Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёғли ихтиоз (Ichthyosis sebacea).
- Пластинкасимон қипиқланиш.
Юмшоқ сочлар (lanugo). Янги туғилган чақалоқлар терисининг
барча соҳалари, айниқса, курак, бел, елка юзалари юмшоқ ва майин сочлар билан қопланган бўлади, бундай ҳолат эмбрионал ривожланиш даврининг 6-ойларидан бошланади. Ушбу юмшоқ сочлар бола ҳаётининг биринчи ҳафтасидаёқ тўкила бошлайди. Чала туғилган болаларда эса lanugo ҳолати кўринарли даражада намоён бўлади. Тўкилиб тушган бирламчи сочлар ўрнида кейинчалик икки- ламчи (доимий) сочлар ўсиб чиқади. Бошнинг сочли қисмида – узун, қош ва киприкларда-калта, бадан, қўл ва оёқларида эса майин сочлар кузатилади. Янги туғилган чақалоқлар бош қисмларидаги сочлар юмшоқ бўлиб, улар сони турлича кўринишда бўлади: кўп сонли, узун ёки кам сонли. Лекин бундай ҳолат бола ҳаётининг кейинги даврларида мавжуд бўлувчи сочлар характерини (қалин, сийрак, тўқ рангли бўлишини) белгиламайди. Доимий сочлар характерини болалар бир ёшлик даврида бўлганларида аниқлаш мумкин. Ёғли ихтиоз (Ichthyosis sebacea). Баъзан янги туғилган чақалоқ- ларда улар ҳаётининг 2-3 кунларида ёғ безларидан кўп миқдорда секрет ажралиб чиқиши ва тезда қотиб қолиши ҳолати кузатилади. Натижада болалар тери сатҳи юмшоқ, духобасимон, майин бўлиш ўрнига аксинча қалин, қуруқ, қаттиқ ва қўнгир тусни олади. Ушбу ҳолат патологик аҳамиятга эга бўлмасдан, уни ёғли ихтиоз ёки ихтиозсимон тери қуриши, деб аталади. Бундай ҳолатни шу даврда кузатилувчи туғма ихтиоз касллигидан фарқлай билиш лозим. Ёғли ихтиозда болаларнинг умумий аҳволи ўзгармайди, жараён 6-7 кунлардан сўнг катта миқдорда пластинкасимон қипиқланиш кўринишини олади ва кейинчалик эса барча белгилар ўтиб кетади. Тери ҳолатини тез вақт ичида нормаллаштириш мақсадида болалар илиқ совунли ванналарди чўмилтирилади, ланолинли кремларни суртиш тавсия этилади. Пластинкасимон қипиқланиш. Пластинкасимон қипиқланиш ҳолати ёғли ихтиоздан алоҳида бўлган кўринишда ҳам юзага келиши мумкин. Ушбу ҳолат физиологик қипиқланишнинг кучайган шакли ҳолида намоён бўлади. Кепаксимон қипиқланиш 1-2 кун ичида йирик пластинкали қипиқланишга алмашинади, 2 ҳафталар давомида эса катта миқдорда мугуз қаватнинг кўчиши ҳолати 78 (desquamation lamellosa) кузатилади. Даволаш мақсадида болалар кунига 2-3 маротаба илиқ ванналарда чўмилтирилади, сўнгра эса ланолин ёки болалар кремини суртиш тавсия этилади. Қипиқлар тўла кўчиб тушгандан сўнг болалар териси соғайиб, нормал терига айланади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling