Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Кўп сонли болалар сохта чипқони (псевдофурункулёз). Янги 
туғилган чақалоқлар, эрта болалик давридаги болалар эккрин тер 
безларининг чиқарув йўлларига ёки уларнинг ўрамаларига инфекция 
кириб қолиши натижасида кўп сонли болалар сохта чипқони 
касаллиги кузатилади. Касалликнинг вужудга келишида чақолоқ 
болаларни тоза тутмаслик, иссиқ ўраш, тагликни вақтида 
алмаштирмаслик, нотўғри ёки ёмон овқатлантириш ҳолатлари 
сабабчи бўлиб ҳисобланади. Касаллик эккрин тер безларининг 
йирингли яллиғланиши билан ўтади. Бу касалликда ёғ безлари ва соч 


99 
толаси яллиғланиш жараёнига жалб этилмайди, шунинг учун ҳам бу 
касалликнинг номи «сохта чипқон», деб аталади. Тошмалар асосан 
бошнинг энса, бўйин териси соҳаларида, қўл ва оёқларда ҳамда 
думба соҳаларида кўпроқ жойлашади. Агарда эккрин тер 
безларининг чиқарув соҳаларида йирингли-яллиқланиш ҳолати 
кузатилса, у ҳолда ўчоқларда юзаки йирингчалар (перипоритлар) 
пайдо бўлади, кейинчалик улар тезда қобиғ ҳосил қилиб, қуриб 
изсиз йўқолиб кетади. Агарда йиринглаш жараёни без ўрамаларини 
ёки асосий без йўлларини жалб этган бўлса, у ҳолда ўчоқларда 
нўхат, ўрмон ёнғоғи катталигидаги кўплаб тугун ва тугунчалар 
ҳосил бўлади. Тугунлар қаттиқ инфильтратланган, кескин 
чегаралган қизил-кўкимтир рангли кўринишларда бўлади. Тез орада 
бу тугунлар юмшайди ва ўртасидан ёрилиб, суюқ қон аралаш йиринг 
ажралиб чиқади ва жараён чандиқ ҳосил қилиб битиб кетади. 
Касалликнинг кечиши жараёнида бемор болалар аҳволи оғир 
бўлмайди, тана ҳарорати кўтарилмайди. 
Сохта чипқон касаллигининг асл чипқон касаллигидан фарқи 
шундаки, касалликда «некротик ўзак» кузатилмайди. Перипорит-
лардан фарқи бу касалликда тер безларининг чиқарув тешигигина 
йирингли яллиғланади, шу сабабли у енгилроқ кечади. Фрункулёз 
касаллигидан сохта чипқон касаллигининг фарқи шундаки, бу 
касалликда тошмаларнинг кўп бўлмаслиги, ўткир яллиғланиш 
кўринишида кечиши, некротик ўзакнинг мавжудлиги ва марказида 
соч толаларининг кузатилиши қайд этилади. Фрункулёз касаллигида 
гўдак болаларнинг ҳарорати 38-39°С гача кўтарилиши, беморлар 
иштаҳасининг йўқолиши, ориқлай бошлаши, диспепсия ва 
гипотрофия ҳолатлари кузатилади. Гўдакларнинг жигар ва талоғи 
катталашиши мумкин. Қонда анемия, лейкоцитоз, ЭЧТ ошади ва 
соатига 30-40 мм га етади. Сийдикда оқсил, лейкоцитлар, 
эритроцитлар ва цилиндрлар топилади. Қисқаси сепсис ҳолати 
кузатилади, шу сабабли тез даво чоралари ўтказишни талаб қилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling