Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Ҳўллагичлар. Дори моддаларининг сувдаги эритмалари ўткир 
яллиғланиш, шиш, қизариш ҳамда намланиш билан кечадиган касал-
ликларда (экзема, дерматит ва қийилиш) ҳўллагичлар, қуритувчи 
ҳўлланган боғламлар, иситувчи компресслар ва буғлатишлар шак-
лида қўлланилади. 
Ҳўллагичлар совуқ суюқликка ҳўлланган 4-5 қаватли мато, ёки 
дока бўлиб, у бир-оз сиқилиб сўнг касалланган жойга 15-20 дақиқа 
қўйиш билан амалга оширилади. Ҳўллагич ўзининг совуқ ҳолдаги 
таъсири билан касал жойдаги қон томирларини торайтиради
иссиқликни, қизиш, қичишиш ва шиш ҳолатларини камайтиради, 
суюқликнинг буғланишига сабабчи бўлади. Касалланган юза билан 
ҳўлланган мато ёки дока ўртасидаги ҳарорат фарқини сақлаб туриш 
мақсадида ҳўллагичлар ҳар 15-20 дақиқада алмаштирилиб турилади. 
Бу жараён 1-1,5 соат давомида олиб борилади. Ҳўллагичлар 
сифатида кўрғошин суви (2 % ), танин эритмаси (1 %) бор кислотаси 


67 
эритмаси ( 2-3 %), кумуш нитрат эритмаси (0,25-5 %), резорцин 
эритмаси (1-2 %), фурациллин эритмалари (1:5000) ва бошқалар 
ишлатилади. 
Қуритувчи ҳўлланган боғламлар - худди ҳўллагичлар сингари 
таъсир кучига эга бўлиб, асосан ярим ўткир яллиғланиш билан 
кечадиган касалликларда қўлланилади. Қуритувчи ҳўлланган 
боғламлар касалланган тери сатҳига 4-5 қаватдан иборат бўлган мато 
ёки докани эритмалар билан ҳўлланган ҳолатда қўйилади. Устидан 
эса гигроскопик пахта қўйиб боғланади. Уларнинг таъсири 
ҳўллагичларга қараганда узоқроқ бўлганлиги сабабли таркибидаги 
суюқликни буғланиши секин бўлиб, терини совитади ва яллиғланиш 
ҳолатини камайтиради. ҳўлланган боғламлар ҳар 3-4 соатда 
қуришини ҳисобга олган ҳолда алмаштириб турилади.
Иситувчи ёки дерматологик компресслар - асосан сурункали 
яллиғланиш билан кечадиган дерматологик касалликларда қўл-
ланилади, улар ҳўллагич ва қуритувчи ҳўлланган боғламлардан 
касалланган ўчоқларга компресснинг ҳўлланган ҳолатида таъсир 
этиши билан фарқ қилади. Иситувчи компресслар ўчоқларга мато ва 
докаларни 10-12 қават қилиб химралган, совуқ эритмалар билан 
ҳўлланган, қаттиқ сиқилган ҳолатда қўйилади. Устидан эса ёғли 
қоғоз ёки клеёнка қўйилиб боғланади. Дерматологик компресслар 
ҳар 3-6-8-10 соатда бемор аҳволини ҳисобга олган ҳолда алмаш-
тириб турилади. Бу вақтда иситувчи компресслар касал жойларга 
таъсир этиб оғриқ, таранглик ва қичишишни камайтиради, 
ўчоқларни қобиқ ва қазғоқлардан тозалайди, шилинган, тирналган 
юзаларнинг тикланишига сабабчи бўлади. Гиперемия ҳолатини 
келтириб чиқариб, маддаларни сўрилишига олиб келади. 
Буғланиш усули - сурункали тери касалликларида маҳаллий 
яллиғланишни қўзғатиб, маддаларнинг сўрилиши ва йўқолиши 
максадида қўлланилади. Бунинг учун пахта ёки дока бўлагини 
қайноқ сувга шимдирилиб (пинцетлар ёрдамида ушлаб) касалланган 
ўчоққа, бемор чидаши мумкин бўлган ҳарорат даражасида 3-5 
дақиқа давомида кўйилади. Буғланиш кунига 1-2 марта, 15-20 
дақиқа давомида олиб борилади. Рецептлар: 
Rp: Sol. acidi tannin 1%/2% - 200.0 
D.S. Ҳўллагич 
Rp: Sol Acidi borici 2%-200.0 
D.S. Ҳўллагич 


68 
Rp: Aquae plumbi
Sol Acidi borici 3% aa 100.0 
M.D.S.Ҳўллагич 
Rр: Sо1. Rеzогсini 2% - 200,0
D.S.Ҳўллагич. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling