Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Рубромикоз касаллигини Trichophyton rubrum замбуруғи 
қўзғатади. Касалликнинг бу тури фақат инсонларда кузатилади. 
Касаллик соғлом инсонларга асосан руброфития билан хасталанган 
беморлар билан узоқ вақт давомида яқин маиший алоқаларда бўлиш 
ва уларнинг буюмларидан (мочалка, пемза, қайчи, пойафзал ва 
бошқалардан) фойдаланиш орқали, ҳаммом, душ, бассейнларга 
борилган пайтларда юқтириш мумкин. Руброфития касаллиги билан 
оила аъзолари хасталанганликлари сабабли ҳам кўп ҳолларда 
оилавий инфекция, деб аталади. Касаллик клиник белгилари асосан 
қўл-оёқ кафтлари, оёқ бармоқлари оралиғи, чов ва қўлтиқ ости соҳа 
бурмалари зарарланади. Айниқса, йирик бурмалар териси соҳалари 
кўпроқ касалликка жалб этилади. Қўл-оёқ кафт териси юзалари 
қурийди, дағаллашади, эгатчалари бор жойлар эса қипиқсимон 
тангачалар билан қопланади. Натижада қўл ва оёқ кафтлари худди 
ун сепиб кўйгандек кепакланиб туради. Жараён эпидермофитиядан 
фарқли ўлароқ, оёқ панжаси ва бармоқларнинг устки ҳамда ён 
юзаларига ҳам ўтади. Оёқ панжасининг касалланиши кўпинча 
қичишиш билан кечади. Оёқ бармоқлари ораси қуруқлашиб 
кепакланади, касалликда оёқ кафтининг барча бармоқлари орасидаги 
бурмалар, шунингдек, тирноқлар зарарланади. Қўл-оёқ тирноқлари 
сарғайиб, хиралашади ҳамда қалин тортиб уваланиб туради ва 
кўпинча учидан кўчади. Кўчган тирноқ кир-кулранг тусга киради. 
Силлиқ тери юзаларида касаллик ўчоқларининг чети кўтарилиб 
турадиган, унсимон тангалар билан қопланади. Баъзан, шаклан 
фестонларга ўхшайдиган пўстчалар билан қопланган қизил доғлар, 
ҳалқалар кўринишида бўлади. Доғлар устида майда, қизил рангдаги 
тугунчалар бўлиб, уларнинг юзаси қора қўтир билан қопланади. 
Касаллик сурункали кечиб вақти- вақти билан, айниқса, иссиқ 
кунларда қайталаниб туради. Касалликнинг давоси қўл ва оёқ 
кафтлари 
териси 
юзаларига 
керотолитик 
ва 
фунгицид 


162 
эритмаларидан иборат дори воситаларини қўллаш оқали олиб 
борилади. Бунинг учун 2 %ли йод димламаси, нитрофунгин, 
Кастеллани суюқликларини, микосептин, микозолин, ламизил 
малҳамларидан 
фойдаланади. 
Касалликни 
олдини 
олишда 
эпидермофития касаллигини одини олиш сингари шахсий ва 
ижтимоий гигиена қоидаларига риоя этиш лозим. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling