Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Ёш болалар сув чипқони (перипоритлар)


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Ёш болалар сув чипқони (перипоритлар) чақалоқ ҳаётининг 
3-5-кунларида ривожланади. Касаллик белгилари бошнинг сочли 
қисмида, бурмалар соҳасида, қўл ва оёқларда пайдо бўлиб, асосан 
йирингчалардан иборат бўлади. Тошмалар атрофидаги терида 
яллиғланиш белгилари кўзга ташланади. Йирингчалар кўп сонли 
бўлиб, улар кетма-кет пайдо бўлади. Янгилари пайдо бўлиши билан 
бир қаторда эскилари қуриб қотаверади. Қатқалоқлар остида бир 


100 
вақтнинг ўзида эпителийланиш жараёни кузатилади. Гистологик 
жиҳатдан сув чипқонида эккрин тер безларининг оғзида яллиғланиш 
кузатилганлиги туфайли бу касаллик перипорит ҳам дейилади. 
Мазкур дерматоз асоратсиз кечганда ўрта ҳисобда 3-10 кун давом 
этади, умумий ҳароратнинг унча юқори бўлмаган кўтарилиши 
(субфебрилитет) билан ўтади. Баъзи болаларда оғир кечиши мумкин. 
Бундай ҳолларда тер безларининг атрофини мадда боғлайди, 
безнинг барча қисмлари зарарланиб, йирингли ўчоқлар шаклланади. 
Жараён ҳам чуқур тўқималарда, ҳам тери сатҳи бўйлаб тарқалиши 
мумкин. Стафилококклар гематоген ва лимфоген йўллар билан 
тарқалиб, ички аъзоларни, суяк тизимини зарарлайди. Натижада 
септикопиемия ҳолати ривожланади. Сув чипқони пневмония, отит 
ва камқонлик (нормохром ва гипохром) каби асоратларни қол-
диради. Перипоритлар янги туғилган чақалоқларда кузатиладиган 
стафилодермияларнинг энг кўп учрайдиган хили бўлиб, улар барча 
стафилодермияларга нисбатан 33% ни ташкил этади.
Риттернинг эксфолиатив дерматити. Касаллик илк бор пра-
галик шифокор-педиатр Риттер фон Риттерсгайн томонидан 1878 
йилда таърифланган. Тилларанг стафилакокклар касалликнинг 
қўзғатувчиси бўлиб ҳисобланади. Риттер дерматити билан янги 
туғилган чақолоқлар чилла яраси ўртасида узвий боғлиқлик 
борлигини айрим муаллифлар қайд этиб ўтадилар. Касалликнинг 
дастлабки белгилари янги туғилган чақолоқларда оғиз атрофида 
кўринарли қизариш билан бошланади, кейинчалик жараён тезда 
бўйин, киндик, жинсий аъзолар ва анал атрофи соҳаларига туша 
бошлайди. Бундай қизариш асосида катта, таранг гумбазли пуфаклар 
ҳосил бўлади, кейинчалик бу пуфаклар ёрилиб, ўзидан кейин кенг 
қамровли эрозия юзаларини ташкил қилади. Тери кучсиз механик 
тасиротлар натижасида кўчиб туша бошлайди. Ёрилиб кўчган 
эрозияли ўчоқлар чети эпидермис қисмини пинцепт ёрдамида 
тортилганда, соғлом тери юзаларининг кўчиш ҳолати кузатилади 
(Никольский мусбат белгиси). Кўчиб тушаётган тери пилакчалари 
баргни эслатгани учун у баргсимон кўчадиган дерматит номини 
олган. Туғруқхоналарда юқумли яра эпидемик тус олган пайтларда 
Риттер дерматитига энг заиф чақалоқлар чалиниб қоладилар. 
Чақалоқларнинг ёши билан касалликнинг кечиши ўртасида маълум 
боғланиш бор: дерматит чақалоқлар ҳаётининг 3-5-кунларида 
бошланса, оғир ўтади. Ҳаётининг 3-ҳафтасида Риттер касаллигига 
чалинган чақалоқларда эса касаллик нисбатан енгил ўтади. 


101 
Касалликнинг кечиши 3 босқич кўринишида намоён бўлади: 
эритемали, эксфолиатив (баргсимон) ва регенератив босқичларида. 
Эритемали кўринишида касалликнинг кечиши тарқоқ, қизариш, шиш 
ва пуфакли тошмаларнинг пайдо бўлиши билан бошланади, 
эпидермис қаватида ва унинг остида пайдо бўлган экссудат 
эпидермиснинг қипиқланишига ва уни кўчишига сабабчи бўлади. 
Иккиламчи босқичида эса ҳосил бўлган эрозиялар атрофга 
кенгайишга ва қўшилишга мойил бўлади. Касалликнинг бу 
босқичдаги кечиши жуда оғир бўлиб, бемор болалар худди қайноқ 
сувда куйиб қолган ҳолатни эслатади. Беморларда тана ҳароратининг 
кўтарилиши, 
диспептик 
бузилишлар, 
анемия, 
гипотрофия, 
лейкоцитоз, юқори ЭЧЖ ва озиб кетиш ҳолатлари кузатилади. Баъзи 
болаларда пиелонефрит ривожланиши мумкин. Риттер дерматитида 
шиллиқ қаватлар кандидози, пневмония, тери остида йирингли 
ўчоқлар пайдо бўлиши, отит, йирингли конъюнктивит каби асоратлар 
кузатилади. Касалликнинг оғир ва асоратлар билан кечиши 
чақалоқларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Касалликнинг учинчи 
босқичида эса қизариш, шиш ва атрофга тарқалиш ҳолатлари 
тўхтайди, эрозия соҳалари эпитилизацияланади. Касалликнинг 
кечиши тахминан 10-14 кунлар давом этади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling