диадинамик токлари, диатермия (маҳаллий), лидаза, калий 
йодид, ихтиол, трипсин, химотрипсинларни электрофорез ва 
фонофорез шаклида, парафин, озекерит аппликацияларини қўллаш, 
магнитли даво ва балчиқ билан даволаш, сероводород, йодобромли 
ва радонли ванналарни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. 
Чегараланган склеродермия касаллигини даволашда маҳаллий 
даво усуллари ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Касалликни 
қаттиқлашган босқичида кечаётган ўчоқларига 5-10% ли вазоактив 
модда бўлган теоникол малҳамларини, 30-50% ли демиксидни, 
солкосерил, троксевазин, гепарин ёки гепароид, рептин каби 
малҳамларни қўллаш даво самарисини беради. Бундан ташқари 
таркибида протеолитик ферментлар (химопсин, трипсин) тутадиган 
малҳам ва кремлар, 20-30% ли диметилсульфоксид (ДМСО), 90% ли 
димексид, 0,05% ли дексаметазон эритмалар кенг қўлланилади. 
Чегараланган склеродермия билан хасталанган бемор болалар 
диспансеризация шароитида мутахассислар қарамоғида уч босқичли 
даво чораларини, яъни стационар санатория курорт поликлини-
каларда олишлари зарур. Бемор болалар диспансер назоратида 
шифокор педиатр, дерматолог ва невропатолог қаромоғида мунтазам 
равишда бўлишлари лозим. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling