103
кузатилади. Болаларда эса жараён асосан семиз, терлайдиган, диатез
ва диабет касалликлари билан хасталанган беморларда намоён
бўлади. Касаллик бурамалар соҳаларига дон ёки тўғноғич
катталигида бўлган кўп миқдордаги
флектиналарнинг тошиши
кўринишида бошланади. Кейинчалик флектеналар бир-бирлари
билан қўшилишиб катта ҳажмдаги сатҳи ҳўлланадиган, қизил рангли
эрозияларни ҳосил қилади, ўчоқлар четлари тугмачалар кўринишида
бўлиб, улар соҳасида эпидермиснинг кўчган қисми кўтарилиб
туриши кузатилади. Ўчоқлар атрофида алоҳида
жойлашган
йирингли тошмалар кузатилади. Бурамалар тубида чуқур ёриқлар
пайдо бўлади натижада беморларни оғриқ, ҳаракатни чегараланиши,
қичишиш каби аломатлар безовта қилади. Касаллик узоқ вақт салбий
шикоятлар асосида кечади. Оралиқ стрептодермия касаллиги
бурмалар кандидози касаллигидан фарқланади, бу касалликда
пуфакчалар таркибидаги суюқлик ва ҳосил бўлган қатқалоқлар
сариқ рангда бўлмайди ва ўчоқлар таркибида ачитқили замбуруғлар
топилиши касалликка тўғри ташхис қўйишга асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: