Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оддий темиратки.
Вулгар эктима (кўзяра). Вулгар эктима касаллиги стрептодер-
мияларнинг чуқур дермал нофолликуляр яраси бўлиб ҳисобланади. Дастлаб касаллик белгиси пуфакча ёки фолликула олди соҳасида йирингчалар пайдо бўлиши шаклида бошланади. Кейинчалик улар сатҳида қат-қат кўринишли қатқалоқ билан қопланади. Касалликда кузатиладиган пуфакчалар (флектеналар) тери пўсти остида жойлашган бўлиб, яллиғланиш жараёни бутун дерма соҳасини эгаллаб олади. Пуфакча ва йирингчаларни қоплайдиган қатқалоқлар очилганидан сўнг чуқур яра ҳосил бўлади. Бу яранинг туби тери ости ёғ қаватигача етади, шунинг учун ҳам бу ярани «кўзяра» деб аталади. Яранинг шакли айлана ёки овалсимон, четлари мадда- лашган бўлиб, тубидан шиллиқли-йиринг ажралиб туради, баъзан эса қонайди. Кўзяранинг чипқондан фарқи шундаки, яра чуқур жойлашган бўлишига қарамасдан деярли оғримайди, ичида ўзаги бўлмайди. Кўзяра ширинчадан секин ривожланиши, яранинг туби йирингдан тозалангач, чандиқланиши билан ажралиб туради. Ширинчада эса жараён ўткир кечади, яра ва чандиқлар ҳосил бўлмайди. Захм касаллигида захм яраларнинг чети қаттиқ, асосида тўпланаган маддаларнинг ҳам қаттиқ бўлиши уларни вулгар эктимадан фарқлашга асос бўлади. Қолаверса захмга хос бошқа белгилар ва серологик жараёнлар натижалари уни кўзярадан фарқлашда ёрдам беради. 104 Оддий темиратки. Оддий темиратки касаллиги стрептодермия- нинг қуруқ клиник кўринишдаги шакли бўлиб, бунда пуфакча ва йирингчали тошмалар бўлмайди ва намланиш кузатилмайди. Касаллик белгилари асосан мактабгача ва мактаб ёшда бўлган болаларда учрайди. Кўпинча бемор болаларнинг юз, ёноқ, пастки жағ териси соҳаларида яллиғланмайдиган оқиш доғлар пайдо бўлади. Бундай доғлар бадан, қўл ва оёқ тери соҳаларида ҳам кузатилади. Доғлар айлана ва овал шаклида бўлиб, катталиги нўхатдек, баъзан эса тангалар катталигида бўлади. Ўчоқлар четлари чегараланган, оқимтир, қизғиш ёки кулранг, доғларнинг барчаси майда қипиқлар билан қопланган бўлади. Айниқса, бундай доғлар териси қорамтир бўлган болаларда яққол кўриниб туради. Оддий темиратки касаллиги кўпинча баҳор ва куз ойларида пайдо бўлиб, даволанмаса ҳам ўз-ўзидан йўқолиб кетади, бироқ яна пайдо бўлади. Қипиқлар билан қопланган ва яллиғланмайдиган бу доғлар кепаксимон темираткини ҳам эслатади, аммо улардан фарқли ўлароқ, Балцер синамасининг жавоби манфий бўлиб, ўчоқларда замбуруғларнинг топилмаслиги касалликнинг аниқ табиатини аниқлашга ёрдам беради. Касаллик белгилари даволанган сўнг худди витилиго касаллигини эслатадиган кўринишда бўлган иккиламчи оқиш доғлар шаклини олади. Қипиқлардан тозаланган бундай оқ доғлар беморларнинг ва уларнинг ота-оналарини жуда ташвишга солади. Бироқ касалликнинг фаслга алоқадор кечиши, ўзига хос жойлашганлиги ва кейинчалик йўқолиб кетиши уни витилиго касаллигидан фарқлашга ёрдам беради. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling