48
цияси, деб аталади. Ташқи тасиротлардан сўнг реакцияси ўша
захоти, бир неча соат ўтгач, ҳатто бир қанча кунлардан кейин ҳам
кузатилиши мумкин. Будай кўринишлар
бемор организмининг
сезувчанлиги қандай даражада эканлигидан далолат беради.
Масалан, болалар гўши, нейродермит ва айниқса,
эшакем
касаллигида ташқи тасиротлардан кейин (тирналиш, ишқаланиш,
қичишиш) шу соҳаларда янги тошмаларнинг тезда пайдо бўлиши
бунга мисол бўла олади. Аксинча қубус ва қизил
ясси темиратки
касалликларида эса изоморф жараёнининг кўриниши бир неча соат
ва кунлардан кейин кузатилади (Кёбнер белгиси). Бу жараён орқали
қубус касаллиги босқичларининг кечиши ҳолатини ҳам фарқлаш
мумкин. Игна билан йўналтирилган изли сатҳда
бир неча кундан
кейин янги тугунчали тошмаларнинг пайдо бўлиши қубуснинг
кучайиб борувчи (прогрессив) босқичи эканлигидан далолат беради,
бундай кўриниш эса касалликнинг касалхона (стационар) ва тузалиш
(регрессив) босқичларида бўлмайди.
Бальцер усули. Бу усул йоднинг 5 %ли
спиртли эритмасини,
анилин бўёқларини суртиш орқали бажарилади.
Ранг-баранг
темиратки касаллигидаги (сариқ-жигарранг, пушти рангли) доғли
тошмалар ғовак тузилишга эга бўлганлиги, сатҳлари кепаксимон
қипиқлар билан қопланганлиги сабабли юқоридаги
эритмалар сур-
тилганда улар ғовак тери соҳасига кўпроқ тўпланади ва тўқ рангли
тусни олади (атрофидаги соғлом терига нисбатан).
Касалликка хос
бўлган бундай белгини аниқлаш Бальцер усули, деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: