Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Битлаш 
Битлаш паразитар касаллик бўлиб, инсонлар терисида 3 хил 
турдаги битлар паразитлик қилиши маълум, булар соч, кийим ва чов 
битларидир. Соч бити (Pediculus capitis) бемор инсондан соғлом 
инсонга бош киймларни кийиш, тароқ ва рўмоллар орқали ўтади. 
Бош битининг урғочиси 150 яқин тухумларини соч толаларига хитин 
воситаси ёрдамида ёпиштиради. Бит тухумлари оқиш тусда бўлиб, 
оддий кўз орқали аниқ кўриш мумкин. Тахминан 5-6 кунлардан сўнг 
бу тухумлардан битлар пайдо бўлади, 3 ҳафталардан сўнг эса 
уларнинг ўзлари тухум қўя бошлайдилар. Бошнинг сочли қисмидан 
ташқари соч битлари қош, киприк, соқол ва мўйлаб тукларида ҳам 
топилиши мумкин. Битларнинг тишлаши ва улар сўлагидаги 
ферментларнинг таъсири натижасида қаттиқ қичишиш ҳолати юзага 
келади, баъзан эса иккиламчи пиококкли инфекциялар билан 


182 
асоратланиш кузатилади. Касаллик белгиларининг тарқоқ ҳолда 
жойлашганлиги сабабли бошнинг сочли қисмларида йирингли 
қатқалоқлар ҳосил бўлади, сочлар бир-бирига ёпишади, бўйин 
лимфа тугунлари катталашиши кузатилади. Касаллик ташхиси бит 
ва унинг тухумлари топилиши орқали тасдиқланади. 
Кийим бити (Pediculus corporis, seu vestimenti) соч битига 
нисбатан каттароқ бўлиб, асосан кийимлар чокида учрайди ва қон 
билан озиқланади. Кийим битининг тухумлари кийим бурмалари ва 
чокларида, узун ва майин сочларда бўлади. Бит чақиши ҳисобига 
кучли қичишиш ва чизиқли экскореацияларни ҳосил қилади ва 
пиодермия билан асоратланади. Терининг зарарланиш соҳалари 
асосан кийимларнинг терига тегиш жойларида кузатилади (бўйин, 
курак, бел соҳаларида), касалликнинг сурункали ва узоқ вақт 
давомида кечиши беморлар терисини қуруқлашишига, қипиқлаши-
шига, қалинлашишига ва яғирли пигментация чандиқларининг 
ҳосил бўлишига олиб келади. 
Чов бити (Pediculus pubis) чов соҳаларида, жинсий аъзолар ва 
анус атрофи соҳаларида паразитлик қилади. Чов бити касаллиги 
болаларда кузатилмайди. Касалликни баъзи ҳолатларда кўкрак, 
қорин, сон, қўлтиқ ости соҳалари, қош ва киприк соҳаларида 
кузатиш мумкин. Чов битида беморларни субъектив кучли қичишиш 
безовта қилади. Баъзан ўчоқлар юзаларида катталиги 0,5-1 cм ли, 
босиб кўрилганда йўқолмайдиган геморагик доғлар ҳосил бўлади. 
Доғлар оч-кўкимтир ва кулранг бўлиб, битнинг сўлак таркибидаги 
ферментларнинг гемоглабинга таъсири натижасида ҳосил бўлади. 
Касаллик асосан жинсий алоқа орқали юқади. 
Соч битини даволашда бензилбензоатни 10% ва 20% ли 
суспензиясидан фойдаланилади (катталарда 20%, болаларда 10%), 
бунинг учун суспензия бошнинг сочли қисми тери юзасига 
суртилади, кейин рўмол билан боғлаб қўйилади, тахминан 30 
дақиқадан сўнг бош ювиб ташланади. Соч битини даволашда 
Ниттифор эритмаси ва Антибит шампунларидан ҳам фойдалинади. 
Битлашни олдини олиш мақсадида, асосан аҳолининг моддий 
фаровонлиги ва санитария маданиятини оширишга қаратилган чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга тадбиқ этишни амалга 
ошириш лозим. Шахсий гигиенага риоя қилиш, ички кийим-кечак, 
ўрин-кўрпа жилдлари ва буюмлар ювиб, дазмоллаб турилиши, ҳар 


183 
ҳафтада алмаштирилиши лозим. Тасодифий жинсий алоқалардан 
сақланиш зарур.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling