Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Ўткир учли кондиломалар Ўткир учли кондиломалар тери ва шиллиқ қаватларнинг доимий ишқаланадиган қисмларида пайдо бўладиган сўгалсимон ўсмалар- дир. Касаллик қўзғатувчиси Popova гуруҳига мансуб папилламатоз, акантаматоз фильтрланувчи вирус бўлиб, оддий учуқ ва белбоғли темиратки касалликлари вирусларига ўхшаб кетади. Шахсий гигиенага қоидаларига риоя қилмаслик, сурункали носпецифик яллиғланиш касалликлари (кондидоз, хламидиоз) билан хаста- ланишлар ўткир учли кондиломанинг ривожланишига сабаб бўлади. Жинсий алоқалар вақтида касалликнинг юқиш эҳтимоли юқори бўлади. Касаллик билан асосан 20-40 ёшдаги инсонлар ва ундан катталар касалланади, болаларда касаллик кам учрайди. Касалликни инкубацион даврининг давомийлиги 7-8 ҳафтадан 9- 10 ойгача давом этади. Касаллик белгилари – ўткир учли кондиломалар асосан жинсий аъзолар, анус атрофида, қўлтиқ ости соҳаларида, аёлларда жинсий уятли лаблар ва қин қирраси, кўкрак бези ости соҳаларида учрайди. Ўчоқларда аввал пушти рангли 202 тугунчалар пайдо бўлади, кейинчалик улар бир-бири билан қўшилишиб гулкарам ёки хўроз тожисини эслатувчи юмшоқ, тугунчали ўсмаларни ҳосил қилади. Тугунчали ўсмалар ингичка асосга (оёққа) жамланган бўлиб, юзаси намланиб турувчи кепаклар билан қопланади ва ундан қўланса ҳид келиб туради. Ўсмалар ишқаланиши натижасида эрозияланади, ачишиб, қичишиб туради. Ўткир учли кондиломага диагноз қўйиш қийин эмас. Захм касаллигида ҳосил бўладиган сербар кондиломалар билан таққосланади. Захмдаги сербар кондиломалар текширилганда таркибида кўп миқдорда оқиш трепонемалар топилади ҳамда серологик жараёнларнинг барчаси мусбат бўлади. Ўткир учли кандиломалар ингички оёқчасининг бўлиши, юмшоқ хамирсимон консистенцияли тузилиши билан ажралиб туради. Касалликни даволашда диатермокоагуляция, криотерапия усулларини қўллаш тавсия этилади, трихлор уксус кислотаси, подафилиннинг 20 %ли спирли эритмаси, 10% ли кумуш нитрат эритмаси, солкодерм ва чистотель эритмаларидан фойдаланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling