Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Ўсмирлик босқичи тошмаларнинг маҳаллийлашиш ҳолати-
нинг ўзгариши билан таърифланади. Ўчоқларда лихенификация ва 
инфильтрация кўринарли даражада намоён бўлади, экскориация-
ланиш ҳолатлари кўпаяди. Кўпгина беморларда «атопик юз» 
белгилари кузатилади. Ўчоқлар асосан тирсак ва тиззаларнинг 
букув соҳаларида, бўйинда маҳаллийлашади, қуруқ, инфильтра-
цияланган ва лихенификацияланган тери фонида қичишадиган 
папулалар жойлашади. Юзнинг (пешона, лунж, лаб, кўз атрофи) 
ўзига хос кўринишда касалланиши ҳолати кузатилади, касаллик 
белгилари болалик босқичидан фарқли ўлароқ, анча тарқоқ 
кўринишда кечади ва тери юзаларининг кўпроқ кўчиши ҳолати 
кузатилади.
У ёки бу белгилар ва морфологик тошмаларнинг кўринишига 
қараб касалликнинг қуйидаги: экссудатив, эритемато-сквамоз, 
эритемато-сквамоз хилининг лихенификация ҳолатига мойил, 
яғирланиш ва пруригиноз каби клиник шакллари фарқланади. 
Экссудатив тури. АтД касаллигининг экссудатив тури гўдак 
болаларда 2 ойликдан 1 ёшгача бўлган даврда кузатилади. 
Касалликнинг бу тури кўпинча юз, ёноқ, даҳан, қулоқ супраси, қўл 
билаги, болдир соҳаларида жойлашган бўлиб, қизариш, шиш 


132 
ҳолати асосида тугунчали, пуфакчали тошмалар тошиши ва 
кейинчалик эса ҳўлланиш каби белгилар кўринишида кечади. Бу 
ёшда касалликнинг кечишига асосан овқатланиш жараёни 
бузилиши салбий таъсир қилиши асосий ўрин тутди.
Касалликнинг эритемато-сквамоз тури бемор болаларда 2,5 
ёшгача булган даврда кузатилади ва терининг юз, бўйин, қўл, 
оёқларнинг букув соҳаларида, курак ва кўкрак соҳаларида 
қизариш, қипикланиш, тилиниш каби ўзгаришлар билан 
ифодаланади. Касалликни болаликнинг бу даврида кечишига 
профилактик эмлашлар, интеркуррент касалликлари, турли 
касалликлар бўйича даволаниш чоғида берилган дори моддалари 
ва ниҳоят овқатланиш жараёнининг салбий таъсир этиши муҳим 
ўрин тутади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling