Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Малҳамлар. Таркибида бир ёки бир нечта дори моддаларини
тутадиган, асосини ўсимлик, ҳайвон ва минерал ёғлари ташкил этадиган бирикмалар малҳамлар, деб аталади. Малҳамлар тери сатҳларининг ҳар хил механик, кимёвий ва атмосфера таъсирларидан ҳимоя қилиш, қичишиш ҳолатини камайтириш, тери сатҳларини юмшатиш, дори моддаларига нисбатан ўтказувчанлик воситаси сифатида, теридаги патологик жараёнларни даволаш, унинг фаолиятини тиклаш, сўрилувчанликни амалга ошириш ва иккиламчи қопламалардан тозалаш мақсадларида қўлланилади. Малҳамлар қоришмалардан тери сатҳларига чуқур таъсир кўрсатиши билан фарқланади, шунинг учун ҳам улар асосан ўртача ўткир кечадиган касалликларда кўпроқ қўлланилади. Малҳамлар таркибига кирувчи дори моддалари касаллик белгиларига қараб танлаб олинади ва ишлатилади. Малҳамлар таркибидаги ёғ моддалари тери сатҳини герметик қоплаганлиги сабабли иссиқлик ўтказувчанлик хусусияти камаяди, натижада тери қизий бошлайди, қизаради. Малҳам остида буғланмай йиғилган сув эса тери эпидермис қаватига кириб уни қўзғайди, бу вақтда малҳам таркибидаги дори моддалари тери таркибига кириб сингийди ва ўз таъсирини ўтказади. Малҳамлар таркибида бўлган ёғ моддалари тери қатламларига кириб бориб уни юмшатади, аксинча кўп ювилган пайтларда эса улар миқдори камайиб йўқолади, тери қурий бошлайди, шохланади, дағал бўлиб колади. Натижада тери ўз сезгирлигини йуқотади. Ўсимлик мойлари сифатида пахта (ol. Gassipi), кунгабоқар (ol. helianti), ёнғоқ (ol. Arachidis), кунжут (о1.саnnabis), шафтоли (ol. persicorum), бодом (ol.Amygdalarum), какао (о1.Сасао) мойлари ишлатилади. Ҳайвон мойлари сифатида эса таркибида А, Д витаминлари, йод ва фосфор моддалари тутадиган балиқ ёғи (ol.jecoris Aselli) кўпроқ қўлланилади. Минерал ёғлар асосан нефтни қайта ишлаш орқали олиниб, уларга вазелин ёғи (vaselini), сариқ ва оқ вазелин ҳамда саноат ёғлари киради. Минерал ёғлар тери сатҳига сўрилмаслиги, безовта қилмаслиги ҳамда терига тикловчи (кератопластик) ва яраларнинг битишига сабаб бўлувчи таъсир этиши билан ажралиб туради. Вазелин моддаси малҳамлар асосини ташкил этади, унинг камчилиги шундан иборатки, у дори моддаларининг терига ўтишига қаршилик қилади. Ланолин мойсимон тузилишга эга бўлиб малҳамлар асосини ташкил қилади. У мол терисини ошлаш натижасида олинади. 72 Ланолин таркиби гидрофиллик хусусиятга эга бўлганлиги учун тери сатҳини совутади, яллиғланишни камайтиради. Шунинг учун ҳам асосан совутувчи малҳамлар тайёрлашда кўпроқ ишлатилади. Болалар дерматологияси амалиётида асосан малҳамлар сифатида «болалар креми» ва «озиқлантирувчи крем» лардан фойдаланилади. Малҳамлар кўзланган мақсадга қараб ҳар хил усулларда суртилади. Улар таъсири юзаки бўлиши учун аввал дока ёки матога суртилиб, сўнг касалланган жойга ёпиштириб кўйилади. Касал- ланган жойга чуқурроқ таъсир этиши, уларни қобиқ, қазғоқлардан тозалаш ҳамда маддаларнинг сўрилишига эришиш мақсадида эса малҳамлар ўчоқларга суртилиб, сўнг боғлаб қўйилади. Малҳамлар таъсирини янада ошириш мақсадида малҳам суртилгандан сўнг устки тарафидан клеёнка ёки компресс қоғози билан боғлаб кўйилади. Бу вақтда малҳамлар компресс усулида таъсир кўрсатади, натижада ўчоқлардаги қобиғ, қазғоқларни юмшатади, моддаларнинг эса сўрилишга сабабчи бўлади. Масалан, бу усул кубус касаллигида маддаланган жойларни, қадоқ касаллигини, эпидермофития касаллигининг қипиқланиш (сквамоз) билан кечадиган турларини даволашда қўлланилади. Малҳамлар кунига 1-2 марта тери ўчоқларига юпқа қилиб суртилиб, яхши таъсир этиши учун боғлаб қўйилади. Айрим касалликларда (қўтир, турли рангли темиратки) эса малҳамлар тери сатҳига очиқ ҳолда боғламсиз суртилади. Рецептлар: Rp: Acidi Salicylici 2.0 Vaselini ad 100.0 M.D.S. Малҳам Rp: Ung Dermatoli 5% - 100.0 Acidi borici 1.0 D.S. Малҳам Rp: Sulfur praecipitati 2.5 Naphtalani 10.0 Anaesthesini 5.0 Lanolini Vaselini ss 50.0 M.D.S. Малҳам Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling