Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Умумий даволаш усуллари 
Тери касалликлари билан хасталанган бемор болаларни даволаш 
жараёнида умумий даво чораларининг олиб борилиши муҳим ўрин 
тутади. Тери касалликларини умумий даволаш принциплари бемор-
ларда дерматозларнинг кечишига, оғирлик даражасига, асорати, 
салбий шикоятларига ҳамда беморларнинг умумий ҳолатларини 
инобатга олган ҳолда олиб борилади. Умумий даволаш чоралари-
нинг ўтказилишида албатта бемор болалар организмининг катта-
ларникидан фарқланишини, улар организмининг ўзига хос бўлган 
физиологик хусусиятлари ва патологик ҳолатларини инобатга олиш 
муҳим ҳисобланади. 
Бемор болаларда умумий даво чораларининг ўтказилиши ка-
салликни сабабини, патогенезини инобатга олган ҳолда, бемор бола 
организми фаолиятини меъёрлаштиришга ва уни ҳимоя қилиш 
кучларини тикланишига қаратилиши лозим. Бу йўсинда давонинг 
ўтказилиши албатта бемор болалар ота-оналаридан сўров 
натижалари асосида олинган маълумотларга, клиник кузатувлар ва 
лаборатор текширувларга асосланган ҳолда олиб борилади. Умумий 
дово чоралари тинчлантирувчи, антигистамин, десенсибилиза-
цияловчи, жадалловчи, умумий организм ҳолатини меъёрлаш-
тирувчи, витамин, гормонал дори воситаларини бемор болаларга 
белгилаш билан ўтказилади. 
Тинчлантирувчи ёки асаб тизимига таъсир этувчи даво 
воситалари. Маълумки, турли хил кўринишда бўлган дерматозлар 
билан хасталанган бемор болаларда касаллик асосан қичишиш, 
ачишиш, тиришиш, оғриқ каби салбий шикоятлар билан кечади
натижада бемор болалар умумий аҳволи ўзгаради, уларда 
безовталик, хархаша, уйқусизлик, йиғлаш каби белгилар намоён 
бўлади. Бундай ҳолат аксарият бемор болаларда касалликнинг 
кечишини оғирлаштиради ёки сурункали қайталама ҳамда торпид 
кўринишларда кечишига сабаб бўлади.
Шу нуқтаи назардан бемор болалар асаб тизимига таъсир этувчи 
ёки тинчлантирувчи дори воситаларини тавсия этиш мақсадга 


53 
мувофиқ ҳисобланади. Тинчлантирувчи дори воситалари бемор 
болалар асаб тизимига, унинг руҳий ҳолатига таъсир этиб, улар 
ҳолатини меъёрлаштиради. Тинчлантирувчи дори воситалари 
сифатида кенг кўламда бром препаратлари, ўсимликлардан 
тайёрланган дори воситалари (валериана, пустирник ва ҳ.к.), 
транквлизаторлар ва нейролептиклар қўлланилади. 
Бром дори воситаларидан калий бром, натрий бром, бром-
камфоралар бемор болалар ёшига қараб белгиланади. Калий ва нат-
рий бром препаратлари 1 ёшгача бўлган болаларга 0,05 г; 2 ёшгача 
0,15 г; 3-4 ёшгача 0,2 г; 5-6 ёшгача 0,25 г; 7-9 ёшгача 0,3 г ва 10-14 
ёшгача бўлган болаларга эса 0,4-0,5 г дан 1-2 ҳафта давомида 
белгиланади. Бромкамфора эса 0,05-0,25 г дан бемор болалар ёшига 
қараб таблетка кўринишида белгиланади. 
Касалликнинг уйқусизлик ва безовталик билан кечишида бемор 
болаларга барбитуратлар, жумладан, кўпинча фенобарбитал тавсия 
этилади. Валериана ва пустирник дори воситалари димлама тарзида 
1 чой, дисерт ёки ош қошиқдан кунига 3-4 маҳалдан бемор 
болаларлар ёшига қараб белгиланади. 
Ўткир, давомли қичишиш ва асабийлашиш, уйқусизлик ҳамда 
безовталаниш билан кечадиган тери касалликларида бемор 
болаларга мепротан (андаксин, мепробамат), хлордиазепоксид (эле-
ниум), оксазепам (тазепам), диазепам (седуксен) каби дори воси-
талари белгиланади.
Мепротан дори воситаси беморларга 3 ёшдан кейин 
қўлланилади, препарат 3-8 ёшгача 0,1 г, 8-14 ёшгача 0,2 г дан кунига 
1-2 марта 3-4 ҳафта давомида белгиланади. Хлордиазепоксид дори 
воситаси 2,5-5 мг дан кунига 1-2 марта, оксазепам (0,01 г донада) 
1/4- 1/2 донада кунига 1-2 маҳалдан, диазепам 1 кг тана оғирлигига 
0,3-0,5 мг дан кунига 1 марта юборилади, таблетка кўринишида эса 
(0,005 г донада) 1-3 маҳалдан кунига белгиланади. Аминазин дори 
воситаси 1 кг тана вазнига 1-1,5 мг дан кунига 3 маҳал 7-10 кун 
давомида белгиланади. 
Турли дерматозлар билан хасталан бемор болаларда кузатилади-
ган вегетатив дистония, руҳий лат ейишлар ҳамда руҳий қўзға-
лишларда (тавсия этилишига қарши бўлган ва бўлмаган ҳолатларни 
инобатга олган ҳолда) психотерапия ёки суггестив даво усуллари, 
яъни гипноз, шартли рефлекторли уйқу ва электр уйқу каби даво 
усуллари қўлланилади. 


54 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling