Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Тарқалган нейродермит клиник турининг тошма элементлари 
асосан терининг юз, бошнинг сочли қисми, тана, қўл ва оёқ 
соҳаларида кузатилади. Бемор болалар териси қуруқ кўринишда 
бўлиб, улар сатҳида бир нечта яғирланган ўчоқлар кузатилади. 
Касаллик кечишида кўринарли даражадаги оқ дермографизм ва 
гипокортицизм белгилари кузатилади. Тарқалган нейродермит 
касаллиги белгилари кўпинча ёз фаслида сусайиб, қиш фасли 
давомида эса кучаяди, касаллик бошқа аллергик касалликлар билан 
биргаликда ҳам кечади. Терининг зарарланган соҳаларида йирингли 
тошмаларни, ҳатто экзема касаллигига хос бўлган тошма элемент-
ларини кузатиш мумкин. Баъзан касалланган ўчоқларда бир оз 
сувчираш ва қизариш каби белгилар ҳам кузатилади. 
Чегараланган нейродермитда яғирланган касаллик ўчоғи 
кўпинча ягона бўлиб улар асосан бўйин, энса, соннинг ички 
юзалари, думба оралиғи бурмаси, жинсий аъзолар соҳалари, катта 
бўғимлар букув соҳаларида жойлашади. Касаллик белгилари локал 
кўринишга эга бўлиб, қаттиқ қичишиш билан кечади, қичишиш 
жараёнининг интенсивлиги асосан кечки пайтлари ва тунда зўраяди. 
Дастлаб терининг қичийдиган соҳаларида тошма элементлари 


121 
кузатилмайди, кейинчалик эса қашланиш натижасида ушбу 
соҳаларда аста-секин тугунчалар пайдо бўлади, улар деярли барча 
ҳолларда қаттиқ, баъзан эса қаттиқроқ бўлиб, усти кепаксимон 
қипиқлар билан копланган бўлади. Касалликнинг ривожланиш 
жараёнида папулали тошмалар бир-бири билан қўшилиб, турли 
шакл ва ҳажмдаги пилакчаларни ҳосил қилади. Нейродермит 
касаллигида кузатиладиган пилакчали ўчоқлар ранги оч пушти 
рангдан то қорамтир қизғиш ранггача бўлиб, улар юзаси ясси, 
кўпинча айлана ва овал шаклларни олади. Пилакчалар ҳосил бўлиш 
жараёнининг зўрайиши натижасида тери манзараси ўзгаради, яъни 
касалланган ўчоқларнинг сатҳи нотекис ва ғадир-будур кўринишда 
бўлади, тери пушталари эса яққол кўзга ташлана бошлайди, тери 
ранги сарғиш ранг тусини олади. Касалликда кузатиладиган 
яғирланиш (лихенизация) жараёни мана шу йўсинда шаклланади. 
Чегараланган нейродермит касаллиги ўчоқларида одатда уч хил 
кўринишга эга бўлган ҳудудларни кузатиш мумкин, булар марказий, 
яъни яллиғланиш шаклланган ҳудуд, ўрта ёки тугунчалар тўплана 
бошлайдиган ҳудуд ва ташқи, яъни тери гиперпигментацияга 
учрайдиган 
ҳудудлардир. 
Мазкур 
клиник 
белгиларнинг 
кузатилишида уларнинг тафовут этилиши беморга ташхис қўйиш 
жараёнини осонлаштиради.
Давоси. Нейродермит касаллигининг давоси комплекс ҳолда 
олиб борилиши лозим. Касалликни даволаш жараёнида асосий 
ўринни марказий асаб тизими фаолиятини меъёрлаштирувчи дори 
воситаларининг (бром препаратлари, триоксазин, элениум, седуксен, 
мепротан, мепробомат) тавсия этилиши билан олиб борилади. Даво 
ўтказилиши жараёнида антигистамин дори воситалари (фенкарол, 
перитол, димедрол, пипольфен, дипразин, супрастин, диазолин, 
задитен) ҳам кенг кўламда қўлланилади. Шуни таъкидлаб ўтиш 
лозимки, ушбу дори воситаларини танлаб, навбат билан қўллаш 
беморларда қичишиш жараёнининг камайишига олиб келади, 
бундан ташқари аллергик тошмаларнинг пайдо бўлиш ҳолатини 
олдини олади, шунингдек, бошқа қўшилиб келадиган аллергик 
касалликларнинг кечиши ҳолатини енгиллаштиради. Касалликни 
даволашда витамин дори воситалари (асосан В, А, Е гуруҳ 
витаминлари, никотин кислотаси) қўлланилиши касалликда 
кузатиладиган яғирланиш жараёнининг сўрилишини тезлаштиради 


122 
ҳамда маълум бир даражада сенсибилизация ҳолатини ҳам 
пасайтиради. 
Юқорида қайд этиб ўтилган даво усуллари наф бермаган ҳол-
атларда эса нейродермит касаллигини даволашда глюкокортикоид 
дори воситалари тавсия этилади, ушбу дори воситалари касалликни 
оғирлик даражасига, бемор ёши ва тана оғирлигини инобатга олган 
ҳолда, қабул қилинган тизим (схема) асосида тавсия этилади. 
Нейродермит касаллигини даволашда гипноз, электр кучлари 
ёрдамида ухлатиш муолажаларини ўтказиш муҳим бўлиб 
ҳисобланади. Электр кучлари ёрдамида ухлатишни гипноз билан 
бирга қўллаш ва шу муолажа жараёнида глюкокортикоид дори 
воситаларининг кам миқдорда тавсия этилиши, беморларда 
қичишиш жараёнининг сезиларли даражада камайишига олиб 
келади, бу эса ўз навбатида беморнинг тинчланишига ёрдам бериб, 
касаллик белгиларининг орқага қайтишини тезлаштиради. 
Нейродермит касаллиги билан хасталанган беморларга серово-
дородли, кремнийли сувларда чўмилиш, буйрак усти бези со-
ҳаларига диатермия токларини қўллаш, очиқ ҳавода сайр қилиш 
тавсия этилади, бу эса ўз навбатида даволаш самарадорлигини 
оширади. Беморларга турли шифобахш ўсимликлар қўшилган 
сувларда чўмилиш, сўнгра эса терига озиқлантирувчи кремларни 
суртиш, беморларда тери қуруқлиги ҳолатининг камайишига ва 
охир-оқибатда эса йўқолишига катта ёрдам беради. 
Касалликни маҳаллий даволашда нафталан, қатрон, олтингугурт, 
ихтиол ва АСД суюқлигидан тайёрланган малҳамлар суртилади. 
Аллергик тошма элементларига эса кортикостероид малҳамларни 
(синалар, целестодерм, локакортен, лоринден, преднизолон) қўллаш 
яхши наф беради. Патологик ўчоқларда йиринглаш ҳолати 
кузатилганда эса анилин бўёқлари билан ишлов бериш ва оксикорт, 
гиоксизон малҳамларини қўллаш тавсия этилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling