Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Эшакем 
Эшакем (urticaria) терининг аллергик касаллиги бўлиб, унинг 
табиатини мавжуд токсико-аллергик ҳолат белгилаб беради. 
Касалликнинг вужудга келишида озиқ-овқат маҳсулотларига 
нисбатан организмда вужудга келадиган аллергик ҳолат муҳим рол 
ўйнайди. Шунингдек, чегараланган йирингли, ўчоқли инфек-


123 
цияларнинг мавжудлиги (тонзиллит, отит, гайморит, пиелонефрит), 
гижжа инфекциялари билан зарарланиш, овқат ҳазм қилиш 
аъзоларидаги кузатиладиган касалликлар (гепатит, гастрит, энтерит, 
колит) эшакем касаллигининг вужудга келишига сабаб бўлади. 
Дори-дармон воситаларининг пала-партиш, мақсадсиз қўлланилиши 
ҳам касалликка олиб келиши мумкин. 
Эшакем касаллигининг патогенези асосида антиген-антитела 
жараёни муҳим рол ўйнайди. Организмнинг секин ёки тўсатдан тез 
кўринишда бўлган сезувчанлк ҳолатининг ошишига турли аллерген 
табиатига эга омиллар (микробли, озиқ-овқат, дори моддалари, 
гижжа) сабабчи бўлади. Бундай экзоген ва эндоген табиатига эга 
аллергенлар ўз навбатида қон таркиби ва тўқималарда кўп миқдорда 
гистамин ёки гистаминсимон моддаларнинг ҳосил бўлишига олиб 
келади. Ортиқча миқдорда ҳосил бўлган моддалар кейинчалик 
тўқималарга токсик жиҳатдан таъсир этади, натижада қон томир ва 
капиллярларни кенгайтиради, уларнинг ўтказувчанлигини оширади 
ва ниҳоят аллергик, кўринарли даражадаги яллиғланиш ҳолатини 
келтириб чиқаради. Касалликда кузатиладиган қаварчиқли (urtica) 
тошма элементларининг ҳосил бўлиши негизида ана шу гистамин 
жараёни ётади ва муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари касалликнинг 
авж олишига ва сурункали тус олишига бошқа биологик актив 
моддалар ҳам (серотонин, ацетилхолин, брадикинин) таъсир этади.
Эшакем касаллигини келтириб чиқарувчи омиллар ичида 
вегетатив асаб тизимининг ўрнини унинг маркази бўлмиш 
гипоталамус фаолиятини алоҳида таъкидлаш зарур. Бунга эшакем 
касаллигининг холинергик тури мисол бўла олади. Эшакем 
касаллигининг холинергик турида ацетилхолин моддаси худди 
гистамин каби қон томир ва капиллярлар реакциясини юзага 
чиқариб, аллергик табиатига эга яллиғланиш жараёнини 
шакллантиради.
Ҳомиладор аёлларда кузатиладиган токсикоз ҳолати, совуққа 
ёки қуёш нурларига сезувчанлик ҳолатининг ошиши, шунингдек
турли хил хавфли ўсмалар, қон касалликлари сурункали эшакем 
касаллигини ривожланишига сабабчи омил бўлиб хизмат қилади. 
Эшакем касаллигини келтириб чиқарадиган сабаблар ичида 
организм ирсий хусусиятларининг тутган ўрнига катта эътибор 
бериш лозим. Болаларда эшакем касаллигининг тўртта клиник 


124 
турлари тафовут этилади, яъни ўткир, Квинке шиши, сурункали 
қайталама ва турғун тугунчасимон сурункали эшакемлар. 
Ўткир эшакемда қаварчиқли тошмалар бирдан, жуда қисқа вақт 
ичида пайдо бўлиб, тери сатҳидан бўртган кўринишда намоён 
бўлади. Тошмаларнинг тошиши беморлар умумий тана ҳарорати-
нинг кўтарилиши, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши ҳамда 
турли невротик белгилар намоён бўлиши билан кечади. Қаварчиқли 
тошмалар терининг исталган соҳаларида пайдо бўлиб, тез муддат 
ичида ўз-ўзидан изсиз йўқолиб кетиши мумкин, тошмаларнинг 
йўқолиши беморларда кузатиладиган бошқа нохуш белгиларининг 
сусайиши билан ҳам кечади.
Квинке шиши клиник тури чегараланган тери соҳаларда, аммо 
ҳажм жиҳатидан катта бўлган қаварчиқли тошмаларнинг пайдо 
бўлиши билан таърифланади. Эшакем касаллиги кечишига бундай 
ҳолатларда баҳайбат эшакем, деб ном берилган. Касаллик белгилари 
асосан юз териси соҳасида, бурун-томоқ ва жинсий аъзолар 
соҳаларида кўпроқ учрайди. Бундай ҳолатларда тери соҳалари 
қизариб катталашиши, таранглашиши, ўчоқларда босиб кўрилганда 
эса қаттиқ оғриқни бўлиши, бир оз қичишиш ва ачишиш ҳолатлари 
кузатилади. Баҳайбат эшакем белгиларининг кекирдак ёки томоқ 
соҳаларида жойлашиши жуда хавфли бўлиб ҳисобланади, чунки 
бундай ҳолатларда томоқ-ҳалқум соҳасида нафас бўғилиш, яъни 
асфиксия ҳолати кузатилади. 
Сурункали қайталама эшакем касаллиги бир неча йиллар 
мобайнида давом этади. Касалликнинг бу клиник тури тошмалари 
гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқолиб туриши билан кечиб, беморларни 
кўпинча ҳолдан тойиши ҳолатлари кузатилади. Беморларда 
касалликнинг қўзғалиши тана ҳароратининг субфебрил даражада 
ошиши, ошқозон-ичак тизими фаолиятида бузилишларни пайдо 
бўлиши, артралгия, бош оғриғи, дармонсизлик каби нохуш 
белгиларнинг кузатилиши билан намоён бўлади.
Турғун тугунчасимон эшакеми касаллиги одатда сурункали 
кечиб, қашланишдан сўнг пайдо бўлади, аниқроғи қаварчиқли 
эшакем тугунчали эшакем кўринишига ўтади.
Бу пайтда пайдо бўлган тугунчали тошмалар қаттиқ, баъзан эса 
юмшоқ консистенцияларда бўлиб, яллиғланиш билан кечади. 
Кўпинча тугунчали тошмалар қаварчиқли тошмалар ўрнида пайдо 
бўлиб, қаварчиқли тошмаларнинг шакли ва ҳажмини такрорлайди. 


125 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling