Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

ТЕРИНИНГ ЙИРИНГЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
Умумий маълумотлар 
 
Терининг йирингли касалликлари тери касалликлари орасида 
энг кўп тарқалган касаллик бўлиб, учраш частотаси бўйича 
катталарда ҳам болаларда ҳам биринчи ўринда туради ва улар 
дерматозларнинг 25-60 %ни ташкил этади. Касалликнинг вужудга 
келишида асосий ўринни стафилококклар, стрептококклар эгаллай-
ди. Бундан ташқари терининг йирингли касалликлари замбуруғлар, 
гонококклар, вулгар протейлар, пневмококлар, ичак таёқчаси ва 
бошқа микроорганизмлар таъсирида ҳам вужудга келиши мумкин. 
Пиодермия касаллигининг у ёки бу клиник шаклининг келиб 
чиқишида нафақат қўзғатувчи мироорганизмлар патогенлиги ва 
вирулентлиги, балки штаммлари ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Пиодермия касалликларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши 
ташқи (экзоген) ва ички (эндоген) омилларга боғлиқ. Ташқи омил-
ларга терининг ифлосланиши, ҳар хил кўзга кўринмас тасиротлар 
(майда шикастлар), терининг ишқаланиши ва шилиниши, терининг 
совуқ олиши ёки ҳаддан ташқари исиб кетиши мисол бўла олади. 
Айниқса, катта ёшдаги инсонларга хос касбга алоқадор ифлосла-
нишлар: бензин, керосин, ёғловчи суюқликлар, оҳак, бўёқ ва лаклар 
пиодермия касаллигига энг кўп сабаб бўладиган омиллардир. Ёш 
болаларни ҳаддан ташқари ўраб-чирмаш, совуқ олдириш, ювин-
тириш қоидаларига риоя қилмаслик ҳамда янги туғилган чақалоқлар 
киндик ярасининг узоқ муддат битмаслиги, тер ва ёғ безлари 
фаолиятининг бузилиши, терлаш ҳолатлари шундай касалликлар-
нинг вужудга келишида сабабчи омил бўлиб ҳисобланади. 
Пиодермия касллигининг ривожланишида ички омиллардан 
гиповитаминоз ҳолати, ошқозон-ичак фаолиятининг издан чиқиши, 
модда алмашинувининг бузилиши, стероид дори воситалари ва 
иммунодепрессантларни узоқ муддат қабул қилиш ҳолатлари 
сабабчи бўлади. Йирингли коккларга нисбатан инсон организми 
иммунитети қисқа муддат давом этади, кўпинча эса унинг акси 
аллергик жараёнлар рўёбга чиқиши мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш 


93 
лозимки, болаларда пиодермия касаллигининг келиб чиқишида улар 
терисининг анатомо-физиологик хусусиятлари алоҳида ўрин тутади. 
Бу борада болалар териси физиологик хусусиятларининг ҳали яхши 
такомиллашмаганлиги ва ривожланмаганлиги, улар териси ҳимоя 
воситаларининг заифлиги, тери қатламларининг нозиклиги, юпқа-
лиги, абсорбция ҳолатининг юқори бўлиши ҳамда осмотик ҳолати-
нинг нотурғунлиги каби ҳолатлар касаллик келиб чиқишида муҳим 
ўрин тутади. Пиодермия касаллигининг ягона, кўпчилик эътироф 
этадиган таснифи йўқ. Ҳозирги кунда пиодермия касаллигини 
асосан уларни қўзғатувчи сабабларига қараб стафилококкли, 
стрептококкли ва аралаш турларга бўлинади. Касалликни 
жойлашиш ҳолати бўйича эса юзаки ва чуқур, кечиши бўйича ўткир 
ва сурункали турлари тафовут этилади. Стафилококкли пиодермия 
касаллигида касаллик белгилари асосан чуқур жойлашиб, соч 
фолликулалари ва ёғ безлари атрофида йирингли тошмалар 
кўринишида бўлади. Яллиғланиш жараёни йирингли ва йирингли-
некротик табиатга эга бўлиб, чуқур ўзгаришлар билан кечади. 
Асосий тошма элементлари йиринг ва йирингчалардан иборат 
бўлиб, улар ярим айлана шаклида, пардаси қалин, ичи қуюқ ва 
сарғимтир-яшил рангли йиринг билан тўлган пуфаклар кўринишида 
бўлади. Стафилодермияларда кузатиладиган тошма элементлари 
тери қатламларида чуқур жойлашганлиги ва тери ҳосилаларининг 
жараёнга жалб этилинганлиги учун улардан кейин иккиламчи 
чандиқлар ёки чандиқли кемтиклар қолади. Баъзан стафилодер-
миялар терининг юзаки қаватларини зарарлаши мумкин, бундай 
ҳолатларда эса тери ҳосилаларининг зарарланиши кузатилмайди. 
Стафилодермиялар бемор организмининг умумий ҳолатига ҳам 
таъсир этиб, умумий ҳароратнинг кўтарилиши, ҳолсизлик каби 
белгиларни яққол намоён этади. Касаллик кўпинча сепсис ҳолати 
билан асоратланади. Болаларда эса касаллик белгилари асосан юзаки 
жойлашиб, юзаки йирингчалар кўринишида намоён бўлади ва 
жараёнга соч фолликулалари ва ёғ безлари жалб этилмайди.
Стрептококкли пиодермияларда касаллик белгилари юзаки 
жойлашган бўлиб, йирингли ўчоқлар тез катталашишга, атроф тери 
соҳаларига тарқалишга мойил бўлади. Стрептодермияларда 
кузатиладиган йирингли пуфак ва пуфакчалар тери сатҳи бўйлаб тез 
тарқалишга мойил бўлганлиги сабабли халқ орасида бу касаллик 
сачратқи, деган ном билан юритилади. Стрептодермияларнинг 


94 
асосий клиник белгиси сероз йирингли суюқлик билан тўлган 
пуфаклар шаклида намоён бўлади. Жараёнга соч-ёғ безлари 
фолликулалари, тер безлари жалб этилмайди. Тошма элементлари 
ясси шаклли, ингичка деворли, бурушқоқ кўринишда, таркибида эса 
йирингли экссудат тутувчи юзаки йирингчалар шаклида (фликтена) 
намоён бўлади. Тошмалар юзаки бўлиб, эпидермис соҳасида 
жойлашганлари учун улардан кейин иккиламчи доғланишлар 
қолади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling