Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Гормонал даво воситалари. Тери касаллиги билан хасталанган 
бемор болаларни комплекс умумий даволашда гормон дори 
воситаларининг қўлланилиши алоҳида аҳамият касб этади. 
Маълумки, гормон дори воситалари яллиғланишга қарши ва 
аллергик ҳолатларга қарши таъсир этиш хусусиятига эга бўлганлиги 
сабабли турли дерматозларни даволашда қўлланилувчи восита 
бўлиб ҳисобланади. Лекин бу дори воситаларининг (гипофиз ва 
буйрак усти бези гормонлари) қўлланилиши ўзига хос бўлган 
талабларга риоя қилинишини талаб қилади. Болаларда ушбу дори 
воситалари айрим ҳолатларда касалликни даволовчи восита 
сифатида қисқа муддатларга, айрим ҳолатларда эса махсус белги-
ланган тизим асосида узоқ муддатларга мўлжалланиб белгиланади, 
албатта бу вақтда бемор организмининг ҳолати, йўлдош касалликлар 
билан хасталанганлиги, ушбу дори воситаларини қўллаш мумкин 
бўлган ва мумкин бўлмаган вазиятлар инобатга олиниши лозим. 
Масалан, буйрак усти бези гормонини тавсия этишдан олдин 
беморлар бир кунлик сийдигида 17-кетостероидлар, 17-гидроксис-
тероидлар ва оксистероидлар миқдорининг аниқланиши муҳим 
бўлади, чунки ушбу моддалар оқали бемор буйрак аъзоси 
фаолиятига баҳо берилади. Бемор болаларга гормон дори воситалари 
тавсия этилгандан сўнг уларнинг иштаҳаси, тана оғирлиги, артериал 
қон босими, сийиш жараёни текшириб турилиши лозим. Албатта 
қон ва сийдикда қанд миқдорини, қонда калий, кальций, натрий 
миқдорини ва протромбин кўсаткичлари ва индексини, қоннинг 
ивиш ҳолатини ҳамда сийдикда хлоридлар ва мочевина миқдорини 
назорат қилиб туриш зарур. 
Қалқонсимон бези гормони, организмда барча модда алмаши-
нуви жараёнларини оширади, ўсиш ва ривожланиш жараёнини 
яхшилайди, организмдан натрий ва хлор моддасининг чиқиб кетиши 
сабабли тўқималарда шиш ҳолатини камайтиради. Териодин бемор 
болаларга 5 кунлик цикл тариқасида, 5 кунлик таннафус билан 1 ой 
давомида белгиланади. Териодин 1 ёшгача 0,005 г; 1-3 ёшгача 0,01 г; 
4-5 ёшгача 0,02 г; 6-10 ёшгача 0,025 г; 11-14 ёшгача эса 0,03-0,05 г 
дан кунига 2 маҳалдан тавсия этилади. 
Буйрак усти бези гормонларидан табиий, деб баҳоланадиган 
гидрокортизон, кортизонлар ва сунъий, деб ҳисобланадиган 
преднезалон, преднезон, триамциналон ва дексаметазонлар оқсил, 
ёғ, углевод ва менераллар алмашинувига таъсир этади. Айрим 


63 
ҳолатларда гормон дори воситаларининг узоқ вақт берилиши 
сабабли турли кўринишдаги асоратлар вужудга келади. Масалан, 
гидрокортизон ва кортизон дори воситаларининг узоқ вақт қабул 
қилиниши натижасида бемор болалар организмида кўп миқдорда 
калий моддаси сийдик орқали чиқиб кетади, натижада эса 
тўқималарда натрий моддаси ушланиб қолиб, шишларнинг вужудга 
келишига, яллиғланиш жараёнининг кучайишига ҳамда мушаклар 
фаолиятининг сусайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам бундай 
асоратларнинг олдини олиш мақсадида гормон дори воситаси 
истеъмол қилиниши билан бир вақтнинг ўзида беморларга калий 
хлорид, калий ацетат ва оратат калий каби калий препаратлари 
тавсия этилади. Бундай асоратларнинг олдини олиш мақсадида 
овқат маҳсулотларида ош тузи, яъни натрий хлор миқдори 
чекланади, оқсилга ва витаминга бой маҳсулотлар тавсия этилади ва 
асосан сунъий гормон воситалари (дексаметазон, триамциналон)дан 
фойдаланиш тавсия этилади. Преднезалон бемор болаларга 1 кг тана 
вазнига 0,5-1 мг дан белгиланади ва болаларга қисқа муддат 
давомида тавсия этилади, терапевтик самарага эришилгандан кейин 
эса унинг кунлик дозаси пасайтириб борилади. 
Анаболик гормон воситалари организмда оқсил ва ферментлар 
синтезини жадаллайди, тўқималар нафас олишини кучайтиради, қон 
зардобида оқсиллар миқдорини оширади, айниқса, альбуминлар 
миқдорини, эритропоэзни кучайтиради, иштаҳани яхшилайди, 
кайфиятни кўтаради, беморлар тана оғирлигини оширади, тананинг 
ўсишини таъминлайди, кальций моддасининг суякларга бориб тўп-
ланишига сабабчи бўлади. Бундан ташқари анаболик гормон дори 
воситалари яллиғланиш жараёнларига ҳам қарши таъсир этиш 
хусусиятига эга. Узоқ вақт глюкокортикоид дори воситалари истеъ-
мол қилинганда ҳам улар тавсия этилиши мақсадга мувофиқдир. 
Неробол (метандростенолон) 2 ёшгача бўлган бемор болаларга 
ҳар 1 кг тана вазнига 0,05-0,1 мг дан; 2-5 ёшгача умумий кундалик 
дори воситаси 0,001-0,002 г; 6-14 ёшгача эса 0,003-0,005 г қилиб 
белгиланади ва 2-3 маҳалдан ичишга тавсия этилади. 
Метиландростендиол 1-1,5 мг да 1 кг тана оғирлигига белги-
ланади ва кундалик дозаси 50 мг ошмаслиги тавсия этилади. Дори 
воситаси таблетка бўлиб, тил остига қўйиб узоқ вақт сўрилгунча 
ушлаб турилади.


64 
Ретаболил 5-25 мг катталикда мушак орасига кунига 1 маҳалдан 
белгиланади, даво курси эса 3-4 ҳафтани ташкил этади. 
Анаболик гормонларнинг терапевтик самараси 10 кунлардан 
кейин сезилади, кейинчалик эса 3 ҳафта давомида уларнинг дозаси 
секин-асталик билан камайтриб борилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling