Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Кўк ёки мўғул доғлари. Мўғул доғи терининг пигментли зарар-
ланиши кўринишида намоён бўлувчи, ўз-ўзидан регрессга учровчи 
физиологик ҳолатдир. Кўк доғлар қора танлиларда, америка 
ҳиндуларида, шарқ ва кавказ мамлакатларига мансуб оилаларда 
туғилган чақалоқларнинг 90% дан ортиғида, оқ танлиларнинг эса 5% 
да кузатилади. Кўк доғлар кулранг-кўкимтир ёки кўк рангда бўлиб, 
нотўғри шаклда, ноаниқ чегарали бўлади ва тери сатҳидан 
кўтарилмайди. Доғлар кам ёки кўп сонли бўлиб, уларнинг диаметри 
10 см гача етиши мумкин. Тошмалар кўпинча бел-думғаза, думба, 
курак соҳаларида жойлашади, баъзан эса юз соҳаларида ҳам 
кузатилиши мумкин. Тошмалар бармоқ билан босиб кўрилганда 
йўқолмайди. Доғларнинг ранги дерманинг чуқур қаватларидаги 
меланоцитларда жойлашган меланин пигментининг миқдорига 
боғлиқ бўлади. Гистологик текширувлар натижасида дермадаги 
коллаген толаларининг оралиғида майда дисперс меланин пигмен-
тини таркибида тутувчи узунчоқ меланоцитларнинг тўпламлари 
кузатилади. Бундай зарарланиш эмбрионал ривожланиш даврида 
баъзи меланоцит ҳужайралари неврал пластинкадан чиқиб дермо-
эпидермал тўсиқдан миграция қила олмаганлиги оқибатида юзага 
келади. 
Кўк доғлар аста-секин очариб, бола ҳаётининг биринчи йилла-
ридан бошлаб то 5-6 ёшгача ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Лекин баъзи 
ҳолатларда доғлар болалик даврининг охиригача ҳам сақланиб 
қолиши мумкин. 
Ўз-ўзидан ўтиб кетувчи шишлар. Янги туғилган чақолоқлар 
ҳаётининг биринчи кунларида улар танасининг айрим қисмларида 
шишлар ҳосил бўлишига мойиллик ҳолати кузатилади. Шишлар 
аввал жинсий аъзолар соҳаларида кузатилиб, кейинчалик эса қовуқ 
усти, қориннинг пастки қисми ва тананинг пастки ярмига тарқалади. 
Зарарланган соҳаларнинг ҳажми кичик бўлса, шишлар тез орада 
орқага қайтиб, бир неча кун ичида йўқолиб кетади. Танага кенг 


80 
тарқалган шишлар эса узоқ вақт (2-3 ҳафта) давомида сақланиб 
туради. 
Бундай шишларнинг ҳосил бўлиш патогенези мураккаб бўлиб, 
сабаби турлича тушунтирилади. Шишлар - эмбрионал даврда юзага 
келган сон соҳаларининг сиқилиши ёки туғруқ йўллари орқали 
ўтаётганда ҳосил бўлган сиқилишлар оқибатида вужудга келадиган 
физиологик ҳолатдир. Баъзан шишлар юрак-қон томир, сийдик 
ажратиш тизимидаги патологик ўзгаришлар, эмбрионал даврдаги 
инфекциялар, совуқ қотишлар сабабли ҳам юзага келиши мумкин. 
Ушбу ҳолатларни эътиборга олган ҳолда уларнинг аниқ сабабини ўз 
вақтида аниқлаш ва фарқлаш лозим. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling