262
миқдори ўзгариши ўртасида бўладиган тескари ёки қарама-
қарши боғлиқлик.
Талаб эгри чизиғи – нарх ва талаб ҳажмининг ўзгариши
ўртасидаги тескари боғлиқ-ликни кўрсатувчи эгри чизиқ.
Олий тоифали товарлар – даромаднинг ўзгариши
билан
талаб миқдори тўғри боғлиқ-ликда ўзгарадиган товарлар.
Паст тоифали товарлар – даромаднинг ўзгариши билан
талаб миқдори тескари боғ-лиқликда ўзгарадиган товарлар.
Энгель қонуни – истеъмолчи даромади билан у томонидан
сотиб олиниши мумкин бўлган товарлар миқдори ўртасидаги
ўзаро боғлиқлик.
Таклиф – маълум вақт оралиғидаги
нархларнинг муайян
даражасида ишлаб чиқарувчи ёки
сотувчилар томонидан
маълум турдаги товар ва хизматларнинг бозорга чиқарилган
миқдори.
Таклиф қонуни – нархнинг ўзгариши
билан таклиф
этилаётган товар миқдорининг тўғри боғлиқликдаги ўзгариши.
Бозор мувозанати – талаб миқдори билан таклиф миқдори
ўртасидаги нисбат бир-бирига тенг бўлган ҳолат.
Бозор нархи – бозор мувозанати вужудга келган ҳолда
шаклланган нарх.
Талабнинг нарх бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи
– талаб ҳажмига таъсир қилувчи бошқа омиллар ўзгармай
қолган шароитда, нархнинг бир фоизга ўзгариши талабнинг
неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич.
Do'stlaringiz bilan baham: