Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Тери ости ёғ қаватининг ўчоқли некрози
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Тери ости ёғ қаватининг ўчоқли некрози (адипонекроз) чақа-
лоқлар ҳаётининг 1-2 ҳафталарида юзага келади. Адипонекроз белгилари кўпинча тўла тўғилган болаларда кузатилади. Касалликни келиб чиқишида болага туғруқ вақтида тиббий анжомлар ёки акушерлик манипуляциялари ўтказилиши жараёнида етказиладиган жароҳатлар сабаб бўлади. Ҳозирги вақтда касалликка тери ости ёғ қавати, яъни ёғли тўқималарининг эссенциал касаллиги, деб қараляпти. Янги туғилган чақалоқлар тери ости ёғ қаватининг кимиёвий таркиби катта ёшдаги болаларникидан ҳамда катталарникидан фарқ қилади, унинг таркибида палмитин ва стеарин ёғ кислоталарининг миқдори кўп ва олеин ёғ кислоталарининг миқдори эса кам бўлади. Шунинг учун уларда кўпинча тери ости ёғ қавати ретикуло-гистиоцитар тўқималарининг функционал ўзга- ришлари кузатилади. Жароҳатланиш асосан бел, думба, елка, бош соҳаларида ва кам ҳолатларда эса қўл, оёқ ва юз соҳаларида кузатилади. Тери ости ёғ қаватида қаттиқ, чегараланган инфильтрат ёки тугунлар ҳосил бўлиб, уларнинг қалинлиги 1-2 см, диаметри 1-2 см дан 4-5 см гача, баъзан эса ёш болалар кафти катталигигача бўлади. Инфильтратлар устидаги тери соҳалари оддий тери рангида ёки сиёх ранг-қизил рангда бўлиб, кейинчалик уларнинг ранги очаради. Инфильтратлар оралиғидаги тери сатҳлари ўзгармайди. Баъзида инфильтратлар пайпаслаб кўрилганда бироз оғриқ кузатилади, кейинчалик улар юмшоқлашади ва марказий қисмидан ёрилиб оқиш қатиқсимон суюқликнинг ажралиши кузатилади. Гистологик текширувларда тери ости ёғ қаватининг тарқоқ некрози, реактив яллиғланиши, эпителиал ва гигант ҳужайраларнинг аниқланиши кузатилади. Беморларнинг умумий аҳволи ўзгаришсиз бўлади. Касаллик яхши окибатли кечади. Инфильтратлар 3-5 ойлардан сўнг ўз-ўзидан изсиз сўрилиб кетади. Камдан-кам ҳолатларда иккиламчи инфекциялар- нинг қўшилиши ва кальцификация ҳолати кузатилади. Айрим беморларда жараён тузалгандан сўнг чандиқлар қолиши мумкин. Касаллик янги туғилган чақалоқлар тери ости ёғ қаватининг абсцесси билан таққосланади. Бундай ҳолатларда беморларнинг умумий аҳволи оғир бўлиб, инфильтратлар устидаги тери соҳаси 84 қизарган, ўчоқлар устидаги маҳаллий ҳарорат баланд, аниқ флюктуация ҳолати кузатилади, жарроҳлик муолажалари ўтказил- гандан сўнг эса чандиқли ўзгаришлар қолади. Бундан ташқари касалликни склерема ва склередемалардан фарқлаш лозим. Ушбу ҳолатларда жараён тезда тарқалиб, терининг диффуз каттиқлашиши (айниқса, склеремада), чакак ва бўғим соҳаларининг ҳаракатсиз бўлиб қолиши кузатилади. Даво чоралари олиб борилмайди. Жараённинг сўрилишини таъминлаш мақсадида иссиқ муолажалар ўтказилади. Пахта билан қуруқ боғламлар, соллюкс, УВЧ қўлланилади. Беморларга 1-2 ой давомида ичишга Е витамини, 2-3 ҳафта давомида эса преднизолон дори воситаси (1 кг тана вазнига 1 мг дан ) буюрилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling