Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Цитологик текширув усуллари. Бу усул шилинишлар тубидан, 
яралардан ва янги пайдо бўлган пуфакчали, пуфакли тошмалардан 
суртма тайёрлаб текширишга асосланган. Цитологик текширув 
усулининг 
аҳамияти 
саратон 
касаллигига 
ва 
пуфакчали 
касалликларга ташхис қўйишда муҳим ҳисобланди. Маълумки, асл 
пуфакли яра касаллигида эпидермисда акантоз эа акантолизис 
ҳолати кузатилади, бу ҳужайралар эса суртма ҳолатида олиниб 
текширилганда улар Романовский-Гимза бўёғи билан яхши бўялади. 
Улар кичик ҳажмли, тўқ бўялиши, катта ядроси ва унинг таркибида 


51 
2-3 та ядрочалар бўлиши ҳамда цитоплазмасининг турли хил 
рангларда бўялиши билан ажралиб туради. 
Гистологик текширув усули. Гистологик текширув усули 
қасалликка ташхис қўйишда бошқа диагностик усуллар ва клиник 
кузатишлар ёрдам бермаган ҳолларда қўлланилади. Бу усул тери ёки 
шиллиқ қаватларнинг зарарланган ўчоғларидан тирик тўқима 
бўлакчасини қирқиб олиб текширишга асосланади. Бунинг учун 
асосан янги тошма танланади, 2-3 мм катталикда бўлган тошма 
олдин новокаин эритмаси билан оғриқсизлантирилади, сўнг тери 
бўлакчаси қирқиб олинади, олинган жойга эса 1-2-3 бахия чок 
қўйилиб тикилади. Биопсия олиш усулининг бошқа хили «панч-
биопсия», деб аталади, бу усул махсус асбобда бажарилиб тери 
юзасидан 3 мм қалинликда терини (олдин оғриқсизлантирилади) 
шилиб олишдан иборат, сўнг олинган жой боғлаб қўйиш натижасида 
битиб кетади. Биопсиянинг бошқа тури ўткир пичоқча ёки писка 
ёрдамида бажарилади, бунда юзаси оғриқсизлантирилган тери 
бўлакчаси қирқиб олинади. 


52 
 
 
 
ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ 
 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling