Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Карбонкул (хўппос). Карбонкул бир неча соч толаларининг
йирингли-некротик яллиғланиши бўлиб, жараён дерма ва гиподерманинг чуқур соҳаларининг жалб этилиши билан кечади. Касалликни тилларанг стафилококклар чақиради, жараён асосан бўйин, орқа тана ва бел соҳаларида кузатилади. Карбонкул жараёнининг бошланишида аввал ўчоқларда бир нечта йирингли тугунчалар ҳосил бўлади, кейинчалик улар бир-бири билан қўшилишиб битти катта инфильтратга айланади. Инфильтратлар ҳажми болалар кафти ҳажмида, ҳаттоки ундан ҳам катта ҳажмларда бўлади, қизил кўкимтир тус олади, улар сатҳи таранглашади ва оғриқ кузатилади. Касалликнинг бундай кўринишда кечиши унинг инфильтратли босқичи, деб аталади ва у тахминан 8-12 кун давом этади. Кейинчалик инфильтратни тешилиши натижасида унинг ўрнида бир нечта тешиклар ҳосил бўлиб, улардан кўкиш рангли, йирингли-некротик ва қонли-йирингли ажратмалар ажралади. Улар ўрнида чуқур, катта ҳажмдаги чуқур яралар ҳосил бўлади, касалликнинг бу босқичи йирингли-яллиғланиш босқичи, деб номланиб, тахминан 2-3 ҳафта давом этади. Кейинчалик яралар ўрни қўпол чандиқлар ҳосил қилиб битиб кетади. Гидраденит (сувли чипқон). Гидраденит апокрин тер безларининг йирингли яллиғланиши бўлиб ҳисобланади. Касаллик белгилари эркак ва аёлларда балоғат ёшига етгандан сўнг кузатилиб, асосан қўлтиқ ости соҳаларида бир томонлама, чов соҳаларида, кўкрак бези сўрғичлари атрофида, катта жинсий лаблар, ёрғоқ ва анал соҳаси атрофларида кузатилади. Ўчоқларда дастлаб тери остида катталиги нўхатдек келадиган оғриқли тугунлар (ёки тугунлар) пайдо бўлади, уларда кузатиладиган кучли оғриқ натижасида беморлар ҳаракати чегараланади. Сўнгра тугунлар катталашиб ҳажми ёнғоқ катталигида бўлади. Тугунлар устидаги тери яллиғланиб юпқалашади, ранги қизил, тўқ қизил, кўкимтир қизил тусни олади ва ниҳоят тугун ёрилади ва ундан кўп миқдорда нохуш ҳидли йиринг ажралиб чиқади. Тугунлар ёрилгандан кейин ўчоқлардаги таранглик, оғриқ камаяди, бир неча кунлардан сўнг яралар чандиқ ҳосил қилиб битиб кетади. Касалликнинг кечиши умумий аҳволнинг ўзгариши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кучли оғриқ ва ҳаракатнинг чегараланиши кўринишларида кечади. Баъзан сувли чипқон тугуни ёрилмаслиги ҳам мумкин. Бу вақтда бошланган 97 даво натижасида тугун юмшаб кичрая бошлайди ва кейинчалик эса сўрилиб кетади. Сикоз (йирингли ҳуснбузар). Сикоз терининг сурункали- қайталама кечадиган стафилококкли касаллиги бўлиб, асосан эркакларда кузатилади. Касалликнинг вужудга келишида нейроэндокрин тизимидаги ўзгариш ҳолати алоҳида ўрин тутади. Сикоз касаллигининг бошланишида соқол-мўйлаб олиниши жараёнида вужудга келадиган микротравмалар, юқори лаб ва бурун соҳаларидаги шамоллашдан сўнг кузатиладиган ишқаланишлар ва бошқа тирналишлар муҳим ўрин тутади. Бошқача қилиб айтганда стафилококкли инфекция таъсирига нисбатан организмда юқори сезувчанлик ҳолати вужудга келади. Дастлаб, беморларнинг соқол ва мўйлаб ҳамда бошнинг сочли қисмларида, айрим ҳолларда эса қўлтиқ ости ва қов соҳаларида остеофолликулит ва фолликулитли тошмалар пайдо бўлади. Тошмалар атрофида қаттиқ инфильтратлар вужудга келади, кейинчалик эса улар ранги қизил кўкимтир рангда бўлган плакчаларга айланади, оғриқ, ачишиш безовта қилади. Ўчоқлар ҳажми аста-секин катталаша боради ва йиринглардан иборат ўрамани ташкил этади. Бу ўрама қобиғи кейинчалик ёрилади ва сатҳи йиринглар билан ёпишган қобиғлар билан қопланади. Ўчоқлардаги соч толалари, туклар юлиб кўрилганда уларнинг илдиз қисмида йиринг билан қопланган муфталар кузатилади. Касаллик сурункали-қайталама кўринишда кечиб, беморлар руҳиятини сезиларли даражада зарарлайди, уларда қичишиш, оғриқ каби салбий ҳолатлар кейинчалик безовталик, хархаша ва тажанглик каби аломатларни юзага келтиради. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling