Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

ЛакларТери сатҳига сўрилгандан кейин таркибидаги учувчан 
моддалар юпқа парда ҳосил қиладиган суюқликлар лаклар, деб 


74 
аталади. Таркибига кирувчи учувчан моддалар, масалан, эфир, 
спиртлар йўқолганидан кейин лаклар тери сатҳига ёпишиб бу сатҳни 
ташқи муҳитдан ҳимоя қилади. Лакнинг тери сатҳига герметик ва 
босим тарзида чуқур таъсир этишига унинг таркиби сабабчи бўлади. 
Лаклар дори моддаларининг терига яхши сингишига, инфильтрат-
ларнинг сўрилишига олиб келади. Лаклар асоси коллодий ва турли 
тозалагич моддалар – салицил, сут, бор, бензой кислоталари, резор-
цин, гризеофулвин ҳамда кератолитик дори моддаларидан иборат. 
Лаклар асосан чегараланган - гиперкератоз, маддаланадиган кўри-
нишларда кечадиган тери касалликларида (қубус, қадоқланиш, 
эпидермофития) ишлатилади. 
Рецептлар: 
Rp: Acidi salicylici 
Acidi lactici aa 3.0 
Collodii elastici 14.0 
M.D.S. Лак, суртиш учун. 
Rp: Resorcini 2.0 
Collodii ad 20.0 
M.D.S. Лак, суртиш учун. 
Елимлар. Елимлар рух оксиди, желатин, глицерин ва таркибида 
сув моддалари сақлайдиган дорилар сифатида ишлатилади. Елимлар 
яра сатҳини ташқи таассуротлардан ҳимоя қилиб, тўқима озиқла-
ниши (трофикасини), қон айланиш ҳолатини яхшилайди, шиш, 
қичишиш каби аломатларни йўқотади, грануляцион тўқималар, 
қийин битадиган яраларнинг битишига ёрдам беради. Бундай 
елимлар ичида рух желатини ҳимоялаш елими алоҳида ўрин тутади. 
Рецепт: 
Rp: Zinci oxydati 
Jelatinae aa 250.0 
Glicerini 60.0 
aq. destillarae ad 120.0 
M.D.S. Елим, бойлаш учун 
Совунлар. Совун сув билан қўшилганда эркин кўринишда бўл-
ган ишқор ажралиб, теридан ажралаётган ёғларни эритади (эмуль-
гирия қилади). Натижада тери сатҳи кирлардан, микроорганизм-
лардан, тер ва мойли моддалардан тозаланади. Шундай қилиб, 
совунлар терини тозаловчи, ёғсизлантирувчи каби таъсирга эга. 
Болалар дерматологияси амалиётида совунларни қўзғатувчан 


75 
таъсирларнинг олдини олиш максадида улар таркибида ёғ 
моддалари миқдори орттирилган ҳолатларда ишлатилади. Масалан, 
тухумли, ланолинли, болалар совуни ва бошқалар. Юқорида 
кўрсатиб ўтилган маҳаллий даволашларда ишлатиладиган дори 
воситаларининг турлари ўз таркиби, тузилиши, таъсир этишига кўра 
терида бўлаётган ўзгаришларга ўзига хос кўринишда таъсир 
кўрсатади. Таъсир этиш хусусиятига қараб бу дори воситалари бир 
неча гуруҳларга: яллиғланишга қарши, қичишишни сусайтирувчи, 
тозаловчи, кератопластик, кератолитик, замбуруғ ва паразитларга 
қарши ҳамда куйдирувчиларга бўлинади. 
Упали сепмалар, ҳўллаб-қуритгичлар, чайқатгичли аралашмалар 
ва қоришмалар терида бўлаётган ўзгаришларга, яллиғланишларга 
таъсир этади. Ментол, тимол, карбол кислотаси, уксусли эритмалар, 
хлоралгидрат ва антигистамин дори моддалари эритмалар, малҳам-
лар шаклида қўлланиб, турли тери касалликларида қичишиш ҳола-
тини сусайтирувчи таъсир кўрсатади. Олтингугурт, салицил кис-
лотаси ва кортикостероид малҳамлари яллиғланиш ҳолатини ҳамда 
қичишишни камайтирувчи таъсирга эга. 
Тозаловчи ва паразитларга қарши йод, спирт, бор кислотаси
резорцин, тимол, анилин бўёқлари, антибиотиклар, сульфаниламид 
дори моддалари, дерматол, ксероформ, водород пероксиди ва 
бензил-бензоат каби моддалар қўлланилади. 
Кератопластик моддаларга салицил кислотаси, олтингугурт
ихтиол, нафталан, АСД-3 фракцияси каби дори моддалари кириб, 
улар кучсиз кўринишларда (2-3-5 %) тери тузилишини тикловчи 
сифатида таъсир кўрсатади. Бу моддалар асосан сурункали касал-
ликларни даволашда малҳам ва қоришмалар шаклида қўлланилади. 
Кератолитик дори моддалари эса аксинча, тери шох қаватини 
юмшатиш, қипиқланишни камайтириш мақсадида қўлланилиб, 
асосан гиперкератоз (шох қавати қалинлашиши), паракератоз (дона-
дор қават атрофияси), қубус, парапсориаз, ихтиоз, қадоқ ва қўтир 
касалликларини даволашда ишлатилади. Паразитар касалликларни 
даволашда олтингугурт, қатрон, симоб суртмалари (3-5 %), қо-
ришмали чайқатгичлар, замбуруғли касалликларга қарши йод, 
спирт, салицил кислоталари эритмалари ишлатилади. Тери ўсимта-
ларини куйдириш мақсадида салицил, резорцин, сут, сирка, азот 
кислоталарининг юқори концентрациядаги турлари ҳамда протар-
гол, подофиллин ва кумуш нитратлар эритмалари қўлланилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling