Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Токсикодермия
Аллергик дерматит бу организмнинг маълум бир аллерген
таъсирига нисбатан бўлган юқори сезувчанлиги тарзида намоён бўлади. Бу вақтда аллерген тери соҳаларининг чекланган соҳасига таъсир этса ҳам бутун организмнинг сезувчанлиги ҳолати ошиши кузатилади. Натижада жараён нафақат аллерген таъсир этган тери соҳасида, балки ундан узоқда бўлган тери соҳаларида ҳам давом этади. Аллергик жараённинг кўринарли бўлиши аллергенни таъсир этиш вақтига ва унинг кучига боғлиқ бўлмайди. Бундай дерматит- ларнинг клиник белгилари асл полиморфизм билан таърифланади, яллиғланиш жараёни яллиғланган доғ (эритема), пуфакчалар, тугунчалар ва сувчираган соҳалар шаклланиши билан ўтади. Терининг яллиғланишига сабаб бўлган омилнинг турига қараб тошмаларнинг тури ва табиати турлича бўлиши мумкин. Масалан, овқат маҳсулотларининг сенсибилизацияси натижасида шаклланган аллергик дерматитларда кўпинча пушти рангли эритемалар ва пуфакчалар пайдо бўлса, доривор моддалардан пайдо бўлган аллергик дерматитларда эса йирик-йирик пуфаклар ва геморрагик доғлар кўп кузатилади. Умуман олганда аллергик дерматитларнинг икки тури тафовут этилади: контакт аллергик дерматитлар ва токсик аллергик дерматитлар. Контакт аллергик дерматитлар аллергенларнинг терига бевосита таъсир этиши натижасида юзага чиқади. Бунда терининг сезувчанлигини оширувчи моддалар бевосита терининг аллергик яллиғланишига олиб келади. Токсик аллергик дерматитлар аллергенларнинг бемор организмига нафас олиш ва ҳазм йўллари орқали таъсири натижасида, шунингдек, турли-туман кимёвий моддаларни томир ичига ва мушак орасига юбориш оқибатида шаклланади. Токсик аллергик дерматитлар токсидермиялар, деб ҳам аталади. 111 Токсикодермия бу теридан бошқа йўллар орқали кирган аллерген моддаларига нисбатан организмнинг нафақат юқори сезувчанлик (сенсибилизация) ҳолати, балки заҳарланиш (интоксикация) ҳолати билан намоён бўлишидир. Кўпинча бундай манзара дори воситаларига нисбатан организмнинг жавоб реакцияси жараёни натижасида вужудга келади. Клиник жиҳатидан токсикодермия касаллиги эритема, тугунчали ёки тугунчали- пуфакчали ҳамда пуфакли тошмалар кўринишида намоён бўлади. Кўпинча бундай тошмаларнинг нафақат тери соҳаларига, балки шиллиқ қаватларга ҳам тарқалиши кузатилади. Айрим ҳолларда токсикодермиялар қандай дори воситаларининг заҳарли таъсиридан сўнг пайдо бўлганлигини аниқлаш мумкин, масалан йод ва бром дори воситалари таъсиридан сўнг тери соҳаларида уларга хос бўлган ҳуснбузарсимон тошмалар тарзида, ўсимталар ёки тугунлар тарзида намоён бўлади, сульфаниламид дори воситаларидан сўнг эса жараён тўққизил, қўнғирсимон чегараланган ўчоқлар тарзида намоён бўлади. Токсикодермия касаллигининг ўзига хос бўлган клиник шаклларидан бири Лайелланинг токсико-аллергик пуфакли эпидермал некролизи ҳисобланади. Касаллик бирдан тери ва шиллиқ қаватларда катта ҳажмдаги, тўққизил яллиғланган ўчоқларнинг пайдо бўлиши ҳамда улар асосида эса пуфакли тошмаларнинг кузатилиши билан бошланади. Пуфакли тошмаларни ёрилиши пўсти тез кўчадиган эрозияларнинг ҳосил бўлишига олиб келади, уларнинг сатҳи ҳўлланиб турувчан бўлиб, Никольский белгиси мусбат кўринишда бўлади. Беморларнинг умумий аҳволи оғир бўлади, уларда ҳолсизлик, бадан қақшаши, дармонсизлик, иштаҳанинг пасайиши, тана ҳароратларинг септик 39°-40° даражагача кўтарилиши, юрак ва буйрак фаолиятларининг бузилиши кабилар кузатилади. Давоси. Оддий дерматитларни даволашда дастлаб яллиғла- нишга сабаб бўлган омилнинг таъсирини тўхтатиш лозим. Сўнгра яллиғланишга қарши ташқи маҳаллий даво чоралари қўлланилади. Бунда яллиғланиш белгилари ҳисобга олиниши зарур (пуфакларни очиб яллиғланиш суюқлигини чиқариб юбориш), бактерицид эритмалар (калий перманганат, риванол) билан ювиш лозим, кейин эса рух, ихтиол ва шунга ўхшаш бошқа антисептик малҳамлар суртилади. Терининг сувчираган соҳалари кумуш нитрат ёки 112 танин эритмалари билан намланади, ўчоқларга стероид малҳамлари қўлланилади. Аллергик дерматитларни даволашда ҳам сенсибилизацияга сабаб бўлган аллергенни аниқлаб, уни бартараф этиш даволашдаги биринчи талаб ҳисобланади. Чуқур интоксикация ҳолати билан кечаётган токсидермияларда ошқозон ва ичак аъзоларини ювиш, сийдик ҳайдовчи моддаларни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Шундан сўнг сезувчанликни сусайтирадиган ва яллиғланишга қарши дори-дармонлар, жумладан, антигистамин моддалари (димедрол, тавегил, задитен), кальций препаратлари (кальций хлорид, кальций глюконат) ва витаминлар (аскорбин кислота, рутин) қўлланилади. Маҳаллий даволашда кортикостероид малҳамлари (преднизолон, фторокорт, лоринден ва ҳоказо) яхши наф беради. Аллергик дерматитларнинг оғир формаларида эса глюкокортикоид дори воситалари тавсия этилади. Кўринарли оғир интоксия ҳолати кузатилганда эса гемотрансфузия қилинади, плазма ёки қон препаратлари қуйилиши тавсия этилади. Иккиламчи пиоген инфекциялари қўшилганда эса антибиотиклар қўлланилади. Токсикодермия билан хасталанган бемор болаларни даволаш чоралари касалхона шароитида, алоҳида интенсив палаталарда, индивидуал ҳолда олиб борилиши лозим. Бемор болаларга глюкокортикоид гормон дори воситалари (преднизалон, урбазон, полькарталон, дексаметазон) 1 кг тана оғирлигига 0,001 дан 0,003 мг миқдорида (преднозалон дори воситасига нисбатан) белгиланади, одатда дори воситаси мушак орасига ёки вена қон томири ичига юборилади. Агарда жараён тарқоқ кўринишда, ички паренхиматоз аъзоларнинг зарарланиши ва оғриқ билан кечадиган бўлса, ундай ҳолатларда наркотик аналгетиклар (промедол, омнопон) тавсия этилади, дори воситалари болаларнинг ҳар бир ёшига нисбатан 1 мг дан олган ҳолда қўлланилади. Иккиламчи инфекциялар билан асоратланиш ҳамда сепсис ҳолатларини олдини олиш мақсадида беморларга кенг қамровли антибиотиклар (эритромицин, олеан- домицин, линкомицин, кефзол, цепорин, цефазолин, ципролет, сисперс) ёки яримсинтетик пенициллин дори воситалари (метацик- лин, оксациллин, ампиокс) тавсия этилади. 113 Бундан ташқари бемор болаларга гемодез, 5 %ли глюкоза эритмаси, гамма-глобулин, аскорбин кислотаси, пиридоксин, пантотенат кальций, рибофлавин мононуклеотид, антигистамин, юрак, анаболик дори воситалари қўлланилади. Касалликни оғир даражадаги кечадиган ҳолатларида эса вена ичига томчилаб электролитлар (Рингер эритмаси, глюкоза эритмаси), альбумин, протеаз ингибиторлари (контрикал, трасилол, цалол) қуйилади. Беморларга қон ёки қон зардобларини қуйиш, кўп суюқлиқ ичиш, оқсилга бой суюқ овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Маҳаллий даво чоралари ўчоқлардаги пуфакли тошмаларни ёриш, кейинчалик уларни анилин бўёқлари билан ишлов бериш ҳамда гормонал малҳамларни (преднезалон, гидрокортизон, флюцинар, фторокорт, лакакортен, адвантан, дермовайт, лакатоп) қўллаш билан олиб борилади. Шиллиқ қаватлардаги ўчоқларни бура дори воситасининг глицин билан аралашмаси, 1 %ли пиоктинин эритмаси билан ишлов берилади. Кўз шиллиқ қаватлари зарарланганда эса гидрокортизон том- чиси қўллаш тавсия этилади. Экзема Экема касаллиги – терининг аллергик касаллиги бўлиб, бош- ланиши ўткир, кейинчалик эса сурункали-қайталама кечадиган тошма элементлари полиморфизм кўринишида намоён бўлади. Экзема сўзи юнонча «есzео» сўзидан олинган бўлиб, «қайнаш», деган маънони англатади. Касалликнинг келиб чиқишида асаб, эндокрин тизимлари, модда алмашинуви ва иммун механизмлар фаолиятининг бузилиши ҳамда касалликка нисбатан бўлган ирсий мойиллик каби омилларнинг бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Экзема жараёни юқорида қайд этилган этиологик омиллар натижасида ҳамда экзоген факторлар таъсирида ривожланади. Экзоген таассуротлар сифатида касалликнинг вужудга келишида кимиёвий, физик, механик, биологик, бактериал, косметологик омиллар ҳам асосий ўрин тутади. Экзема касаллиги бошида организмни аллергик сезувчанлиги (реактивлиги) моноволент кўринишида намоён бўлади, кейинчалик эса организмнинг турли тасиротлар ва аллергенларга нисбатан сезувчанлик ҳолати орта бориши қайд этилади, бошқача қилиб айтганда поливалент 114 кўринишидаги сезувчанлик ҳолати юзага келади. Шундай қилиб, экзема касаллиги асосида аллергик жараённинг аста-секин ривожланиб бориш ҳолати ётади, бундай ҳолат эса ўз-ўзидан касалликнинг табиатини, унинг кечиши белгилаб беради. Экзема касаллиги кечиши кўп ҳолларда йил фаслларига боғлиқ кўринишда кечади, масалан, хақиқий экзема касаллиги баҳор ойларида қўзғалса, унинг микробли тури эса куз ойларида қўзғайди. Болаларда экзема касаллигининг вужудга келиши ва шаклланишида юқорида келтирилган омиллардан ташқари касалликка бўлган ирсий мойиллик ҳолати ҳам катта ўрин тутади. Бундан ташқари ҳомила даври, туғилиш жараёнининг патологик кўринишларида, туғруқнинг асоратли кечиши, эрта кўкракдан ажратиш, қўшимча овқатларнинг эрта берилиши, гижжа инфекциялари, турли кўринишда бўлган ўчоқли инфекцияларнинг мавжудлиги болаларда аллергик жараённинг аввалига ўткир, кейинчалик эса секин-аста ривожланиши асосида экзема касаллиги тошмаларининг намоён бўлишига ва касалликнинг шаклланишига сабаб бўлади. Экзема касаллигининг табиатини тушуниш учун албатта, экзема жараёнининг кечиш босқичларини тафовут этиш лозим. Экзема касаллиги ривожида қуйидаги босқичлар кузатилади: эритемали - тугунчали - пуфакчали- йирингчали - сувчираш - қатқалоқли - қипиқли - тикланиш босқичлари. Юқорида саналган босқичларнинг навбатма-навбат ўтиши шарт эмас. Касалликнинг турига ва даво чораларига боғлиқ ҳолда у ёки бу босқичлар кузатилмаслиги ҳам мумкин. Экзема касаллигининг ягона қабул қилинган классификацияси йўқ. Касалликнинг кечиши бўйича ўткир, ярим ўткир ва сурункали ҳиллари тафовут этилади. Клиник турлари бўйича ҳақиқий ёки идиопатик (пруригиноз, дисгидротик), микробли (нуммуляр варикоз, сикозсимон, кўкрак бези сўрғичи экземаси), себорейяли, касбга алоқадор ва болалар экземалари тафовут этилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling