Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Стафилококкли пиодермиялар 
Стафилококкли пиодермиялар ичида кўп тарқалган касаллик 
турларига остеофолликулит (соч ва ёғ безлари чиқарув йўлининг 
яллиғланиши), фолликулит (сизлоғич), фрункул (чипқон), карбункул 
(ҳўппос), гидраденит (сувли чипқон), сикоз (йирингли ҳуснбузар) 
каби касалликлар киради.
Болаларда эса янги туғилган чақолоқлар эпидемик чилла яраси, 
кўп сонли болалар сохта чипқони (псевдофурункуллёз), ёш болалар 
сув чипқони (перипорит), Риттернинг эксфолиатив дерматити, янги 
туғилган чақолоқлар буллёз импетигоси каби турлари кўп 
кузатилади.
Остеофолликулит. Соч толалари чиқарув қисмининг юзаки 
йирингли яллиғланиши остеофолликулит, деб аталади. Соч 
фолликулаларининг йирингли яллиғланиши ёғ безлари чиқарув 
йўлининг ҳам яллиғланишига олиб келади. Соч толалари 
атрофидаги йирингчалар тариқ ва тўғноғич катталигида бўлиб, 
яллиғланган ингичқа қизил рангли ҳошия билан ўралган бўлади. 
Жараён бироз оғриқ билан кечиши мумкин, улар чегараланган, 
айрим вақтларда эса тарқоқ кўринишларда кечади. Бир неча кунлар 
ўтгандан кейин эса соч толалари атрофидаги йирингчалар 
йирингчали қатқалоқларга айланади ва кейинчалик иккиламчи 
доғлар ҳосил қилиб йўқолиб кетади. 
Фолликулит (сизлоғич). Соч толаси қинининг 2/3 қисмининг 
йирингли яллиғланиши фолликулит, деб аталади. Дастлаб терида 
пушти ёки қизил рангли, оғрийдиган тугунчалар пайдо бўлади, улар 
кейинчалик тезда чуқур йирингчаларга (пустулалар) айланади. 
Одатда йирингчаларнинг ўрта қисмида соч толаси кўриниб туради. 
Тахминан 5-6 кунлар ўтгандан кейин йирингчалар қуриб, устки 


95 
қисми йирингли қатқалоқ билан қопланади ва кўпинча улар ўрнида 
чандиқчалар қолади.
Фурункул (чипқон). Соч толаси ва унинг атроф бириктирувчи 
тўқимасининг йирингли-некротик яллиғланиши фурункул, яъни 
чипқон, деб аталади. Касалликни қўзғатувчиси тилла ранг 
стафилококк бўлиб, айрим ҳолларда оқ рангли стафилакокклар ҳам 
ҳисобланади. Касалликнинг вужудга келишига микротравмалар, 
кийимлар билан ишқаланишлар, қашланишлар каби ҳолатлар 
омилкор бўлиб ҳисобланади, бундай ҳолатлар эса инфекцияларнинг 
кириши учун кириш деворларини ҳосил қилади. Касаллик асосан 
ошқозон-ичак тракти, қандли диабет, асаб ва эндокрин 
касалликлари, сурункали алькоголизм, анемия ва гиповитаминоз 
касалликлари билан хасталанган, доимий совуқ қотиш ва иссиқ 
таъсирида бўлган инсонларда кузатилади, бунга сабаб ушбу гуруҳ 
инсонларда иммун-ҳимоя тизими сусайган бўлади. Одатда чипқон 
фолликулит ёки остеофолликулитлардан кейин бошланади. 
Фурункул касаллигини кечишида 3 та босқич тафовут этилади: 
инфильтация, йирингли-некротик яра ва чандиқланиш босқичлари. 
Дастлаб соч фолликуласи атрофида тўқ қизил рангли, оғрувчан, 
қаттиқ инфильтрат ҳосил бўлади. Инфильтрат аста-секин 
катталашиб, атроф тўқимага тарқалади, қаттиқ тугун шаклини 
олади, унинг ҳажми катталаша бошлайди, чуқурлашади ва оғриқ 
ҳолати кузатилади. Касалликнинг бундай кўриниши фурункулнинг 
дастлабки, яъни инфильтрация босқичи, деб баҳоланади. Ин-
фильтрат ҳажми тахминан 2-3 диаметрга етиб, ўртасида йирингли-
яллиғланиш-ўзак ҳосил бўлади, унинг устида эса йирингча 
кузатилади, касалликнинг бундай кўринишдаги кечиши касаллик-
нинг 2 босқичли йирингли-яллиғланиш босқичи, деб аталади. Бу 
вақтга келиб беморлар аҳволи оғирлашади, тана ҳарорати 37-39° 
гача етиб, уларда интоксикация ҳолати кузатилади. Кейинчалик эса 
йирингча қобиғи ёрилиб унинг таркибидан йирингли ёки қон аралаш 
йирингли ажратма ажрала бошлайди. Йирингли ўзакни олиб 
ташлангандан кейин эса улар ўрнида чуқрлик қолади, бу чуқрлик 
кейинчалик грануляцион тўқима билан тўлади, тахминан 2-3 
кунлардан кейин улар ўрнида чандиқ ҳосил бўлади ва касаллик 
тугалланади. Умуман олганда фурункул жараёнининг кечиши 
тахминан 7-10 кун давом этади. 


96 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling