Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Шанкрсимон пиодермия касаллиги белгилари асосан жинсий 
аъзолар соҳаларида, айрим ҳолларда эса юз, қовоқ ва лаб соҳаларида 
жойлашади. Касаллик белгилари дастлаб, думалоқ ёки овал 
кўринишларда бўлган эрозия ва яралар шаклида намоён бўлади. 


106 
Бундай ўчоқлар чегаралари ҳалқасимон кўринишда бўлиб тери 
сатҳидан кўтарилиб туради, яралар туби тўққизил рангда 
инфильтралланган бўлади, улар кўпинча йирингли таркибдан иборат 
бўлади. Ярали ўчоқлар сони асосан ягона бўлиб, камдан-кам 
ҳолларда эса улар кўп сонли кўринишларда бўлади. Шанкрсимон 
пиодермия белгилари ўхшашлиги жиҳатидан захм ярасини 
эслатганлиги сабабли у билан таққосланади. Бундай ўхшашлик 
кўпинча ташхис қўйилишида қийинчиликлар туғдиради, шунинг 
учун ҳам бундай ҳолатларда серологик текширувлар асосий ҳал 
қилувчи ўрин тутади.
 
Терининг йирингли касалликларини даволаш 
 
Терининг йирингли касалликларини даволашда антибиотиклар, 
сульфаниламид дори воситалари кенг кўламда қўлланилади. Ан-
тибиотиклардан пенициллин, тетрациклин гуруҳлари кўпроқ наф 
беради. Таъсир муддати узайтирилган сульфаниламидлардан (суль-
фадиметоксин,сульфомонометоксинлар) йирингли тошмаларнинг 
тезроқ сўрилиб кетиши мақсадида фойдалинади. Юқумли яра, сохта 
чипқон каби сепсисга сабаб бўлувчи пиодермияларни даволашда қон 
препаратлари ёки унинг зардобларини қуйиш, шунингдек
полиглюкин, гемодез каби суюқликларнинг томчилаб қуйилиши 
касалликларда интоксикация жараёнини пасайтиришга сабабчи 
бўлади. Сурункали қайталаниб турадиган пиодермияларда даво-
лашда специфик иммун даво воситалари (стафилококка қарши вак-
цина, анатоксин, антифагин) яхши самара беради. Пиодермия айрим 
турларида (айниқса, чипқон, сув чипқони) ҳамда кечиккан турларида 
жарроҳлик усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Терининг йирингли касалликларини маҳаллий даволашда терида 
кузатиладиган жараёнларнинг табиатига, уларни турларига қараб 
даволашда турлича ёндашиш лозим. Жумладан, сувланиб, йирингли 
суюқликлар билан намланган ҳолларида яллиғланиш ўчоқларини 
бактерицид суюқликлар (резорцин, риванол, Алибур суюқлиги, 
калий перманганат) билан ювиб тозалаш зарур. Сўнгра 
антибиотикли малҳамлар суртиш мумкин. Пуфаклар жойлашган 
соҳаларда эса дастлаб пуфаклар ёриб, яллиғланиш суюқлиги 
чиқарилади. Кейин Кастелляни эритмаси ёки метилен кўки 
эритмалари билан ишлов берилади. Ҳали ёрилмаган тугунлар ва 


107 
маддалар ихтиол, нафталан малҳамлари ёрдамида юмшатилиб, 
мадданинг сўрилиши учун имконият яратилади. Терининг 
сезувчанлиги ошиши билан кечадиган пиодермияларда эса 
таркибида антибиотиклар сақлайдиган стероид малҳамларни 
(гиоксизон, лоринден С) қўллаш мақсадга мувофиқдир. 
Янги туғилган чақалоқларда кузатиладиган пиодермияларни 
даволаш муҳим ва масъулиятли вазифадир. Чақалоқларни бошқа 
болалардан ажратилган ҳолда алоҳида хоналарда даволаш лозим. 
Касалликнинг оғир шаклларини даволаш зудлик билан олиб 
борилиши (айниқса, стафилодермияларни) ва даволаш жараёни 
комплекс тарзда олиб борилиши лозим. Касалликни қўзғатувчи 
микроорганизмларга қарши курашиш билан биргаликда гўдак 
болалар организмининг қаршилик кўрсатиш қобилиятини оширувчи 
дори воситаларини қўллаш ўлим хавфининг олдини олиш имконини 
беради. Шунингдек, функционал ўзгаришларга қарши кураш ва 
моддалар алмашинувида кузатиладиган нуқсонларни тўлдириш 
касаллик ва унинг асоратларини тезда бартараф этишга ёрдам 
беради. Пиодермияларга дучор бўлган чақалоқларни она сути билан 
озиқлантириш (оналарини эса оқсил, углевод, ёғ, витамин ва 
микроэлементларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан боқиш) 
даволашнинг асосий талабларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Беморларга антибиотик дори воситалари буюрилганда касаллик 
қўзғатган микроорганизм турларини ва аниқланган штаммларининг 
антибиотикларга нисбатан сезувчанлигини аниқлаш муҳим аҳамият 
касб этади. Кейинги вақтларда пенициллин ва тетрациклин 
гуруҳларига нисбатан чидамлилиги юқори бўлган стафилококклар 
штаммларининг кўпайиб бориши кузатилмоқда. Аммо оғир ва 
асоратлар билан кечаётган пиодермияларда бактериологик текширув 
натижаларини кутмасдан ўша заҳотиёқ ярим синтетик пени-
циллинлар гуруҳини (метициллин, оксациллин, диклоксациллин) 
қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бундай даво тадбирларининг 
ўтказилиши бемор чақалоқлар аҳволини енгиллаштириш билан 
бирга ривожланиши мумкин бўлган сепсис ҳолатини олдини олиш 
имконини беради. Жумладан, Риттернинг эксфолиатив дерматити 
касаллигида пенициллин дори воситаларининг юборилиши 
«эпидермалитик» токсинлар ҳосил бўлиши жараёнини тўхтатади. 
Бемор чақалоқларга антибиотиклар мушак остига, лозим бўлса 
томир ичига юборилади. 


108 
Умумий таъсирга кучига эга бўлган, организмнинг қаршилик 
кўрсатиш қобилиятини оширувчи дори воситаларидан γ-глобулин, 
стафилококка қарши гаммаглобулинлар ва полиглобулинлар 
беморларни даволашда яхши наф беради. Дори воситаларининг даво 
курси мобайнида 2-3 марта юборилиши мақсадга мувофиқ бўлиб 
ҳисобланади. Стафилококка қарши плазма воситасини юбориш (ҳар 
1 кг тана оғирлигига 5-8 мл дан 3-5 марта 2-3 кунлик танаффус 
билан) қондаги стафилококкларнинг нобуд бўлишига олиб келади. 
Токсикоз ҳолатига қарши курашда 5-20% ли глюкоза, гемодез, 
альбумин, плазма, полиглюкин каби суюқ дори воситалари кутилган 
натижаларни беради. Маълумки, антибиотикларни узоқ муддат 
давомида қўллаш натижасида ичакларнинг зарарланиши, дисбак-
териоз ҳолати келиб чиқиши мумкин. Бу ҳол сохта чипқон ва 
Риттернинг эксфолиатив дерматити касалликларига дучор бўлган 
гўдак болаларда кўпроқ кузатилади. Бифидумбактерин, лактобак-
терин каби ферментли дори воситалари эса ана шу дисбактериоз 
ҳолатини даволашда кенг қўлланилади. Лактобактерин 6 ойгача 
бўлган болаларда суткасига 1-2 дозадан, бифидумбактерин эса 3 
дозадан берилади (доривор модданинг суткалик миқдори 2-3 га 
бўлиб берилади). Даво курсининг давомийлиги 2 ҳафтани ташкил 
этади. Маҳаллий даво индивидуал олиб борилиши лозим. 
Перипоритларда йирингли пуфаклар тоза игна ёрдамида очилиб, 
сўнгра анилин бўёқлари билан ишлов берилади. Айниқса, 
Кастелляни суюқлиги, метилен кўки каби эритмалар кенг кўламда 
қўлланилади. Ўчоқлардаги жараён қурий бошлагач, рух оксидининг 
талк аралашмаси (5-10%) упа кўринишида сепилади. Сохта чипқон 
элементлари эса ўткир тиббий пичоқча (скалпел) ёрдамида қирқиб 
очилади. Очилган чипқон ўчоқларига спиртли, дезинфекцияловчи 
эритмаларни суртиш эпителийланиш жараёнини тезлаштиради. 
Физиотерапевтик усуллардан ультраюқори частотали электр 
майдони билан даволаш (6-8 даво сеанси) йирингли ўчоқларнинг 
сўрилишига сабаб бўлади. Касаллик тузалиш арафасида 
ультрабинафша нурлари билан нурлантириш (15-20 сеанс) йирингли 
ўчоқларнинг асоратсиз битишига ва чақалоқ организми умумий 
ҳолатининг яхшиланишига олиб келади. 


109 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling