131
спонтан равишда ёки даволаш натижаларида йўқолади ёки
касаллик ўзининг иккинчи босқичига ўтади.
Болалик босқичи яғирланиш ҳолатининг шаклланиши,
тошмаларнинг бурмаларда маҳаллийлашиши билан таърифланади.
Экссудатив ҳодисалар
эса кузатилмайди, тери соҳалари
қуруқлашади. Ушбу босқичнинг асосий тошма элементлари
бўлган папулалар қўшилишга ва яғирланган ўчоқларни ҳосил
қилишга мойил бўлади. Бемор болаларнинг бир қисмида «атопик
юз» ҳолати
шаклланади, яъни терининг ранги хира,
кулранг
бўлади, периорбитал гиперпигментация ҳолати, пастки қовоқ
соҳаларида қўшимча бурмалар (Денье-Морган) чизиғининг
ривожланиши
кузатилади.
Терининг
эритемато-сквамоз
кўринишдаги кечиши асосида кўз, лаб атрофларида ва бурун
тешиклари соҳасида кўпинча ёриқларнинг пайдо бўлиши
кузатилади. Бу даврда патологик жараён кўпинча
тирсак ва тизза
ости бурмаларида, билак ва болдир бўғимлари соҳаларида,
панжаларнинг орқа
томонида, елка соҳасида, бўйиннинг орқа
тарафида ва тананинг ён томонларида маҳаллийлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: