Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Нейродермит 
 
Нейродермит тушунчаси тиббиёт фанига 1891 йилда француз 
олимлари Брок ва Жакелар томонидан киритилган. Улар нейро-
дермит ибораси орқали кучли қичишиш билан кечадиган тери 
неврозини тушунганлар. Хорижий адабиётларда нейродермит 
термини атопик дерматит сўзи билан алмаштирилди. Улар бу билан 
мазкур аллергик дерматознинг асосида ирсий мойиллик ҳолати 
ётишини таъкидладилар. Россия тиббий адабиётларида эса олимлар 
нейродерматозлар сўзини аллергик дерматозлар термини билан 
алмаштириб, бу гуруҳга кирадиган касалликлар негизида аллергия 
ҳолати ётганлигини тушунтирмоқчи бўладилар. Ҳақиқатан ҳам 
нейродермит, қичима (строфулюс ва катталар қичимаси), эшакем 
каби дерматозлар патогенезида аллерген-антитело жараёни муҳим 
аҳамият касб этади. 
Болаларда нейродермит касаллиги асосан чилла даврида 
экссудатив диатез замирида, шунингдек, экзема жараёни асосида 
ҳам ривожланиши мумкин. Маълумки, янги туғилган чақолоқлар 
чилла даври ирсий аномалиялар ҳолати, деб ҳисобланади, шу 
муносабат билан бу вақтда бир неча турдаги касалликлар 
шаклланиши мумкин, деб қайд этилади. Нейродермит касаллиги 
асосан ота-оналарида аллергик касалликлар кузатиладиган 
болаларда кўпроқ учрайди. Касалликнинг ривожланиши заминида 
нотўғри овқатланиш (болани бир томонлама ёки сифатсиз боқиш, 
сунъий овқатлантириш), модда алмашинувининг бузилиши, ички 
аъзолар ва ички секреция безлари фаолиятининг издан чиқиши каби 
омиллар муҳим аҳамият касб этади. Бундай ўзгаришлар ўз навбатида 
касалликни нафақат шаклланишига, балки унинг узоқ муддат 
давомида кечишига, оғирлашишига олиб келади. Атроф-муҳит 
таъсири, ундаги ноқулай омиллар, ҳар хил заҳарланишлар, сув ва 
ҳаво таркибидаги салбий ўзгаришлар, шунингдек, бошқа экологик 


119 
омиллар ҳам касалликни кечишини кучайтиради ҳамда йил 
фаслларига қараб уни тез-тез қўзиб туришига сабаб бўлади. 
Олий асаб тизими фаолиятининг бузилиши касаллик асосида 
ётадиган ҳам этиологик ва патогенетик омил бўлиб ҳисобланади. 
Касалликка дучор бўлган бемор болалар ота-оналарининг маълум 
қисмида турли кўринишларда бўлган нейроген ўзгаришлар, асаб 
тизими касалликлари, локал қўзғалиш ва сусайиш каби жараёнлар 
ўртасида мувозанатнинг бузилиши каби ҳолатлар аниқланади. 
Касалликнинг сурункали кечиши, кучли қичишиш хуружлари билан 
ўтиши, уйқусизлик каби нохуш ҳолатлар ўз навбатида бемор бола 
асаб системасини ишдан чиқишига олиб келади. Бундай нейроген 
ўзгаришлар ўз навбатида нейродермит жараёнини чуқурлаштириб, 
касалликнинг кечиш даражасини эса оғирлаштиради. Демак, ҳосил 
бўлган узлуксиз патологик ҳалқа ҳам ирсий, ҳам орттирилган омил-
лар йиғиндисидан ташкил топади, шу боисдан касаллик 
нейродермит ёки тери неврози, деб номланади. 
Нейродермит касаллигининг чегараланган клиник шаклларида 
аллергик тошмалар ва қичишиш каби салбий ҳолатлар касалликнинг 
асосий ўчоқларидан бошқа соҳаларда ҳам кузатилиши мумкин. 
Беморларнинг маълум қисмида турли дори васиталарига ва 
антибиотикларга, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан 
юқори сезувчанлик ҳолати кузатилади. Касаллик кўпинча бошқа 
аллергик касалликлар билан (астма, ринит, эшакем) биргаликда ҳам 
кечиши мумкин. Турли иммунологик ва аллергик текширув 
кўрсаткичлари (Кумбс, Кунс реакциялари, ПГАР, аллергик 
синовлар) нейродермит касаллигига дучор бўлган беморларда ўта 
мусбат даражаларда бўлади. 
Шундай қилиб, нейродермит касаллиги марказий нерв 
системасининг функционал ўзгаришлари, эндокрин безлар 
фаолиятидаги бузилишлари ва аллергия ҳолатининг намоён бўлиши 
билан кечадиган касаллик бўлиб, бу ўзгаришларнинг вужудга 
келишида ирсий ва орттирилган омиллар сабабчи бўлиб хизмат 
қилади. 
Нейродермит касллигининг асосий клиник белгиси яғирланиш 
ҳолати бўлиб, у ўткир яллиғланиш белгиларисиз кечадиган эри-
тематоз 
доғлар 
сатҳида 
шаклланади. 
Бирламчи 
тошма 
элементларидан эпидермал тугунчали тошмалар кузатилади ва 
ташқи кўриниши жиҳатидан улар соғлом теридан унчалик фарқ 


120 
қилмайди. Тугунчали тошма элементлари кейинчалик бир-бири 
билан қўшилиши натижасида ўчоқлардаги тери сатҳи маддалашади 
ва пигментацияланиш ҳолати кузатилади. Касаллик ўчоқларида 
кузатиладиган қаттиқ қичишишлар натижасида эса кўплаб қашланма 
ва тилинишлар ҳосил бўлади, зарарланган соҳалардаги тери қуруқ 
бўлиб, уларнинг юза сатҳи аста-секин кўчиб тушишга мойил бўлади. 
Табиий бурмалар соҳасида шаклланган маддали ўчоқларда эса йўл-
йўл кўринишда бўлган ёриқлар пайдо бўлиши кузатилади. 
Яғирланган ўчоқлар кўпинча қўл тирсаги, тизза букилмаларида, юз, 
бўйин, қўл ва оёқларнинг букилувчи юзаларида жойлашади. 
Зарарланган соҳаларда қичишиш ҳолати кузатилади, жараён вақти-
вақти билан зўрайиб туради, беморларда оқ дермографизм, соч-
мушак рефлекслари мусбат кўринишларда бўлади. Нейродермит 
касаллиги билан хасталанган беморларда гипокортицизм белгилари 
(гиперпигментация, гипотония, адинамия, аллергик реакциялар
ошқозон ширасининг суст ажралиши, гипогликемия, диурезнинг 
камайиши, ориқлаш, дармонсизлик) кўринарли даражада намоён 
бўлади. Клиник нуқтаи назардан нейродермит касаллигининг 
тарқалган ва чегараланган турлари тафовут этилади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling