Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Упали сепмалар. Упали сепмалар ўсимлик ва минерал модда-
лардан иборат бўлган кукунлардан таркиб топган бўлиб, улар 
гигроскопик тузилишга эга бўлганлиги сабабли суюқ моддаларни 
ўзига тортиб олиш на терини қуритиш хусусиятига эга бўлади. 
Минерал моддалардан ташкил топган упали сепмаларга рух оксиди 
(Zincum oxydatum), талк (Та1сus) ва оқ лой (Bolus alba), ўсимлик-
лардан ташкил топган упали сепмаларга эса крахмал (Amylum 
Tritici) ва унинг хиллари киради. Упали сепмалар оғзи кенг шиша 
идишларда сақланади, уларнинг оғзи дока билан беркитилган бўлиб, 
шу идишлардан ёки пахта бўлаги ёрдамида тери сатҳига сепилади. 
Айрим вақтларда масалан, ўткир яллиғланиш билан кечадиган 
касалликларда (эшакем ва дерматит) упали сепмалар бутун тана 
сатҳига сепилиб, чойшаб билан ёпиб қўйилади. 
Упали сепмалар суюқликни буғлаш ҳусусиятига эга бўлганлиги 
учун тери сатҳлари музлайди, капилляр қон томирлари тораяди
натижада ўткир яллиғланиш белгилари бўлган қизариш, шиш, 
ҳароратнинг кўтарилиши, ачишиш ва қичишиш каби аломатлар 


66 
камаяди. Упали сепмаларнинг бундай таъсир кучига эга бўлиши 
уларнинг ўткир яллиғланиш билан кечадиган тери касалликларида 
(дерматит, эшакеми, дори аллергияси) кенг қўлланилишига асос 
бўлади. Упали сепмаларни намланиб турган тери юзасига сепиб 
бўлмайди, чунки улар ажралаётган суюқлик билан аралашиб
зарарли қоришмалар ҳосил қилади, бундай ҳолат эса ўз-ўзидан 
теридаги ўзгаришларни кучайтиради ва салбий ҳолатларга олиб 
келади. Упали сепмаларнинг терини қуритиб юбориш эҳтимолини 
ҳисобга олиб, кўпинча кейинчалик юмшатувчи кремлар суртилади. 
Упали сепмаларнинг тери сатҳини ташқи таъсирлардан – терлардан, 
сийдик таъсиридан ҳимоя қилиш хусусиятига эга бўлганлиги учун 
ёш болаларда учрайдиган қийилиш, йирингли касалликларни 
олдини олиш мақсадида кўпроқ ишлатилади. Упали сепмалар 
таъсирини кучайтириш мақсадида турли дори моддаларини 
ишлатиш мумкин. Масалан, дезинфекцияловчи таъсир этиш учун 
дерматол (3-5 %), ксероформ (5-10 %), юмшатиш учун танин (1 %), 
қичишишни камайитириш учун эса ментол (0,5-1 %), анестезин (5-10 
%) дори моддалари кукунидан фойдаланилади. 
Рецептлар: 
Rp: Dermatoli 50,0 
D.S. упали сепма 
Rp: Talci 50.0 
D.S. упали сепма 
Rp: Acidi Borici 3.0
Boli alba 
Talci veneti aa 30.0 M.f. pulv D.S.упали сепма 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling