Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Десенсибилизацияловчи даво воситалари


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Десенсибилизацияловчи даво воситалари. Ушбу дори воси-
таларини бемор болаларга белгиланишига сабаб кўпинча болалар 
аллергик касалликлар, хусусан терининг алллергик касалликлари 
билан хасталанадилар. Бундан ташқари кўпгина тери касалликлари 
кечиши асосида аллергик касаллик муҳим ўрин тутади (псориаз, 
қизил ясси темиратки, Дюринг дерматити васкулит ва эритема 
касалликлари ва ҳ.к.). Шу сабабли бу касалликларни умумий 
даволашда, бемор болалар организмининг сезувчанлик ҳолатини 
пасайтирувчи, яъни гипосенсиблизацияловчи дори воситалари 
тавсия этилади. Бундай ҳолатларда аввало касалликка сабаб бўлувчи 
аллергенлар аниқланади ва улар четлаштирилади, агарда аллерген-
ларни аниқлаш имкони бўлмаси, бўлиши мумкин бўлган салбий 
тасиротлар (овқат маҳсулотлари, дори истеъмоллари, ҳар хил 
тасиротлар) бартараф этилади. Болаларда аллергик касалликларни 
умумий даволашда десенсибилизацияловчи даво воситаларидан кенг 
тарзда кальций препаратлари (хлорид, глюконат, глицерофосфат
пантотенат, лактат) қўлланилади. Бундай таъсир кучига эга дори 
воситаларидан яна натрий тиосульфат, салицилатлар (натрий 
салицилат, ацетилсалицил кислоталари) кенг кўламда қўлланилади. 
Ушбу дори воситалари аллергик касалликларда кузатиладиган қон 
томирларидаги диапедез ҳолатига тўсқинлик қилади, яъни қон 
томирлар ўтказувчанлигини камайтиради, натижада аллергик 
жараённинг давом этишига тўсқинлик қилади. 
Кальций препарати дори воситалари бемор болаларга эритма
кукун, таблетка кўринишида ҳамда вена ичига (10 %ли эритма 
сифатида) беморлар ёшини инобатга олган ҳолатда юбориш тавсия 
этилади. Тиосульфат натрийнинг 10 %-20 %ли эритмалари асосан 
катта ёшдаги болаларга тавсия этилади, дори воситаси 2-6 мл дан 
кунига 1 маҳалдан вена ичига юборилади, даво курси 10-15 кунни 
ташкил этади. 
Салицилат дори воситаларидан натрий салицилатнинг 3 %ли 
эритмаси 1 чой, дисерт, ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан сўнг 
белгиланади. Ацетилсалицил кислотаси эса болаларни ҳар 1 ёшига 
кунига 0,1 г дан белгиланади. Ичишга эса дори воситаси 0,1-0,3 г дан 
кунига 3 маҳалдан 2-4 ҳафта давомида тавсия этилади. 
Бундан ташқари десенсибилизацияловчи таъсир этиш кучига 
мис, темир, аскорбин кислотаси, рутин ва витамин дори воситалари 


55 
ҳам эга бўлиб, умумий даво воситаларининг тавсия этилишида кенг 
кўламда қўлланилади. 
Десенсибилизацияловчи дори воситаси сифатида аутогемотера-
пия усули ҳам қўлланилади, бу усул асосан катта ёшдаги болаларда 
ўтказилади. Бунинг учун бемор болалар мушак орасига 2-6 мл 
миқдорида аутоқон 2-3 кунда 1 марта юборилади. Даволаниш 
давомида бундай юборилишлар 6-10 тани ташкил этади. 
Десенсиблизацияловчи дори воситаси сифатида асосан кичик 
ёшдаги бемор болаларга натив қон зардоби вена ичига юборилиши 
тавсия этилади. Зардоб ҳар 1 кг тана вазнига 5 мл дан белгиланади ва 
2-3 кунда 1 марта вена ичига юборилади. 
Болаларда айрим тери касалликларини, жумладан, терининг 
йирингли касалликларини даволашда специфик ва носпецифик 
десенсибилизцияловчи дори воситалари қўлланилади. Специфик 
даво сифатида стафилакоккли анатоксин, стафилакоккли антифагин, 
стафилакоккли ва стрептококкли зардоблар қўлланилади ва улар 
мушак орасига, тери остига юборилиши тарзида қўлланилади. 
Стафилакоккли анатоксин курак соҳаси тери остига ёки мушак 
орасига болалар ёшига қараб 0,3-1,5 мл дан ҳафтасига 2 маҳалдан 
юборилади, даво курси 7-8 тани ташкил этади. Стафилакоккли 
зардоб (1 мл да 1 миллиард ўлдирилган микроблардан иборат) тери 
остига ёки мушак орасига ҳафтасига 2 маҳалдан 0,2 мл дан бошлаб 
юборилади, дори воситасининг умумий миқдори 1 мл гача 
етказилади, даво курси 8-12 юборилишни ташкил этади. 
Агарда тери касаллиги билан хасталанган бемор болаларда 
касалликка олиб келувчи омил (аллерген) бўлмаса ёки уни 
аниқлашнинг иложи бўлмаса носпецифик даво тавсия этилади. 
Буларга пироген дори воситалари, гаммаглубулин, гистоглобулин, 
аутоқон ёки плазма қуйишлар киради. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling