Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Ёғдуланиш усули. Бу усул қисқа тўлқинли ультрабинафша 
нурларини ойна орқали ўтказиб (Вуд чироғи) зарарланган тери 
ўчоқларига тушириш орқали бажарилади. Люменисцент чироғи 
нурлари ўчоқларда ўзига хос бўлган ёғдуланиш кўринишида намоён 
бўлади ва шунга асосланиб касаллик белгилари таққосланади ҳамда 
ташхис тасдиқланади. Масалан, микроспория касаллигида бошнинг 
сочли қисмидаги ўчоқларининг ёритилиши натижасида сарғимтир-
яшил ёки кўкиш-яшил кўринишдаги ёғдуланиш кузатилади. Кепак-
симон темиратки касаллигида эса доғли тошмалар тўқ жигарранг 
ёки қизил-сарғиш ранглар ҳосил қилиб ёғдуланади. 
Терининг аллергологик синов усуллари. Аллергологик синов 
усуллари тери орасига турли хил моддаларни суртиш, томизиш 
ҳамда томизиб тилиш йўллари орқали амалга оширилади ва 
касалликлар ташхиси аниқланади: 


49 
а) Туберкулин билан синов ўтказиш усули – Манту ва Пирке 
реакциялари орқали амалга оширилади ва тери касаллигига ташхис 
қўйилишда катта аҳамият касб этади. Бу усул 1 %, 6 % ёки 10 %ли 
туберкулин эритмасини билак тери соҳасига томизиб, устидан 
тилиш ёки тери орасига юбориш тарзида амалга оширилади. 
Жараённинг кўринарли бўлишига асосланган ҳолда касаллик 
ташхиси аниқланади ва тасдиқланади. 
б) Лепромин билан синов ўтказиш. Бу усул мохов касаллиги 
билан хасталанган бемор тўқимасидан тайёрланган, катта 
миқдордаги Ганзен таёқчаларидан ташкил топган лепроминдан 0,1 
мл ҳажмда билак соҳаси тери остига юбориш орқали амалга 
оширилади. 24-28 соат ўтгандан сўнг лепромин юборилган ерда 
қизариш, шиш каби ўзгаришлар кузатилади (эрта жавоб реакцияси), 
кейинчалик эса тахминан 2-4 ҳафталардан сўнг шу ерда катталиги 1-
2 см диаметрли дўмбоқчали тошма элементлари пайдо бўлади ва 
кейинчалик у ярага айланади (кеч жавоб реакцияси). 
в) Калий йодид билан ўтказиладиган синов усули Яддасон усули 
деб аталади. Бу усул асосан Дюрингнинг герпетифор дерматит 
касаллигига ташхис қўйишда қўлланилади ва 2 хил йўл билан амалга 
оширилади:
- касаллик белгиларидан холи бўлган тери юзасига 50% ли калий 
йодид малҳами 2х2 см катталикда суртилади ва мармар бўлакчаси 
билан ёпилади, устидан эса қоғоз қўйиб боғланади. Агарда 24-48 
соат ўтгандан сўнг шу ерда қизариш, шиш ва пуфакчали тошмалар 
пайдо бўлиши кўзатилса, синов мусбат, деб баҳоланади.
- агарда бу тери синови усули манфий натижа берса, у ҳолда 
беморга 2 %ли калий йодид эритмасидан кунига 1 ош қошиқдан 3 
маҳал 2-3 кун давомида ичиш белгиланади. Бу вақтда янги тошмалар 
тошиши ўчоқлар ҳажмининг катталашиши ва қичишиш 
аломатларининг зўрайиши кузатилса, у ҳолда жараён мусбатлиги 
тасдиқланади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling