Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Эпидемик чилла яра. Янги туғилган чақолоқлар юқумли 
касаллиги бирдан тери соҳаларида йирингли тошмалар тошиши ва 
тарқалиши кўринишида намоён бўлади. Касаллик қўзғатувчиси 
бўлиб тилларанг стафилококк ҳисобланади. Касаллик асосан 
туғруқхоналарда кузатилади. Тиббий ходимларнинг санитария-ги-
гиена қоидаларига риоя қилмасликлари, шахсий гигиена талабларига 
эътибор бўлмаслиги оқибатида касаллик ривожланади. Инфекция 
ўрта тиббий ходим хизматчилари томонидан улар қарамоғида 
бўлган, янги туғилган чақолоқларни биридан иккинчисига 
тарқатилади, натижада қисқа вақт ичида эпидемиологик нохуш 
ҳолат вужудга келади. Касаллик тарқатувчиси бўлиб инфекцияни 


98 
ташиб юрувчи тиббий ходимлар ва чақолоқларнинг оналари ҳам 
ҳисобланади.
Патологик жараён чақолоқлар тери соҳаларида серозли-сариқ 
суюқлик сақлайдиган нўхат ёки олча катталигида бўлган пуфакчали 
тошмалар тарзида бошланади, бир неча соат вақт ўтгандан сўнг эса 
бундай тошмалар ҳажми катталаша бошлайди, улар такиби 
йирингли тус олади. Натижада бемор болалар аҳволи ўзгаради, 
безовталана бошлайдилар, уларнинг тана ҳароратлари кўтарилади. 
Вақт ўтиши билан йирингли пуфаклар ҳажми катталашади, қобиғи 
йиртилиб тўқ қизил рангли, ҳўлланган, қичийдиган эрозияларни 
ҳосил қилади. Касаллик ўчоқлари асосан қорин, кўкрак, бел, думба 
ва қўл-оёқ тери соҳаларида кузатилади. Жараён айрим пайтларда 
оғиз, бурун, кўз ва жинсий аъзолар шиллиқ қаватларига ҳам 
тарқалиши мумкин. Заиф ва чала туғилган чақолоқларда эса 
касаллик белгилари тез тарқалишга мойил бўлиб, уларда 
ҳароратнинг юқори даражада кўтарилиши, уйқунинг бузилиши
безовталаниш, иштаҳанинг йўқолиши, лейкоцитоз, ЭЧЖ юқори 
даражага кўтарилиш ҳолатлари кузатилади. Бундай ҳолатларда 
беморлар кўпинча зотилжам, отит каби касалликлар билан 
асоратланади. Касаллик ўхтин-ўхтин қўзғалиш билан кечади, агарда 
жараён асоратсиз кечса, ўртача 3-5 ҳафта давом этади.
Юқумли чилла яра касаллигини захм пуфакчаларидан фарқлай 
билиш лозим. Захм касаллигида пуфакчали тошмалар асосан қўл ва 
оёқ кафти соҳаларида жойлашган бўлиб, пуфакли тошмаларнинг 
остида қаттиқ мадда кузатилади. Пуфакли тошмалар қобиғи қийин 
ёрилувчан, серозли, айрим ҳолларда эса қонли кўринишда бўлиб, 
улар таркибида касаллик қўзғатувчиси рангсиз трепонемалар 
топилади, бундан ташқари беморларда туғма захмнинг бошқа 
белгиларини ҳам кузатиш мумкин бўлади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling