76
МАХСУС ҚИСМ
ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР ТЕРИ
КАСАЛЛИКЛАРИ
Янги туғилган болалар чақалоқлик (чилла) даври – инсон ҳаё-
тининг илк даври бўлиб, ушбу давр киндик узилиши заҳотиёқ
бошланади. Чилла даврида бола
организмидаги барча аъзо ва
тўқималарнинг ташқи муҳит шароитларига мослашиши юзага
келади. Чилла даврининг давомийлиги ўртача 28 кунни
ташкил
этади. Боланинг ҳомиладорлик даврида тўлиқ ривожланганлиги
унинг вазни, бўй
узунлиги, функционал белгилари ва танасининг
пропорцияларига қараб баҳо берилади. Соғлом туғилган ўғил
болаларнинг ўртача вазни 3400-3600 граммни, қиз болаларники эса
3200-3400 граммни ташкил этади.
Бола ҳаётининг илк давридан унинг ташқи муҳит ҳаёт
тарзига
мослашиши кузатилади, шу сабабли унда ўзига хос бўлган
физиологик ва баъзан эса патологик ўзгаришлар юзага келади.
Янги туғилган болалар чилла даври физиологик сариқлиги.
Физиологик сариқлик ҳолати янги туғилган чақалоқларнинг деярли
80 %да улар ҳаётининг 2-3 ёки 4-6-кунларидан бошлаб кузатилади.
Тери соҳаларининг сарғайиши дастлаб юз, курак соҳаларида
кузатилади, кейинчалик эса жараён қўл, оёқ ва баданнинг бошқа
соҳаларига тарқала бошлайди. Сарғимтирлик даражаси турлича
кўринишда намоён бўлади, енгил сарғимтирликдан
кучли
даражадаги кўринишга 2-3 кундан сўнг етади, кейинчалик эса аста-
секин жараён сусайиб боради ва тахминан 7-10 кунларга бориб
умуман йўқолиб кетади. Физиологик сарғимтирлик ҳолатининг
кузатилиши янги туғилган чақолоқларни плацентар кислород билан
таъминланишдан ўпка орқали кислород
билан таъминланишга
ўтиши ва жигарда мавжуд бўлган глюкуронилтрансфераза фермен-
тининг етишмаслиги сабабли вужудга келади. Бу вақтда фетал
гемоглобиннинг парчаланиши ва билирубин микдорининг юқори
даражада бўлиш ҳолати кузатилади. Физиологик сариқликда ҳеч
қандай даво чоралари олиб борилмайди. Агарда сариқлик ҳолати 10
77
кундан ортиқ бўлган вақт
давомида кузатилса, бундай ҳолатларда
жигар фаолиятининг бошқа сабабларга кўра сусайиши, деб баҳо-
ланади.
Do'stlaringiz bilan baham: