Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Тер ажралиш даражасини аниқлаш усули


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Тер ажралиш даражасини аниқлаш усули. Бундай усуллар 
ичида энг қулайи калориметрия усулидир. Бу усул махсус асбоб ва 
ускуналар талаб этмайди. Бу усулга биноан бўялган тер томчилари 
сонига қараб тер безлари фаолияти тўғрисида хулоса чиқариш 
мумкин: терининг танлаб олинган соҳасига 10% ли канакунжут 
мойи қўшилган йоднинг 1,5% ли эритмаси суртилади. Мойланган 
тери сатҳи қуригач, крахмал кукуни билан упаланади. Натижада тер 


50 
безларидан ажралаётган тер томчилари қўнғир рангга бўялади. 
Ҳосил бўлган қора нуқталарнинг жойлашган ўрни ва сонига қараб 
ишлаб турган тер безлари тўғрисида маълум хулосага келинади. 
Иммунофлюоресцент усули. Ҳозирга вақтга келиб иммуно-
флюоресцент усули энг сезгир ва махсус усул мақомини олган 
бўлиб, асосан флюоресцент бўёқлари билан нишонланган антиген ва 
антителолар ўртасидаги жараёнларни кузатишга асосланади. 
Флюоресцентланган антителолар ўзига хос бўлган антигенларга 
жавоб бериши ҳолати люменисцент микроскопи орқали кузатилади. 
Масалан, бу усул асл пуфакли яра касаллигини бошқа пуфакли 
касалликлардан таққослашда муҳим ўрин тутади. Асл пуфакли яра 
касаллигида эпидермис ҳужайралараро бўшлиғида қаттиқ ёпишган 
ҳолатда иммуноглобулинларнинг G тури кузатилади. Иммуно-
глобулин G нинг бундай жойлашиши эса бошқа пуфакчали касал-
ликларда кузатилмайди. Дюрингнинг герпетифор дерматит касал-
лигида эса эпидермис билан дерма оралиғида ёки дерманинг сўр-
ғичсимон қисмида иммуноглобулинларнинг А тури жойлашганлиги 
кузатилади. Бундай кўриниш фақат шу касаллик учунгина хос 
бўлади. 
Бактериоскопия текшириш усули. Тери касалликларига таш-
хис қўйишда касалликни чақирувчи сабабларни бактериоскопия 
усули орқали аниқлаш муҳим ўрин тутади. Касаллик сабабларини 
аниқлаш мақсадида касалланган ўчоқлардан қазғоқ, қобиқ, соч 
толалари, тирноқ қириндилари, бўшлиқли тошмалардан эса 
тошмалар таркибидаги суюқлик ва улардан ажралаётган оқмалар 
таркиби текширилади. Бундай текшириш усуллари терининг 
йирингли, замбуруғли, паразитар ҳамда таносил касалликларига 
ташхис қўйишда алоҳида ўрин тутади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling