Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Болаларда учрайдиган сурункали тарқоқ гранулёматоз кан- дидози
Кандидамикидлар кандидоз касаллигида иккиламчи аллергик
тошмалар сифатида намоён бўлади. Кандидамикидлар беморлар организмининг гиперэргик сенсибилизацияланган ҳолатларида пайдо бўладиган иккиламчи аллергик тошмалардир. Кандидамикид- ларнинг иккинчи номи левурид, деб аталиб, французча ачитқи маъносини англатади. Кандидамикидларнинг вужудга келишига кандидозли касалликларни нотўғри даволашлар сабаб бўлади. Бундай ҳолатлар бир вақтнинг ўзида беморларни глюкокор- тикоидлар билан ҳам маҳаллий ва умумий даволаганда, антибиотикларни кўп миқдорда пала-партиш қўллаганда, терини безовталанишига олиб келувчи маҳаллий дори воситаларини қўллаганда кузатилади. Левуридлар тери соҳаларида бирдан эритемато-сквамоз кўринишида пайдо бўладиган ўчоқлар бўлиб, айрим ҳолларда ушбу соҳаларда пуфакчали, тугунчали тошмалар ҳам ҳосил бўлиши кузатилади. Жараён атроф тери соҳаларига тарқалишга мойил бўлади, беморларнинг умумий ҳолатлари бузилади, уларни ҳарорат кўтарилиши, дармонсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши каби нохуш белгилар безовта қилади, асосий ўчоқлардаги яллиғланиш белгилари кучаяди. Касаллик ташхиси 174 ўчоқларда ачитқили замбуруғларнинг топилишига асосан қўйилади. Ачитқили замбуруғ касаллигини тўғри даволаш левуридларнинг йўқолиб кетишига олиб келади. Болаларда учрайдиган сурункали тарқоқ гранулёматоз кан- дидози илк гўдаклик даврида оғиз бўшлиғидан бошланади, касал- ликнинг дастлабки белгилари кўпинча оғиз бўшлиғида сутли оғиз кўринишида намоён бўлади. Оғиз шиллиқ қавати кандидозини нотўғри даволаш, жумладан, антибиотикларни, сульфаниламид- ларни ва гормонал дори воситаларини нотўғри қўллаш касалликни сурункали ва тарқалган тус олишига сабаб бўлади. Турли инфекцион касалликлар бўйича ўтказилган даволашлар эса касалликнинг авж олишига ва тарқалиб кетишига олиб келади. Касаллик белгилари бемор болалар оғиз шиллиқ қаватларидан бошланиб, лунж, қаттиқ, юмшоқ танглай, тил, милк ва лаб соҳаларини эгаллайди. Жараён кейинчалик юз тери соҳасига (бурун, ёноқ, пешона тери соҳаларига), бошнинг сочли қисмига, тана, қўл ва оёқ тери соҳаларига тарқалади. Ушбу соҳаларда қизарган, инфильтралланган ва қипиқланган доғли ўчоқлар пайдо бўлади, кейинчалик улар четлари нотекис бўлган ўсимтасимон, гранулланган ўчоқларга айланади. Ўчоқлар сатҳи қобиғлар билан қопланган бўлиб, улар кўчирилганда ўрнида вегетация ва гиперкератоз ҳолатлари кузатилади. Бемор болаларда тирноқ ҳошиялари ҳам зарарланиши кузатилади, улар инфильтрал- ланган, йўғонлашган, деформацияланган ва кулранг кўринишда бўлади. Тарқалган кандидознинг кечиши сурункали тус олиб, беморнинг умумий аҳволи оғирлашади. Камқонлик, ҳарорат кўтарилиши, найсимон суяклар остеопорози, қайталанувчи бронхит, ўпка яллиғланиши, ич кетиши каби хасталиклар қўшилади. Тирноқ остида ва тирноқлар ўрнида тошмаларнинг кўпайиши авж олади. Натижада тирноқлар шаклини ўзгартириб, қалинлашади, синувчан, мўрт бўлади. Касаллик белгиларининг тузалиши оқибатида ўчоқлар ўрнида атрофияли чандиқлар, бошнинг сочли қисмларидаги ўчоқлар ўрнида эса каллик аломатлари кузатилади. Касалликни ўз вақтида аниқлаб, ачитқисимон замбуруғларга қарши даво ўтказиш юқорида санаб ўтилган нохуш белги ва ҳодисаларни бартараф этиш имконини беради. Давоси. Кандидозли касалликларни даволашда мавжуд барча патогенетик омилларни ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади. Тегишли текширувлар натижасида аниқланган патогенетик омилларга (айниқ- 175 са эндоген сабаблар) қарши чораларни қўллаш даво самарадор- лигини оширади. Кандидозларга чалинган болаларни сабзавот, ҳўл мева ва витаминларга бой маҳсулотлар билан озиқлантириш даво қоидаларининг муҳим шартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Тарқоқ ва турғун кўринишда кечадиган кандидозли касаллик- ларни даволашда ачитқили замбуруғларга қарши қўлланиладиган нистатин ва леворин дори воситалари тавсия этилади. Ушбу дори воситалари 2 ёшгача бўлган болаларга 1 кг тана оғирлигига 1мг дан кунига 3-4 қабул қилиш шарти билан белгиланади. 2-6 ёшгача бўлган болаларга дори воситаси миқдори 1 кг тана вазнига 6-8 мгдан, 6-8 ёшгача 8-10 мг дан кунига 3-4 марта қабул қилиш шарти билан белгиланади. Даво муддати 7-10 кунни ташкил этади. Низорал 2 ёшгача 15-20 кг тана вазнига эга бўлган бемор болаларга кунига 25-30 мг дан, 6 ёшгача 20-30 кг тана вазнига эга бўлган болаларга 50 мг дан ва 6 ёшдан кейин 30-40 кг тана вазнига эга бўлган бемор болаларга кунига 100 мг дан белгиланади. Амфиглюкамин 200000- 500000 ЕД дан кунига 2 маҳалдан овқатдан сўнг белгиланади. Даво муддати 10-14 кунни ташкил этади. Ушбу дори воситаси бемор болаларга уларнинг ёшига нисбатан белгиланади. 2 ёшгача бўлган болаларга 25000 ЕД дан, 2-6 ёшгача 100000 ЕД дан, 6-9 ёшгача 150000 Ед дан ва 8-15 ёшгача 200000 ЕД дан тавсия этилади. Даво чораларининг ўтказилишида В гуруҳи витаминлари, аскорбин кислотаси, рутин ва болаларга эса А витаминлар тавсия этилади. Сурункали кандидозли касалликлар даволаш билан биргаликда комплекс ҳолда бир қаторда иммун тизими фаолиятини яхшиловчи даво чоралари (гамма-глобулин, кандидовакцина, қон қуйиш), витаминлар ва микроэлементлар (мис, рух, темир) қўлла- нилади. Кандидамикидларни даволашда эса антигистаминга қарши дори воситалари ва ва кальций тузлари препаратлари қўлланилади. Силлиқ тери ва шиллиқ қават кандидозларини маҳаллий даво- лашда тетраборат натрийнинг 5-10% ли глицеринли эритмаси, гидрокарбонат натрийнинг 2-5% ли эритмаси, мис сульфат ва рух сульфатнинг 0,25-0,5% ли эритмалари, шунингдек, Люголь эритмаси билан даволаш кутилган клиник натижалар беради. Малҳамлардан декаминнинг 0,5-1% ли, нитрофуриленнинг 0,05-1% ли эритмалари, шунингдек, нистатин, леворин, амфотериции, микогептин ва канестенларни қўллаш юқори самара беради. Оғиз шиллиқ қавати, бодомча безлари ва томоқ соҳалари зарарланганда декамин қанди ва 176 леворин таблеткаларини тил тагига ташлаб, сўриш тавсия этилади. Болаларда тери ва шиллиқ қаватларни ювиб тозалаш ва ингаляция (пуркаш) қилиш мақсадида леворин дори воситаси аэрозол кўринишида қўлланилади. Бундай даво чоралари кунига 2-3 мартадан 10-15 кун давомида ўтказилади. Вульвовагинит кандидозини даволашда қин соҳасига леворин таблеткасини юбориш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, кумуш нитрат ва натрий гидрокарбонатларнинг 2% ли эритмаси билан қин, қин даҳлизи соҳалари артилади, сўнгра леворин ёки нистатин эритмалари ёрдамида ювилади. Кандидозли ўчоқларнинг ўткир яллиғланиш белгилари (сувлашган эрозия ўчоқлари) билан кечганда дастлаб, танин ёки кумуш нитрат эритмалари билан намланиб, сўнгра фукорцин ёки Кастеллни суюқликлари суртиш тавсия этилади. Бу тадбирлар ёрдамида ўткир яллиғланиш белгилари йўқолишига эришилгач, ачитқисимон замбуруғларнинг ўзига қарши даво чоралари ўтказилади. Болаларда кандидозли касалликларни олдини олишда ҳоми- ладор ва эмизувчи аёлларда, болалар муассасалари, туғруқхоналар, болалар касалхоналари хизматчиларида ачитқили замбуруғ ўчоқ- ларини аниқлаш ва уларни даволаш муҳим ўрин тутади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling