Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
 
 
ТЕРИНИНГ АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
Дерматитлар 
Терининг ўткир яллиғланишига дерматит, деб аталади. Дер-
матит касаллиги механик, физик, кимёвий ва биологик омиллар 
таъсири натижасида вужудга келиб, ташқи ва ички манбаларнинг 
салбий таъсири натижасида шаклланади. Агар оддий дерматит-
ларнинг ҳосил бўлишига ташқи манбалар сабаб бўлса, аллергик 
дерматитларнинг шаклланишида эса ички манбаларнинг ҳам 
аҳамияти катта бўлади. Жумладан, овқат ҳазм қилиш аъзолари 
касалликлари (гепатит, гастрит, энтероколит ва бошқалар) аллергик 
дерматитларнинг ривожланишини тезлаштириб юборади. Мазкур 
касалликларга ҳали дучор бўлмаган беморларда, айниқса, ёш 
болаларда ичаклардаги сўрилиш жараёнининг сусайиши муҳим 
патогенетик роль ўйнайди. Шунингдек, асаб тизими ва ички 
секреция безлари фаолиятининг бузилиши, модда алмашинувидаги 
ўзгаришлар ва иммунологик бузилишлар ҳам маълум аҳамият касб 
этади. 
Дерматитларнинг 3 хил клиник шакллари тафовут этилади, 
булар оддий (артифициал) контакт, контакт аллергик ва 
токсикодермиялардан иборат бўлиб, уларнинг бундай кўринишда 
тафовут этилиши амалиётда катта аҳамият касб этади. 
Оддий (артифициал) дерматитларда терининг зарарланиши 
фақатгина ташқи тасиротлар таъсир этган жойдагина кузатилади. 
Теридаги патологик жараённинг кўринарли даражада кечиши ва уни 
давомийлиги таъсир этаётган аллергеннинг кучи ва таъсир этиш 
вақтига боғлиқ бўлади. Таъсир этаётган омил таъсири четлатилса 
жараён кечиши орқага қайтади. Яллиғланишга сабаб бўлган 
омилларнинг таъсир даражасига қараб зарарланган соҳа терисида 
қизариш ва шиш пайдо бўлиши (эритематоз дерматит) ёки тери 
қизарган жойда пуфакча ва пуфаклар юзага келиши мумкин (буллёз 
дерматит). Шунингдек, яллиғланиш жараёни яра пайдо бўлиши ва 
терининг нобуд бўлиши (некроз) билан кечиши ҳам мумкин 
(некротик дерматит). Бошқача қилиб айтганда, оддий дерматитда 


110 
яллиғланиш жараёни одатда ўткир ўтади. Бироқ ёш болаларда оддий 
дерматитлар кийим-кечак ва пойабзалларнинг, паст ва юқори 
ҳароратнинг узоқ вақт давомида таъсир этиши натижасида ҳам 
шаклланади. Бундай оддий дерматитлар одатда сурункали кечади. 
Сурункали давом этадиган оддий дерматитларда ҳам терининг 
қизариши, шишиши ва сувчираши, пуфакча, пуфак, шилиниш ва 
эрозия каби белгилар пайдо бўлади. Аниқ йиғилган анамнез, терига 
таъсир этган омилларни аниқлаш ҳамда клиник кўринишларга 
асосланган ҳолда оддий дерматитни аллергик сурункали 
дерматитлардан ажратиш мумкин. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling