Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Телеангиэктазиялар.
Ёғли кисталар (milia). Ёғли кисталар ёғ безларининг гипер-
секрецияси туфайли секретнинг қотиб қолиши оқибатида юзага келади. Чақалоқларда ёғ безларининг сони катталарга нисбатан 4-8 баробар кўп бўлиб, улар ҳажмининг кичиклиги, бир бўлмачали бўлиши ва юзаки жойлашганлиги билан фарқланади. Секретор бўлмачаларнинг атрофияси ҳолати ва йўқолиб кетиши болалар ҳаётининг 1 ёшлик даври охирларида юз беради. 2 ёшдан бошлаб эса ёғ безлари суст фаолият кўрсатади, фақатгина балоғат ёшига етганда эса улар яна ўз фаолиятини кучайтиради. Ёғли кисталар ўз вақтида туғилган чақалоқларнинг деярли ярмида кузатилиб, оқиш ёки бироз сарғимтир, нуқтасимон (диаметри 1 мм гача) кўринишларда, юзнинг ёноқ, пешона, бурун, бурун-оғиз бурмалари, бошнинг энса ва баъзи ҳолатларда эса жинсий олат териси соҳаларида жойлашган тугунчалар кўринишида намоён бўлади. Тошмалар кам ёки кўп сонли бўлиб, асосан гуруҳлашишга мойил бўлади. Гистологик кўрувларда тошмалар таркибида мугуз пластинкаларни тутувчи майда эпидермал кисталар кузатилади. Тошмалар тахминан 1,5-2 ҳафта давомида сақланиб туради ва кейинчалик эса ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Баъзи болаларда кисталар атрофида гиперемия халқаси кўринишида кучсиз яллиғланиш белгилари кузатилади. Бундай тошмалар чақа- лоқлар ҳуснбузари, деб ҳам номланади. Уларнинг ҳосил бўлишида она организмидан болага ўтадиган жинсий гормонларнинг аҳамияти катта, деб ҳисобланади. Бундай ҳолатларда даво чоралари олиб бо- рилмайди. Телеангиэктазиялар. Нотўғри шаклдаги, ноаниқ чегарали, оч пушти рангли доғлар ёки чизиқлар кўринишидаги тери қон томир капиллярларининг кенгайиши телеангиэктазиялар, деб номланади. Телеангиэктазиялар кўпинча бошнинг сочли қисми энса соҳасида, қовоқлар, бурун усти териси ва юқори лаб соҳаларида жойлашади. Чақалоқлар йиғлаган вақтларда улар тери сатҳидан бироз кўтарилади, бармоқ билан босиб кўрилганда эса йўқолиб, сўнг яна ҳосил бўлади. Янги туғилган чақалоқларда телеангиэктазия ҳолати 79 физиологик ҳолат бўлиб, улар эмбрионал қон томирларининг рудиментар қолдиқлари бўлиб ҳисобланади. Улар 50 % янги туғил- ган чақолоқларда кузатилиб, кейинчалик эса ҳеч қандай давосиз ўз- ўзидан йўқолиб кетади. Қовоқлар соҳасидаги телеангиэктазиялар 1- йилнинг охирларида, бурун устидаги телеангиэктазиялар 2-йилнинг бошларида, энса соҳасида телеангиэктазиялар эса тахминан 1 ёш 6 ойлик вақт давомида йўқолиб кетади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling