Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Склерема касаллиги чала туғилган, нимжон гўдакларда 
сувсизланиш ва ориқлашиш оқибатида кузатиладиган ўта оғир 
касаллик бўлиб ҳисобланади. 
Касалликнинг этиологияси ва патогенези номаълум. Склередема 
касаллигининг юзага келишига сабабчи бўлган барча омиллар 
сувсиз склерема касаллигининг ривожланишида ҳам муҳим аҳамият 
касб этади, лекин инфекцион омилларнинг таъсири бу касалликда 
кўпроқ бўлиши қайд этилади. Склерема касаллиги чақалоқлар 
ҳаётининг 3-4 кунларидан ривожланиб, юз, болдир ва тананинг орқа 
соҳаларида тери ва тери ости ёғ қаватининг тарқоқ қаттиқлашиши 
кўринишида кечади. Касаллик оғир кечадиган ҳолатларида, жараён 
тез орада бадан, қўл, думба ва сон соҳаларига тарқалади. 
Зарарланган ўчоқлар кўкимтир ёки бироз сарғимтир тусда бўлиб, 
атрофияланади. Пайпаслаб кўрилганда ўчоқлар совуқ, қаттиқлашган 
бўлиб, бурмалар ҳосил қилмайди, бармоқ билан босиб кўрилганда 
эса склередемадан фарқли ўлароқ бармоқ излари қолмайди. 
Касаллик белгилари билан қўл ва оёқ кафтлари, мояк, жинсий олат 


86 
соҳалари зарарланмайди. Беморлар қўл ва оёқларида ҳаракат 
чекланади, гипертонус ҳолати кузатилади. Юз соҳалари ниқобсимон 
бўлган кўринишда ўзгаради, пастки жағлар ҳаракатсизланади. 
Склерема ва склередема касалликларини бир вақтнинг ўзида ҳам 
кузатиш мумкин, бундай ҳолатларда уларни бир-биридан фарқлаш 
қийинчилик туғдиради. 
Касалликни даволаш ва профилактика чоралари ўтказиш худди 
склередемадагидек олиб борилади. Касалликнинг оқибати жуда ҳам 
жиддий бўлиб, склередемага нисбатан оғирроқ кечади ва касаллик 
кўпинча ўлим билан якунланиши мумкин. 
Бичилиш. Бичилиш ишқаланишга ва тирналишга мойил бўлган 
тери соҳаларининг чегараланган яллиғланиши бўлиб, кўпинча 
иккиламчи инфекциялар билан асоратланади. 
Касаллик вужудга келишида янги туғилган чақалоқлар 
қарамоғининг нотўғрилиги, уларни кам чўмилтириш, улар ҳолатини 
узоқ вақт ўзгартирмаслик, иссиқ хоналарда қалин чойшаблар билан 
ўраб-чирмаш, кийим-бош ва чойшабларини ишқорий ва айниқса, 
синтетик кир ювиш воситалари билан ювиш, қўпол, терини 
зарарловчи тагликлардан фойдаланиш, сийдик ва ахлат билан 
мацерацияланиши (айниқса, диспепсик ўзгаришлар) оқибатида 
юзага келади. Бичилишлар бир тарафдан себореяли дерматит 
касаллиги билан, бошқа тарафдан эса баъзи бир инфекцион 
касалликлар билан (стрептодермия, микозлар) боғлиқликда бўлиши 
мумкин. 
Касаллик белгилари асосан табиий бурмалар, бўйин, қўлтиқ 
ости, қулоқ супраси орқа соҳалари, чов, сон бурмалари, жинсий 
аъзолар ва думба соҳаларида жойлашади. Зарарланиш жараёнининг 
интенсивлигига кўра бичилишлар 3 даражага бўлинади: I даражада – 
енгил, зарарланган ўчоқларнинг бироз қизариши ва тери бутун-
лигининг бузилмаганлиги билан характерланади; II даражада – ўрта 
оғирликда, яққол қизаришлар ва эрозиялар кузатилади; III даражада 
– оғир, яққол қизариш, эрозияларнинг бир-бирига қўшилиши оқиба-
тида кучли сувланиш ва юзаки яраланиш ҳолатлари кузатилади. 
Бичилишларни даволашда энг аввало уларни келтириб 
чиқарадиган сабабларни йўқотиш, чақалоқлар қарамоғини яхшилаш, 
санитария ва гигиена қоидаларга риоя қилиш лозим. Чақалоқларни 
ҳар бир пешоб ва ахалат келганидан сўнг ювинтириш лозим. 
Кийимларини тез-тез, чойшабларини эса ҳар соатда алмаштириб 


87 
туриш керак. Беморларга калий перманганат эритмаси билан 
ванналар (сув ҳарорати 36-37°С) қилиш, маҳаллий эса ҳаво 
ванналарини ўтказиш тавсия этилади. I даражали бичилишларда 
талк-дерматол (3-5 %), рух оксиди, оқ лойдан тайёрланган упалар 
сепиш ва ўсимлик ёғини суртиш буюрилади. II даражали 
бичилишларда индифферент чайқатмалар (сувли ёки ёғли), 1-3 % 
кумуш нитрат эритмасини суртиш ва сунгра эса талк-рух оксиди 
упаларини сепиш орқали даволанади. III даражали бичилишларни 
даволашда эса аввал 2-3 кун давомида маҳаллий совуқ ҳолдаги 0,5 % 
резорцин, 0,25 % кумуш нитрат эритмалари билан намлаш, сўнгра 
анилин бўёқлари билан ишлов берилади ва Лассар ёки рух 
пасталарини суртиш тавсия этилади. III-даражали бичилишларни 
«очик усул» билан даволаш ҳам яхши самара беради. Ўткир 
яллиғланиш 
ва 
сувланиш 
белгилари 
камайганидан 
сўнг 
ультрабинафша нурлари билан даволаш тавсия этилади. 
Касаллик профилактикаси. Янги туғилган чақалоқларга қаровчи 
тиббиёт ходимлари ва оналар билан доимий суҳбатлар ўтказиб 
туриш лозим. Бу борада касаллик сабабларини, бола ҳаётининг 
биринчи кунларидан муҳим рол ўйновчи санитария-гигиена 
коидаларини, диспепсик ҳолатларнинг олдини олувчи рационал 
озиқлантиришлар ва кун тартибларини тушунтириш лозим. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling