Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Лейнер-Муссунинг дескваматив эритродермияси


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Лейнер-Муссунинг дескваматив эритродермияси. Ушбу ка-
салликка илк бор 1905 йилда француз педиатри Moussous ва 1907 
йилда эса Австрия педиатри Leiner лар томонидан таъриф берилган. 
Ҳозирги вақтгача касаллик себореяли дерматитнинг камдан-кам 
учровчи тарқоқ ва оғир шакли сифатида қараб келинмоқда. Лекин 
касалликнинг тез ривожланиши, теридаги патологик жараённинг 
ўткир яллиғланиш кўринишида бўлиши, диспептик ўзгаришларнинг 
кўринарли даражаларда бўлиши, касалликнинг асоратли ва йўлдош 
касалликлар иштирокида кечиши ҳамда токсик-септик ҳолатларнинг 
юзага келиши бундай фикрларнинг аксини кўрсатади, бу эса 
дескваматив эритродермия касаллиги алоҳида касаллик эканлигини 
исботлайди. 
Дескваматив эритродермия касаллигининг ривожланишида 
йирингли ва ачитқили инфекцияларни сенсибилизацияловчи омил 
муҳим аҳамият касб этади. Беморларда оқсил, углевод, ёғ, витамин 
ва минерал моддалар алмашинувининг бузилиши ҳолати қайд 
этилади. Она сути таркибида, беморлар қони ва сийдигида биотин 
витамин моддасининг миқдори камлиги аниқланади, даво чора-
ларини ўтказилишида эса ушбу витаминни қўллаш яхши самара 
беради. Гистологик ва биокимёвий изланишлар натижасида 
беморлар ингичка ичак ворсинкаларининг атрофияси ва фибрози, 
ишқорий фосфатаза ва глюкозидаза ферментлари фаоллигининг 
сустлиги кузатилади. Ушбу омилни ёғ-оқсил алмашинувига, 
ёғларнинг ичакларда сўрилишига, ошқозон ости безидаги липаза ва 
амилаза ферментлари фаоллигининг сусайишига таъсир этади, қон 
зардобида эса Е витамин миқдорининг ҳам камайишига ва охир-
оқибатда эса терида дескваматив эритродермия касаллигининг юзага 
келишига сабабчи бўлади. 
Касаллик белгилари чақолоқлар туғилганидан сўнг 1 ойликдан 3 
ойликкача бўлган давр давомида кузатилади, бемор болалар 
терисининг барча соҳаларида қизариш, маддаланиш ва қипиқланиш 
ҳолатлари кузатилади. Жараён аввал думба,чов бурмалари 


90 
соҳаларидан бошланиб, тез орада тананинг барча бошқа соҳаларига 
тарқалади. Бошнинг сочли қисми, пешона ва қовоқларда оқиш-
сарғимтир тусли, ёғли қатқалоқлар ҳосил бўлади, бемор болаларнинг 
юзи ниқобсимон кўринишда бўлади. Бошнинг тепа ва чакка 
соҳаларида қатқалоқларнинг кўчиши ва сочларнинг тўкилиши 
беморларни вақтинчалик калликка олиб келади. Тананинг пастки 
соҳаларидаги бурмаларда шиш, гиперемия, мацерацияланиш, 
сувланиш каби ҳолатлар кузатилади. Уларнинг марказида узоқ вақт 
давомида битмайдиган чуқур ёриқлар ҳосил бўлади. Баъзи беморлар 
тирноқларида кўндаланг жойлашган чизиқлар пайдо бўлади. 
Теридаги патологик жараённинг тарқоқ кўринишда кечиши ва 
оғир диспептик ўзгаришларнинг бўлиши, гипотрофия, анемия, 
гипоалбуминемия, диспротеинемияларни кузатилиши ҳисобига 
беморларнинг умумий аҳволи оғирлашади. Кўпинча иккиламчи 
асоратланишлар ва йулдош касалликлар (отит, пневмония, абсцесс, 
флегмона, лимфаденит, йирингли конъюнктивит, блефарит, кўз шох 
пардаси ксерози, пиелонефрит) қўшилиши кузатилади. Беморларда 
эрта даврларданоқ рахит касаллиги ривожланади. Овқат ҳазм қилиш 
тизимидаги ўзгаришлар ҳисобига беморларда суткасига 3-7 марта 
қусиш, 4-10 марта ич кетиши ҳолатлари кузатилади, натижада бу 
ўзгаришлар оқибатида III даражали гипотрофия ҳолати вужудга 
келади. 
Лейнернинг дескваматив эритродермия касаллигини туғма 
ихтиоз, Риттернинг эксфолиатив дерматити, себореяли дерматит 
касалликлари билан таққослаш лозим. Туғма ихтиоз белгилари 
беморларда туғилган заҳотиёқ намоён бўлиб, уларда турли 
аномалиялар, қўл ва оёқ кафтларида кератодермиялар кузатилади. 
Риттернинг эксфолиатив дерматитида кенг қамровли эрозиялар ва 
«мусбат» Никольский белгилари қайд этилади. Себореяли дерматит 
касаллигининг кечиши эса бироз енгил бўлиб, клиник ва лаборатор 
белгилар секин-аста ривожланади. 
Касалликни авж олган босқичида инфекция ўчоқларига қарши 
курашиш мақсадида рационал антибактериал даво чораларини ўтка-
зиш зарур ҳисобланади. Беморларга бензилпенициллиннинг нат-
рийли тузи 100000 ТБ дан (1кг тана оғирлигига) кунига, ҳар 4 соатда, 
шунингдек, ярим синтетик антибиотиклардан ампиокс, линкомицин, 
цефалоспоринларни 10-15 кун давомида юбориш тавсия этилади. 
Организмнинг умумий ҳимоя воситаларини кучайтириш мақсадида 


91 
гемотрансфузиялар, γ-глобулин, полиглобулин, альбуминлар бую-
рилади.
Энг оғир ҳолларда токсикоз ва эксикоз ҳолатини камайтириш 
учун регидратацион даво (вена ичига 5-10 % глюкоза, гемодез, 5 % 
альбумин юбориш) чоралари олиб борилади. Оғир токсико-септик 
ҳолатларда эса глюкокортикоид даво воситаларидан преднизолон 
ёки урбазонлар 0,5-1,0 мг тана вазнига нисбатан кунига берилади
10-12 кун давомида қўлланилади, уларнинг миқдори олинган 
ижобий самара даражасига қараб аста-секин камайтирилиб борилади 
ва кейинчалик эса умуман бекор қилинади. . 
Беморларга қўшимча витаминлар, фермент дори воситалари, 
эубиотиклар ва пробиотиклар тавсия этилади. Бемор чақалоқларни 
она сути билан озиқлантириш муҳим аҳамият касб этади. маҳаллий 
дезинфекцияловчи ва кератолитик дори воситалари, айниқса, анилин 
бўёқлари суртилади, антибактериал ва гормонал малҳамлар қўлла-
нилади. Касаллик оқибати жиддий бўлиб, оғир даражада кечадиган 
ҳолатларда ўлим ҳолати кузатилади. 
Болаларда Лейнернинг дескваматив эритродермия касаллигини 
олдини олиш антенатал даврдаёқ бошланиши лозим, ҳомиладор 
аёлларни оқсил, ёғ, минерал тузлар, витаминларга бой бўлган 
таомлар билан озиқлантириш ҳомиладорликнинг яхши кечиши ва 
бола организмининг соғлом ривожланишига таъсир кўрсатади. 
Ҳомиладорлик даврида аёлларга 1 ой давомида (1,5-ойлик танаф-
фуслар билан) гендевит, ундевит поливитамин препаратларини 
кунига 2-3 мартадан ичиш тавсия этилади.


92 
 
 
 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling