Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Жадалловчи дори воситалари. Бемор болалар иммун тизи-
мини жадаллаш мақсадида специфик даво сифатида гаммаглобулин, 
гистоглобулин дори воситалари қўлланилади.
Гаммаглобулин дори воситасининг таъсир этиш механизми 
шундан иборатки, препарат ўз таркибида антителоларни сақлайди, 
шу хусусияти билан антигенлар миқдорини камайтиради ҳамда 
антиген-антитело жараёнининг кечишини пасайтиради. Препарат 
тери касаллиги билан хасталанган бемор болалар 1 кг тана вазни 
оғирлигига 5 АЕ дан белгиланади ва 3-4 кунда 1 марта тери остига 
юборилади. Даво курси 5-10 юборишни ташкил этади. Тери остига 
дори воситаси 1 АЕ бошлаб юборилади ва ҳар келгуси юборилиш, 
яъни 3-5 кунда 0,5 АЕ дан қўшиб борилади. Даво курси 8-10 
юборишни ташкил этади. 
Гистоглобулин дори воситаси ҳам худди гаммаглобулин сингари 
таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, асосан аллергик касалликларни 
даволашда кенг кўламда қўлланилади. Препарат тери орасига ёки 
тери остига юборилади. Дори воситаси 0,1 мл дан ҳафтасига 2 марта 
тери остига юборилади, жами дори воситаси ҳажмини бу вақтда 1-2 
мл гача етказилади. Даво курси 10-20 юборилишни ташкил этади. 
Пироген даво асосан бемор тана ҳароратининг кўтарилиши 
ҳисобига иммун кучларини жадаллашга қаратилган бўлиб, уларга 
мансуб бўлган дори воситаларидан кўпинча пирогенал, проди-
гиазонлар қўлланилади. Пирогенал дори воситаси 3 ёшдан катта 
бўлган бемор болаларга тавсия этилади. Препарат мушак орасига 5 
МПД дан бошлаб белгиланади, кейингилари ҳар 3 кунда 1 марта 
ўтказилиб, дозаси 5-10 МПД дан ошириб борилади, умумий даво 
курси 40 МПД дан 100 МПД гачани ташкил этади. Продиагозон 2 
ёшдан катта бўлган бемор болаларга тавсия этилади. Дори воситаси 
ҳафтасига 2 маҳал мушак орасига юборилади. Препаратнинг 
бошланғич дозаси 2-10 мкг ни, даво курси эса 8-10 тани ташкил 
этади. Дори воситасининг даво курси давомидаги миқдорини 2-3 
ёшгача 10-20 мкг га, 3-8 ёшгача 15-50 мкг га, 8 ёшдан кейин эса 15-
100 мкг гача етказилади. 


62 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling