Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Маҳаллий даволаш усуллари Тери касалликларига аниқ ташхис кўйилгандан кейин беморга умумий даво билан бирга маҳаллий даво чоралари белгиланади. Бу билан касалликнинг ташқи, кўринарли белгилари даволаниб, беморнинг шикоят қилиши камайтирилади. Маҳаллий даво бундай сифатлари билан бемор организмига умумий таъсир ҳам ўтказади. Даво чораларини ўтказишда албатта, касалликни келтириб чиқарувчи сабабларни, касалликнинг асл моҳиятини, бемор организми ҳолатини ҳисобга олиш зарур. Теридаги касаллик белгилари қанчалик ўткир ва кўринарли кечса, қўлланиладиган маҳаллий даволаш усуллари шунчалик енгил тарзда ўтказилиши лозим. Шу мақсадда даволаш жараёни бошида дори воситалари концентрацияси камроқ қўлланилади, кейинчалик эса улар аста- секин ошириб борилади. Даволаш вақтида терининг рецептор тузилмалари дори моддалари таъсирига ўрганиб қолишини ҳисобга олган ҳолда даво таъсирининг фойдали бўлиши учун фақат дори моддалари турини эмас, балки уларнинг концентрациясини ҳам ўзгартириб туриш лозим. Масалан, салицил кислотасининг 2 %ли суртмаси терига тикловчи (кератопластик) ва 2 %дан ортиқ бўлган концентрацияда тери шох қаватини юмшатувчи, қипиқланишни камайтирувчи (кератолитик) ва 10-20 %ли концентрацияларда эса куйдирувчи таъсир кўрсатади. Маҳаллий даво ўтказишда албатта касаллик белгилари жойлашган ерларни ҳисобга олиш жуда катта амалий аҳамиятга эга. Чунки тананинг турли жойлари турлича сезиш қобилиятига эга. Масалан, юз, бўйин, жинсий аъзолар, қўл ва оёклар букилиш қисмларининг тери сезгирлиги бошнинг соч, қўл ва оёқларнинг панжа ва оёк кафти юзаларидаги тери сезгирлигидан кучли. Бундан ташқари бу ҳолатнинг ҳисобга олиниши шу тери сатҳларида жойлашган ўчоқларда дори моддаларининг қандай шаклларда қўлланилиши лозимлигини ҳам кўрсатиб беради. Масалан, бошинг сочли қисмидаги ўчоқларга қоришмалар 65 (пасталар) ишлатилмайди, чунки улар сочларнинг бир-бирига ва терига ёпишиб қолишига сабаб бўлади. Бу вақтда малҳамлар ёки ёғли эритмалар қўлланилиши мақсадга мувофиқдир. Маҳаллий даво чораларини теридаги клиник белгилар бутунлай тузалиб кетгунга кадар давом эттириш керак, даволаш чораларини охирига етказмаслик касалликни бир кўринишдан иккинчи кўринишга ўтишига ёки қайталанишига сабаб бўлади. Масалан, қийилиш касаллиги охиригача даволанмаса қайталаниши ёки қўтир касаллигида даволангандан сўнг дерматит холатининг кузатилиши бунга яққол мисол бўла олади. Дори моддаларини қўллашда улар таъсири кўзланган мақсадга мувофиқ бўлиши лозим, бу вақтда дори воситалари таъсири юзаки, чуқур, ҳимояланиш мақсадида, яллиғланишга, қичишишга қарши ва бошқа максадларда ишлатилади. Маҳаллий даво чораларини ўтказишда албатта касалланган тери ўчоқлари юзасини қобиқлардан, қазғоқлардан тозалаш лозим, чунки малҳамларни қўллашда булар халақит беради. Шу мақсадда кўпинча ўсимлик ёғларидан ёки улар шимдирилган пахтадан, иссиқ сув, совунли сув ва вазелин моддаларидан фойдаланилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий даволаш қуйидаги усуллар ёрдамида бажарилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling