Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Трихофития касаллиги дерматомикозлар ичида энг кенг 
тарқалган, юқумли касаллик тури ҳисобланиб, унинг келиб 
чиқишига Trichopyton туркумига кирувчи замбуруғлар сабабчи 
бўлади. Трихофития касаллигининг уч хил клиник шакллари 
тафовут этилади: юзаки, сурункали ва йирингли-яллиғланиш билан 
кечадиган ёки зоофил трихофитиялар. Юзаки ҳамда сурункали 
трихофития касаллиги билан фақат одамлар касалланганлари учун 
ҳам уларни антропофил замбуруғлар, деб аталади. Антрофил 
замбуруғлари нафақат тери, балки тери ҳосилаларини ва сочларни 
ҳам зарарлайди. Соч толалари зарарланиши ички томондан 
кузатилганлиги учун бундай ҳолат Trichophyton endothrix, деб 
аталади. Бу гуруҳ замбуруғларга Tr. Violaceum ва Tr. Tosurans лар 
киради. 
Касалликни йирингли-яллиғланиш кўринишида кечадиган чуқур 
клиник турини чақирувчи замбуруғлар ҳам ҳайвонларда (сичқонлар, 
каламушлар, қуёнлар, денгиз чўчқалари, сигир, бузоқлар, отлар ва 
ҳ.к.) ва ҳам инсонларда касалликни чақирганликлари учун уларни 
зоантрофил замбуруғлар, деб аталади. Касалликнинг бу клиник 
турида соч толаларининг зарарланиши сиртқи томондан 
кузатилганлиги сабабли уларни Trichophyton ectothrix, деб аталади. 
Айрим ҳолларда эса замбуруғ спораларининг занжирлари соч 
кутикуласида (пардасида) ҳам кузатилади. Бу гуруҳ замбуруғларига 
Tr. Gypseum ва Tr. verrucosum лар киради. Сочларнинг зарарланиши 
майда ўчоқли ва йирик ўчоқли кўринишларда бўлади. Агарда 
касалликнинг кечиши сочларда майда ўчоқлар кўринишида бўлса, у 
ҳолда касаллик манбаи уй ва дала сичқонлари ҳамда денгиз 
каламушлари бўлиб ҳисобланади. Агарда йирик ўчоқли кўринишда 
бўлса, касаллик манбаи бўлиб йирик уй ҳайвонлари, яъни сигир, 
бузоқ, отлар ҳисобланади. Касалликнинг бундай кўринишларда 
кечишини баҳолай олиш касалликка тўғри ташхис қўйиш, тўғри 
даво ўтказиш ҳамда касалликка қарши бўлган профилактик 
тадбирларни белгилаш имконини яратади. 


163 
Замбуруғ билан зарарланган соч толалари, қипиқлар, 
тирноқларнинг емирилган зарралари соғлом одам терисига бевосита 
контакт ёки беморлар фойдаланган кундалик жиҳоз ва буюмлар 
(бош кийими, тароқ, ич кийими, чойшаб, қўлқоплар ва ҳ.к.) орқали 
юқади. Касалликнинг ривожланишига эпидермиснинг мугуз қатлами 
жароҳатланиши, юқори тана ҳарорати, атроф-муҳитнинг юқори 
намгарчилиги, эндокрин бузилишлар, организмнинг умумий ва 
иммун реактивлигининг пасайиши каби ҳолатлар сабаб бўлади. 
Юзаки трихофития касаллиги билан асосан болалар 
касалланади, касалликнинг бу тури кўпинча 4-15 ёшгача бўлган 
болаларда учрайди. Балоғат даврига келиб, касалликларнинг бу тури 
ички секрецияси безлари фаолиятининг ўзгариши туфайли ўз-ўзидан 
йўқолиб кетади, айрим ҳолларда агарда даволанмаса, касаллик 
кексалик давригача ҳам давом этиши мумкин. 
Силлиқ тери юзаки трихофития касаллигининг белгиларини 
тери соҳаларининг, асосан юз, бўйин, тана, елка ва тананинг бошқа 
исталган ерларида кузатиш мумкин. Дастлаб терида четлари сал 
кўтарилган, оч қизил рангли, думалоқ, яллиғланган доғли ўчоқлар 
пайдо бўлади. Доғли ўчоқлар четлари аниқ, тери сатҳидан бироз 
кўтарилган бўлиб, маркази бироз ясси, қипиқлар билан қопланган 
кўринишда бўлади. Касалланган ўчоқлар четлари майда тугунча ва 
пуфакчалардан ва қатқалоқлардан иборат бўлади. Ўчоқлар ўсиб бир 
бирига қўшилиб, турли шаклларни ҳосил қилиши мумкин. 
Беморларда салбий бироз қичишиш кузатилади. 
Тирноқлар трихофитияси 2-3 % беморларда учрайди. Тирноқ 
пластинкалари зарарланиши уларнинг эркин қисмидан бошланади 
ва бир неча ойлардан кейин бутун тирноқ пластинкасини эгаллайди. 
Аввалига тирноқ пластинкалари қалинлашиб, хира тортади, яъни 
кулранг тус олади ва тирноқ пластинкаси остида гиперкератоз 
ҳолати кузатилади. Кейинчалик тирноқлар қалинлашади, мўртла-
шади, енгил увалана бошлайди, уларнинг ранги қўнғир рангга 
киради ва тирноқ ости гиперкератози кузатилади. Бир вақтнинг 
ўзида бир ёки бир неча тирноқ пластинкалар касалланиши мумкин. 
Касаллик сурункали, узоқ йиллар давом этиши мумкин. 
Соч соҳаси юзаки трихофитиясининг клиник кечиши бошнинг 
сочли қисми соҳасида катталиги олча катталигидек келадиган бир 
нечта ўчоқлари пайдо бўлиши билан бошланади, ушбу соҳалардаги 
касаллик ўчоқлари тери юзаси пўст ташлаб қазғоқ ва қипиқланади, 


164 
уларда сочларнинг сийраклашиши кузатилади. Зарарланган 
ўчоқларда сочлар мўртлашиб, тери сатҳидан 1-3 мм баландликда 
қора нуқталар ташкил этиб синиши кузатилади. Синган сочлар ўз 
рангини йўқотади, хиралашади ва бироз йўғон тортади. Касаллик 
ўчоғидаги тери пўстлари орасидан илмоққа ўхшаш соч бўлакларинг 
кўриш мумкин бўлади. Соч соҳаси юзаки трихофития касаллиги ёш 
болаларда асосан узоқ давом этади, агарда касалликни болаларда ўз 
вақтида даволанмаса, касаллик бемор бола баданининг бошқа тукли 
қисмларига тарқалиб кетиши мумкин. 
Сурункали трихофития касаллиги беморларда ёш болалик 
даврларидан юзаки трихофития кўринишида кечиб, йиллар ўтиши 
билан 
катталар 
сурункали 
трихофития 
шаклини 
олади. 
Касалликнинг бундай кўринишда кечиши асосан балоғат ёшига 
етган қизлар болаларда ва аёлларда кузатилади. Ички секреция 
безлари фаолиятида, хусусан, тухумдонларда бирор бир иллат 
бўлган аёлларда касаллик белгилари сурункали тус олади ва йиллаб 
давом этади. Касаллик белгилари билан силлиқ тери, бошнинг сочли 
қисми ва тирноқлар зарарланиши билан кечади. Кўпинча касаллик 
ўчоқлари бошнинг энса ва чакка соҳаларида ҳар хил катталикда 
бўлган, бироз қипиқланиб турадиган ўчоқлар тарзида пайдо бўлади. 
Ўчоқлар соҳасида сочларнинг зарарланиб тагидан синиши ҳолати 
кузатилади ва қора нуқталар ҳосил қилади. Бундан ташқари бу 
соҳаларда бироз тери пўст ташлаб турадиган кичикроқ зарарланиш 
ўчоқлар, яъни комедонлар кузатилади, жойларда сочсиз атрофияга 
учраган ўчоқлар ҳам учрайди. Касаллик беморларда узоқ вақт 
кечади, бундай ҳолат эса ёш болалар учун касаллик манбаи бўлиб 
хизмат қилади. Силлиқ тери соҳаларида, яъни болдир, билак, тирсак, 
думба, юз соҳаларида бир-бирига қўшилишга мойил бўлган, ҳар хил 
катталикда, қипиқланиб турадиган, чегаралари ноаниқ бинафша ранг 
ўчоқлар ҳосил бўлади. Оёқ-қўл кафтлари мугуз қавати соҳалари 
бироз қалинлашади ва яллиғланиш белгиларисиз пўст ташлаб 
турувчи касаллик ўчоқлари пайдо бўлади. Йирингли-яллиғланиш 
билан кечадиган ёки чуқур трихофития касаллиги асосан 
ҳайвонлардан юқади. Касаллик ўчоқлари болаларда кўпинча 
бошнинг соч қисмларида, катталарда эса соқол-мўйловли соҳаларда 
жойлашади ва зарарлайди. 
Бошнинг сочли қисмида алоҳида катта ҳажмда бўлган, аниқ 
ажралиб турадиган, яллиғланган ва маддалашган, сатҳи кўп 


165 
миқдорда йиринглар ва қатқалоқлар билан қопланган ўчоқлар 
кузатилади. Ўчоқлар пайпаслаб кўрилганда хамирга ўхшаш юмшоқ 
кўринишда бўлиб, улардан йиринг ажралиб туради. Ўчоқлардан 
қатқалоқларни олиб ташланганда йирингли яллиғланган соч 
фолликулаларини кўриш мумкин. Бу ўчоқлардан моғор ҳиди келиб 
туради, қўл билан босилганда эса фолликулали тешиклардан 
йирингли томчилари ажралиб туради бундай кўринш асалари уясига 
ўхшаб кетганлиги учун асалари уяси белгиси ёки Kerion Celci 
белгиси, деб номланади. Ўчоқларда соч толалари таг-туги билан 
йиринглаб кетганлиги сабабли сочлар тўкилиб кетади ва касаллик 
кўринарли даражада яллиғланиш аломатлари билан кечади. 
Беморларда тана ҳарорати кўтарилиши, бош оғриши, шунингдек, 
бўйин ва энса соҳаларида лимфа тугунлари катталашиши, кўнгил 
айнаши, лоҳаслик каби ҳолатлар кузатилиши мумкин. 
Силлиқ тери соҳаларида трихофитиянинг йирингли-яллиғланиш 
билан кечадиган клиник шаклида, дастлаб катта, думалоқ шаклли, 
инфильтратланган пилакчали ўчоқ ҳосил бўлиб, у атрофдаги соғлом 
теридан ажралиб туради. Ўчоқ юзаларини фолликуляр кўринишда 
бўлган йирингчалар, пластинкасимон қипиқлар ва йирингли 
қатқалоқлар билан қопланиши кузатилади. Инфильтралланган 
плакчали ўчоқлар атрофга қараб катталашиб боради. Беморларни 
ўчоқларда оғриқ, ҳаракатнинг чегараланиши ва тана ҳароратининг 
кўтарилиши каби салбий шикоятлар безовта қилиши мумкин.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling