Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Атопик дерматит касаллигига ташхис қўйиш тизими


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Атопик дерматит касаллигига ташхис қўйиш тизими 
Ташхис 
Касаллик 
босқичлари 
Клиник шакллари 
Кечиш 
фаоллиги 
Оғирлик 
даражаси 
Атопик 
дерматит 
Гўдаклик босқичи 
(0-2 ёш) 
Болалик босқичи 
(2-12 ёш) 
Ўсмирлик-етилиш 
босқичи (12 ёшдан 
кейин) 
Экссудатив шакли 
Эритемато-сквамоз 
шакли 
Эритемато-сквамоз 
лихенификацияга 
мойил шакли 
Яғирланиш шакли
Пруригиноз шакли 
I даража 
II даража 
III даража 
Енгил
Ўртача
Оғир 
АтД касаллигини даволаш комплекс тарзда олиб борилиб, асо-
сан касалликнинг патогенези асосида ётган турли хил механизм-
ларга қаратилиши лозим. Даво чораларининг белгиланишида касал-
ликнинг клиник кўринишига, оғирлик даражасига, иммунологик 
жиҳатидан реактивлик ҳолатларини инобатга олиш лозим. Ўз 
вақтида тўлақонликда ўтказилган муолажа касалликнинг тузалиши 
ҳамда оғир ва асоратли кўринишларга ўтишини олдини олиш 
имконини беради. 
Болаларда АтД касаллигини даволашда аввало эътибор гипоал-
лергик, элеминацион парҳез қилишга асосланиши лозим. Бу борада 


135 
овқатлар таркибидан аллергик ҳолатга олиб келувчи маҳсулотлар 
чекланиши керак. Тўғри белгиланган парҳез даво чоралари 
носпецифик десенсибилловчи таъсир кўрсатади ва организмни овқат 
аллергенларига нисбатан толерантлигини оширади.
Касалликни даволашда асосий ўринни албатта дори воситалари 
ташкил этади. Касалликни патогенетик механизми асосида аллергия 
ҳолати муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда, асосан 
антигистамин дори воситаларининг биринчи ва иккинчи авлоди; 
мембрана стабиллаштирувчи дори воситалари; овқат ҳазм қилиш 
жараёнини меъёрлаштирадиган дори воситалари; асаб тизими 
фаолияти бошқарувини яхшилайдиган дори воситалари ҳамда 
иммуномодуляторлар белгиланади.
АтД касаллиги билан хасталанган бемор болаларга охирги 
пайтларда замоновий антигистамин дори воситаларидан фенкарол, 
перитол, ларотадин, астемизол, уетиразин, эбостан, зиртеклар 
белгиланиши лозим, деб топилади. Чунки ушбу дори воситалари 
узоқ вақт таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, марказий асаб 
тизимига таъсир этмаслиги билан ажралиб туради. 
Десенсибиллаштирувчи 
дори 
воситаларидан 
кальций 
препаратлари (глюконат кальций, холорид кальций), тиосульфат 
натрий дори воситалари ичиш ва томир орқали юборилиши асосида 
белгиланади.
Овқат ҳазм қилиш жараёни фаолиятининг бузилиши АтД 
касаллигининг кечишида алоҳида ўрин тутганлиги сабабли 
касалликни комплекс даволашда аллерген субстанциясига эга 
моддаларни майдалаш, ичак дисбактериози ҳолатини яхшилаш 
ҳамда нейтраллаш мақсадида фестал, дигестал, мезем-форте, 
панкреатин, креон, хилак-форте, лактобактерин, бифидумбактерин 
каби дори воситалари белгиланади. 
АтД касаллиги билан хасталанган бемор болалар иммун 
тизимида вужудга келадиган носозликларни коррекциялаш 
мақсадида иммун тизимини модуллаштирадиган дори воситалари 
белгиланади. Бундай йўл тутилиши уч йўналишда: иммун тизими 
фаолиятини тиклаш, иммун тизими фаолиятини кўтариш ҳамда 
иммун тизими фаолиятини пасайтириш тарзида олиб борилади. 
Бундай дори воситаларига иммуномодулин, тактивин, тималин, 
диуцифон, нуклеинат натрий, левамизол, изопринозин ва бошқалар 
киради. Беморларда аллергик ҳолат жараёнига таъсир этиш 


136 
мақсадида витамин дори воситаларидан ҳам кенг кўламда 
фойдаланилади. Бу борада В-гуруҳига мансуб дори воситалари (В1, 
В2, В5, В6, В12, В15), А ҳамда С витаминлари алоҳида ўрин тутади. 
Атопик дерматит касаллигини даволашда бир вақтнинг ўзида 
маҳаллий даво чоралари ўтказилиши лозим. маҳаллий даво 
воситалари тери ўчоқларидаги яллиғланиш жарайнини камайтириш
қичишишни камайтириш, жароҳатланган эпителий ҳужайраларни 
ҳамда терини баръерлик фаолиятини тиклашдан иборат бўлади. Бу 
боради экссудация мавжуд ҳолатларда ҳўллаб қуритиш, эритематоз 
эритемато-сквамоз ҳолатларида, керотологик малҳамлар, лихеноид 
кўринишда кечадиган ҳолатларда сўрдирувчи дори воситаларини 
қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу борада танин, 
фурациллин, риванол, кумуш нитрат эритмалари, анилин бўёқлари, 
1-2 %ли салицил, бор кислоталари малҳамлари, фенистил-гел, 
актовегин, солкосерил малҳамларидан фойдаланилади. Ҳозирги 
кунга келиб болаларда АтД касаллигини маҳаллий даволашда 
адвантан, лакотоп, элаком, элидел каби дори воситаларидан кенг 
фойдаланиб келинмоқда.


137 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling