Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Янги туғилган чақалоқлар лимфангиэктатик шиши
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Токсик (аллергик) эритема
Янги туғилган чақалоқлар лимфангиэктатик шиши. Лим-
фангиэктатик шиш патологик аҳамиятга эга бўлмаган вақтинчалик физиологик ҳолат бўлиб, қўл ва оёқ кафтларининг хамирсимон консистенция кўринишидаги шиши ҳисобланади. Тананинг бошқа соҳалари эса зарарланмайди ва жараён ривожланмайди, бир неча ҳафта ёки ойлардан сўнг бундай шишлар ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Ушбу ҳолат асосида лимфа суюқлигини лимфатик тирқишларда тўпланиб қолиши ва лимфатик капиллярларнинг ўсиб кетиши ҳолатлари ётади. Туғма лимфангиэктатик шишларни туғма филоёқлиликдан фарқлаш лозим. Лимфангиэктик шишда асосан лимфатик қон томирлари ва бириктирувчи тўқималарнинг аномалиялари кузатилади ва беморларнинг умумий аҳволи ўзгармайди. Филоёқлиликда эса асосан тананинг пастки қисми зарарланиб, консерватив даво чоралари кам самара беради. Даволаш асосан жарроҳлик йўли билан амалга оширилади. Токсик (аллергик) эритема. Токсик эритема 20-30% янги туғилган чақалоқларда кузатилувчи ҳолат бўлиб, чақолоқлар ҳаётининг 2-4 кунларида юзага келади. Токсик эритема болаларда ўз вақтида ёки чала туғилиш ҳолатидан, уларни туғилиш вақтидаги вазнларидан қатъий назар кузатилади. Тери соҳаларида жараён тезда сўрилиб кетадиган, эритематоз доғлар асосида жойлашган полиморф, айлана шаклидаги, оч сариқ ёки оқиш рангдаги тугунчалар ёки қаварчиқлар кўринишида намоён бўлади. Баъзан фақатгина қизил рангли доғлар кузатилади. Доғлар ҳажми 1-3 см бўлиб, шакли нотекис, қизил ранги атроф терисидан енгил ажралиб туради. Тошмалар бир-бирига қўшилиши мумкин. Бармоқ билан босиб кўрилганда эритема очлашиб, остидаги тўқималар бироз 81 қаттиқлашгандек бўлади. Тошмалар бола баданининг олдинги ва орқа соҳаларида, баъзида эса юз тери соҳаларида жойлашади. Қўл ва оёқ кафтлари, шиллиқ қаватлар зарарланмайди. Зарарланиш ўчоқларидан олинган биоптатда доимо ўзига хос бўлган эозинофиллардан ташкил топган инфильтратлар аниқланади. Касаллик бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади, оқибати яхши кечади, қичишиш ҳолати эса кузатилмайди, кейинчалик эса тошмалар қипиқланиш ва пигментациясиз сўрилиб кетади. Юз соҳасида жараён кўп сонли тошмалар кўринишида ва конъюнктивит ҳолати билан кечса, у ҳолда токсик эритема қизамиқ касаллиги билан таққосланади. Токсик эритеманинг келиб чиқиши сабаблари ва патогенези охиригача ўрганилмаган. Ушбу ҳолатга норма ва патология чегарасида турувчи, секин таъсир этувчи аллергик реакция сифатида қаралади. Даво чоралари олиб борилмайди, лекин тошмалар кўп сонли бўлган ҳолатларда эса глюконат кальций, димедрол, маҳаллий – пуфакчали ва йирингчали тошмалар юзасига 1 %ли бриллиант кўки эритмасини суртиш тавсия этилади. Омфалит. Меъёрий ҳолатда болаларда киндик найининг мум- лашган қолдиғи бола ҳаётининг 1-ҳафтаси охирида узилиб тушади. Унинг ўрнида қолган киндик жароҳати эпителизацияланади, грануляцияланади ва бола ҳаётининг 2-ҳафтаси охири ва 3- ҳафтасининг бошларида эса чандиқланиб битиб кетади. Киндик найининг қолдиғи ва киндик жароҳати стафилококк, стрептококк, ичак таёқчаси, кўк йиринг ва дифтерия таёқчалари билан зарарланган ҳолатларда эса унинг битиши секинлашади. Катарал омфалитда (сувланувчан киндик) киндик жароҳатининг ёмон битиши, сувланиши, сероз ёки серозли-йирингли суюқликнинг ажралиб чиқиши, қатқалоқлар ҳосил қилиши, эрозияланиши, қонаши, шиши ва қизариши каби ўзгаришлар кузатилади. Катарал омфалит нисбатан енгил яллиғланадиган жараён бўлиб, унинг кечишида беморларнинг умумий аҳволи ўзгармайди, тана ҳарорати меъёрида, иштаҳаси яхши сақланган бўлади. Баъзан киндик жароҳатидан ажралаётган йирингли суюқлик бурмалар оралиғида йиғилади ва бундай ўзгариш киндик пиореяси, деб номланади. Киндик жароҳатининг узоқ вақт давомида битиши оқибатида унинг асоси яраланади ва тубида ҳосил бўлган грануляциялар киндик фунгуси, деб номланувчи қўзиқоринсимон ўсма ҳосил қилади. Киндик соҳасидаги ҳар бир, ҳатто енгил яллиғланиш жараёни ҳам 82 албатта ўзига шифокор эътиборини тортиб, ўз вақтида самарали даволаш ўтказилишини талаб қилади. Чунки бола организмида ҳимоя воситаларининг сустлашиши, микроорганизм вирулент- лигининг ошиши ва патологик жараённинг кенгайиб тарқалиши, баъзида эса сепсис ҳолати кузатилиши мумкин. Яллиғланиш жараёнининг киндик атрофидаги тери ва тери ости ёғ қаватига тарқалиши омфалитнинг ривожланишига олиб келади. Зарарланган терида шиш, гиперемия ва инфильтрацияланиш ҳолати кузатилиб, киндик жароҳатидан нурсимон тарзда чиққан кўк ингичка чизиқларни, кенгайган юзаки веналарни кўриш мумкин бўлади. Кўпинча кўк чизиқлар ёнида қизил чизиқлар (лимфангит, кенгайган артериялар) ҳам кузатилади. Беморларнинг умумий аҳволи ўрта оғирликда ёки оғир кечади, бу эса безовталаниш, тана вазнининг камайиши, юзаки нафас олиш, тана ҳароратининг кўтарилиши (37,2-37,°С) каби ҳолатлар кўринишида намоён бўлади. Касалликнинг сепсис ёки перитонит ҳолатига ўтиш хавфи мавжуд бўлади. Киндик жароҳатининг стрептококклар томонидан зарарланиши эса киндик сарамасининг ривожланишига олиб келади. Киндикнинг энг хавфли жароҳати бу киндик гангренаси ҳисобланади. Бунда киндик атроф тери юзаси, унинг остидаги тўқималар, қорин девори ва ичакларнинг зарарланиши ва парчаланиши ҳолати кузатилади ва касаллик ўлим ҳолати билан якун топиши мумкин. Даволаш. Катарал омфалитда ҳар куни киндик жароҳатини 3 % водород пероксиди эритмаси билан ювиб, қуритиб, ультрабинафша нурлар билан нурлантириб турилади. Маҳаллий 1-2 %ли бриллиант кўкининг спиртли эритмаси, 2-5 %ли кумуш нитрат эритмаси ёки 5 %ли калий перманганат эритмалари билан артиш тавсия этилади. Киндик фунгусида грануляциялар ляпис қаламчаси билан куй- дирилади ёки жарроҳлик йўли билан даволанади. Касаллик оғир кечадиган ҳолатларда маҳаллий давонинг ўзи кифоя қилмайди ва қўшимча умумий даво чоралари тавсия этилади. Беморларга антибактериал даво ўтказилади, стафилококка қарши бўлган дори воситаларидан гамма-глобулин ёки полиглобулинлар белгиланади. Бемор болалар оналарига А, С, В гуруҳи ва РР витаминлари тавсия этилади. Профилактикаси. Туғруқхонада бола туғилган заҳотиёк профи- лактик чоралар олиб борилиши лозим. Киндик найининг қолдиғи 83 ҳар куни 3 %ли водород пероксиди ва 5% калий перманганат эритмалари билан артиб турилади, йоднинг 5 %ли спиртли эритмаси ёки 1 %ли анилин бўёқлари эритмалари суртилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling