Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Эритемато-сквамоз турининг лихенификациясига мойил
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лихеноид клиник тури
- Атопик дерматит касаллигининг ташхис мезонлари
Эритемато-сквамоз турининг лихенификациясига мойил
ҳили 2 ёшдан то 7 ёшгача бўлган даврни ташкил этди. Касалликни бу клиник тури аввалги клиник туридаги каби кўринишларда бўлсада, аммо ўчоқларда тугунчали тошмаларнинг бўлиши, уларнинг бир-бири билан қўшилиб маддаланишга мойиллиги билан ажралиб туриши кузатилди. Жараённинг кечишида қичишиш суръати ўртача ва юқори фаолликда бўлиб, безовталаниш, уйқусизлик ва ҳаяжонланиш ҳолатлари кузатилди. Лихеноид клиник тури бемор болаларда 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган даврларда кузатилиб, ўчоқларнинг бўйин, қўл-оёқ букламлари юзасида, кўз, оғиз атрофлари соҳаларида жойлашиши қайд этилади, ўчоқларда тугунчали тошмаларнинг кузатилиши, тилиниш, ёрилиш, маддаланиш ҳолатлари кўринарли даражада намоён бўлади ва касалликнинг кечишида кўпинча хеилит белгилари кузатилади. Қичишиш жараёни ўртача ва кучли кўринишларда бўлиб, переферик лимфа тугунларининг сезиларли даражада катталашиши, безовталаниш ҳамда уйкусизлик каби ҳолатлар қайд этилади. Касалликнинг пруригиноз клиник тури фақат 1,0 % бемор болаларда кузатилиб, асосан қўл ва оёқларнинг ташқи ёзув соҳаларида, бўйин ва курак соҳаларида тугунчали тошмаларнинг тошиши, катталашиши ва уларнинг кучли қичишиши ҳамда безовталаниш аьломатлари билан кечиши кузатилади. АтД касаллигини болалар ҳаётининг турли даврларида, турлича оғирликда, клиник ва морфологик жиҳатдан хилма-хил 133 бўлган кўринишда кечиши, касалликни бемор болалар ёшига боғлиқ ҳолда, ўзига хос бўлган динамик кўринишда кечади, деган фикрни яна бир бор тасдиқлайди. Атопик дерматит касаллигининг ташхис мезонлари Асосий (базисли) мезонлари: 1. Қичишиш. 2. Ўчоқларининг ўзига хос кўринишда жойлашиши ва типик морфологияси. 3. Сурункали-қайталама кўринишда кечиши. 4. Шахсий ва оилавий анамнезида атопик касалликларнинг мавжудлиги. Ёрдамчи ёки кам хос бўлган мезонлари: 1. Ксероз. 2. Ихтиоз. 3. Тери соҳасига таъсир этиш тестига нисбатан зудлик билан жавоб бериш (I- турдаги). 4. Қон зардобида Jg E лар миқдорининг кўплиги. 5. Касалликнинг болалик давридан бошланиши. 6. Терининг турли инфекцияларга таъсирчанлиги. 7. Қўл панжалари соҳасининг носпецифик дерматитга мойиллик ҳолати. 8. Сўрғичлар соҳасидаги экзема. 9. Хеилит. 10. Қайталовчи конъюнктивит. 11. Денни-Морган инфраорбитал бурмаси. 12. Кератоконус. 13. Олд субкапсуляр катаракта. 14. Орбиталарнинг қорайиши. 15. Юз рангпарлиги ва юз эритемаси. 16. Пешона питириазиси. 17. Бўйиннинг олд қисми бурмаси. 18. Терлаганда қичишиш. 19. Интерларантлик (жун ва аралаштирувчиларни кўтара олмаслик). 20. Перефолликуляр аксентуация. 21. Овқатга нисбатан юқори сезувчанлик. 22. Касаллик жараёнига эмоционал ҳамда атроф-муҳит омилларининг таъсири. 134 23. Оқ дермографизм ва секин оқариш. Атопик дерматит касаллиги гўдаклик даври учун экссудатив, болалик даври учун эритемато-сквамоз ва эритемато-сквамоз шаклининг лихенификацияга ўтиш ҳолатлари, ўсмирлик, балоғатга етиш босқичлари учун эса касалликнинг яғирланиш ва прури- госимон шакллари хос бўлади. Мазкур дерматознинг клиник манзарасини ва касаллик бос- қичларини болалар ёшига нисбатан олганда хилма-хиллигини қайд этиш билан бирга, баъзи бир ҳолларда клиник-морфологик кўринишларнинг турли вариантлари хилма-хил кўринишдаги уйғунликда келиши мумкинлигини ҳам назардан қочирмаслик лозим. Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, атопик дерматит касаллигига ташхис қуйиш кетма-кетлик қоидасига биноан амалга оширилади. Касаллик диагностикасига нисбатан бундай ёндашиш атопик дерматит касаллигининг ҳақиқий манзарасини тафовут этишда катта аҳамият касб этади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling