Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Гистаминга қарши даво воситалари. Аллергик касаллик-
ларида кузатиладиган антиген-антитела қарама-қаршилигида 
вужудга келадиган гистамин ва у сингари бўлган оралиқ 
моддаларнинг (ацетилхолин, серотонин, брадикинин ва ҳ.к.) вужудга 
келиши организмнинг сенсибилизация ҳолатини ошириб юборади. 
Ана шундай жараёнга барҳам бериш мақсадида аллергик 
касалликлар билан хасталанган бемор болаларга гистаминга қарши 
дори воситалари тавсия этилади. Ушбу дори воситалари эритема
шиш, қичишиш каби яллиғланиш белгиларини камайтиради. Бундан 


56 
ташқари гистаминга қарши дори воситалари МНС фаолиятини 
пасайтириш, беморларни тинчлантириш, уйқуга киришни яхшилаш, 
қўзғалувчанликни бартараф этиш хусусиятларига ҳам эга. 
Антигистамин дори воситалари бемор болаларга эритма, таблетка 
тарзида ичишга ва эритма тарзида мушак орасига ва вена ичига 
юборилади. Димедрол дори воситаси таблетка, кукун тарзида бемор 
болаларга 1 ёшгача 0,002-0,005 г; 2-5 ёшгача 0,005-0,015 г; 6-12 
ёшгача 0,015-0,03 г дан кунига 2-3 маҳалдан ичишга тавсия этилади. 
Даво курсининг давомийлиги 7-10 кунни ташкил этади. Димедрол-
нинг 1 %ли эритмаси бемор болалар ёшига қараб 0,15-1 мл ҳажмда 
мушак орасига ёки вена ичига юборилади. Пиполфен дори воситаси 
6 ёшгача 0,008-0,01 г ҳажмда, 7 ёшдан катта бемор болаларга эса 
0,012-0,015 г дан овқатдан сўнг кунига 2-3 маҳалдан тавсия этилади. 
Дори воситасининг 2,5 %ли эритмаси 0,25-1 мл катталикда мушак 
орасига, болалар ёшига қараб белгиланади. Супрастин дори 
воситаси таблетка тарзида 0,025 г дан ичишга, 2 %ли эритма тарзида 
эса 0,5-1,0 мл дан мушак орасига юборилади. Шуни алоҳида 
таъкидлаб ўтиш лозимки, димедрол, супрастин дори воситалари 
седатив ва ухлатувчан таъсир кучларига эга, шунинг учун ҳам 
кейинги пайтларда бундай салбий таъсир кучига эга бўлмаган дори 
воситаларидан фенкарол (0,01 г), перитол (0,001 г) каби дори 
воситалари кенг қўлланиб келинмоқда.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling